Бойматов Бахром Эшмаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўқувчиларнинг креатив фикрлаш кўникмасини ривожлантириш методикаси (тўгараклар фаолияти мисолида)” мисолида 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (синфдан ташқари ишлар методикаси).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Ped8147.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Ходжамқулов Умид Негматович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02.
Расмий оппонентлар: Хурвалиева Тармиза Латиповна, педагогика фанлари доктори, профессор; Рахимов Бахтияр Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактабларида тўгараклар фаолияти асосида ўқувчиларнинг креатив фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
креатив фикрлаш кўникмасининг педагогик-методологик асосларини ҳамда уни тўгарак машғулотлари орқали шакллантириш механизмлари таълимдаги когнитив, субектли ва нейропедагогик ёндашувларни креатив муҳит, индивидуал англаш ва ижодий фаолият шароитида ўқувчи шахси ривожланиш логикасига мувофиқ уйғунлаштириш орқали илмий асосланган;
тўгарак фаолиятида креатив фикрлашни ривожлантирувчи интерактив ва инноватив методик ёндашувлар таълимнинг фаоллаштирувчи, субектли, дизайн-фикрлаш ва дивергент тафаккурни рағбатлантирувчи тамойиллари, шунингдек, нейропедагогик фаол муҳит, ижтимоий-эмоционал ўрганиш, визуал-вербал фаоллаштириш ва индивидуал билиш тарзига мослаштириш механизмлари асосида тизимлаштирилган;
креатив фикрлашни шакллантиришга қаратилган методик тавсиялар ҳамда дидактик материаллар мажмуаси билимни яратишга йўналтирилган конструктив таълим муҳити, танловли-таҳлилий машғулотлар, ижодий-персонал ёндашув, когнитив флексибилликни ривожлантирувчи ўйин-ссенарийлар ва креатив ечимларга йўналтирилган вазифаларни педагогик рефлекция, таълимий импровизация ва мотивацион-конструктив таъсир этувчи воситалар билан интеграциялаштириш асосида ишлаб чиқилган;
ўқувчиларда креатив фикрлашни ривожлантиришга хизмат қилувчи методик модел таълим мазмунини индивидуаллаштириш, машғулотларни ссенарийлаштириш, фаол мулоқот, ижодий когнитив жараёнлар ва рефлексив таҳлилни қамраб олган интегратив методик тизимни шакллантириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг креатив фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
креатив фикрлаш кўникмасининг педагогик-методологик асослари ва уни тўгарак машғулотлари орқали шакллантириш механизмлари таълимдаги когнитив, субектли ва нейропедагогик ёндашувларни креатив муҳит, индивидуал англаш ва ижодий фаолият шароитида ўқувчи шахси ривожланиш логикасига мувофиқ уйғунлаштиришга оид хулоса ва таклифлардан янги авлод дарсликлари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 18-июндаги 01/11-6-388290-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактаблари дарсликлари мазмуни креатив муҳит яратиш ва ижодий фаолиятга ундовчи компонентлар билан бойитилган; 
тўгарак фаолиятида креатив фикрлашни ривожлантирувчи интерактив ва инноватив методик ёндашувлар таълимнинг фаоллаштирувчи, субектли, дизайн-фикрлаш ва дивергент тафаккурни рағбатлантирувчи тамойиллари, шунингдек, нейропедагогик фаол муҳит, ижтимоий-эмоционал ўрганиш, визуал-вербал фаоллаштириш ва индивидуал билиш тарзига мослаштириш механизмларига оид хулоса ва таклифлардан  ўқитувчилар учун методик қўлланма ва ўқув-услубий материаллар яратишда  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик марказининг 2025-йил 3-июндаги 01-02/1-290-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларида креатив фикрлашни ривожлантиришга қаратилган тўгарак машғулотлари учун мақсадга йўналтирилган, танловли, креатив фаолликни фаоллаштирувчи методик таъминотнинг самарадорлиги ошишига хизмат қилган;
креатив фикрлашни шакллантиришга қаратилган методик тавсиялар ҳамда дидактик материаллар мажмуаси билимни яратишга йўналтирилган конструктив таълим 
муҳити, танловли-таҳлилий машғулотлар, ижодий-персонал ёндашув, когнитив флексибилликни ривожлантирувчи ўйин-ссенарийлар ва креатив ечимларга йўналтирилган вазифаларни педагогик рефлекция, таълимий импровизация ва мотивацион-конструктив таъсир этувчи воситалар билан интеграциялаштиришга оид хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган АЛ-662204339-сонли “Мактаб ўқувчиларидаги иқтидорни ва касбий қизиқишни онлайн аниқлашга қаратилган психодиагностик дастурий таъминотни яратиш” номли амалий лойиҳасни бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2025-йил 15-майдаги 04/11-6176-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда креатив фикрлаш кўкнимасини шакллантиришга қаратилган лойиҳа фаолияти, жамоавий муҳокама ва рефлекция элементлари асосидаги амалий ишланмаларни оммалаштиришга хизмат қилган.
ўқувчиларда креатив фикрлашни ривожлантиришга хизмат қилувчи методик модел таълим мазмунини индивидуаллаштириш, машғулотларни ссенарийлаштириш, фаол мулоқот, ижодий когнитив жараёнлар ва рефлексив таҳлилни қамраб олган интегратив методик тизимга оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалида эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Болалар ва биз” номли дастурлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2025-йил 7-майдаги 05-09-624-сон маълумотномаси). Натижада, дастурларни тайёрлашда, кўрсатувларни  ссенарийлаштириш ўқувчиларда креатив фикрлашни ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish