Қўлдошев Элёр Иброҳимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жунни дастлабки ишлашда тозалаш технологиясини такомиллаштириш” мавзусида 05.06.02–“Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” ихтисослиги бўйича, техника фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Т5698
Илмий раҳбар: Исмойилов Фурқат Баротович, техника фанлари фалсафа доктори доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Бухоро давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.Т.16.03 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти профессори, техника фанлари доктори, Ҳамраева Сановар Атоевна,Фарғона давлат техника университети доценти, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), Сатторов Нурилло Музаффар ўғли/
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади жунни ювиш жараёнидан кейин пассив ифлос аралашмалардан тозалашнинг самарали конструксиясини ишлаб чиқиш орқали ресурстежамкор, тозалаш ускунасининг ишчи қисмлари кўрсаткичлари ва ишлаш режимларининг муқобил кўрсаткичларини асослашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
лойиҳаланган тўрли сиртнинг 3600 да жунни тозалаш ускунасининг рационал ўлчамлари аниқланган;
винт қозиқчаси ва тўрли сирт орасидаги масофанинг яроқсиз тола ажралиш миқдорига боғлиқлиги аниқланган;
қозиқчали винтнинг мақбул айланиш тезлиги орқали жун таркибида қолган бегона аралашмаларни самарали ажралиши аниқланган;
жун толасини тозалашнинг ресурстежамкор янги конструксияси орқали ювилган жун хомашёсининг табиий хусусиятларини сақлаб қоладиган ускунаси яратилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жунни дастлабки ишлаш корхоналарида янги тозалаш самарадорлиги юқори ва янги конструксияли ускунасининг ишлаш режимларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
қозиқчали винтнинг мақбул айланиш тезлиги орқали жун таркибида қолган бегона аралашмаларни самарали ажралиши технологияси Бухоро вилоятидаги “Тинчлик” ҳамда “Руно Лух Бухара” корхоналарида жорий қилинган (“Ўзчармсаноат” уюшмасининг №01-07/2597 сонли маълумотномаси). Натижада, жун хомашёсини тозалашда ҳамда жун толаси таркибидан яроқсиз толани самарали ажратиш имконини берадидиган ускунасининг тажриба нусхаларини тайёрлаш имконияти яратилган;
жунни тозалаш технологиясида тозалаш самарадорлигини юқори энергия тежамкор ускунаси Бухоро вилоятидаги “Тинчлик” корхонасида ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Ўзчармсаноат” уюшмасининг №01-07/2597 сонли маълумотномаси.) мазкур тозалаш ускунасидан фойдаланилганда баҳорги қирқимдаги жунда 73.3% дан 93% га, кузги қирқимдаги жунда эса 71.4 % дан 85.7% га, ошишига корхонанинг бир йилда тозалашдан олинадиган иқтисодий самараси 293 409 148 сўмга эришилган.
винт қозиқчаси ва тўрли сирт орасидаги масофанинг яроқсиз тола ажралиш миқдорига боғлиқлиги Бухоро вилоятидаги “Тинчлик” ҳамда “Руно Лух Бухара” корхоналарида жорий қилинган (“Ўзчармсаноат” уюшмасининг №01-07/2597 сонли маълумотномаси). баҳорги қирқимдаги жунда 74.5% дан 92% га, кузги қирқимдаги жунда эса 72.3 % дан 84.6% га, яроқсиз ва дағал толанинг ажралиш миқдори эса баҳорги қирқимдаги жунда 1,4% дан 2,7% га, кузги қирқимдаги жунда эса 3,1% дан 5,4% га яхшиланишига эришилган.