Бахриллаева Мохичехра Рахматиллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўсмирларда интернетдан самарали фойдаланишга доир локус назоратни шакллантиришнинг психологик омиллари”. 19.00.06-Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/P1195
Илмий раҳбар: Қобулов Қосимбой Пиржонович, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро халқаро университети, PhD PhD.03/2025.27.12.Р.43.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рустамов Шавкат Шухрат ўғли психология фанлари доктори (DSc), доцент; Файзиев Зоҳиддин Ҳасанбоевич психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсмирларда интернетдан самарали фойдаланишга доир локус назоратни шакллантиришни ўрганиш ва унинг психологик омилларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсмирларда интернет тармоқларидан самарали фойдаланишга доир локус назорат шаклланиши натижасида интернетдаги ахборотларни конструктив қабул қилиш, интернетнинг ижобий ва салбий хусусиятларини адекват идрок этиш, вақтни тўғри тақсимлаш ва контентларни тўғри идрок этиши орқали ўсмирларнинг когнитив-селектив идрок жараёнлари ва ўзини ўзи назорат қилиш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган инновацион психологик ёндашувлар аниқланган;
интернет тармоқларидан самарали фойдаланиш бевосита локус назорат билан ўзаро боғлиқликни акс эттириб, интернет ва компютерга тобелик, деструктив ахборотларга мойиллик, экстернал локус назорат ҳамда виртуал фаббинг (қарамлик) омиллари юқорилашган сари, ўсмир ёшларида интернетдан фойдаланиш хулқ-атворининг носамарали ва ижтимоий-психологик жиҳатдан салбий шаклланиш тенденсияси кузатилиши асосланган;
ўсмир ёшларда интернетдан фойдаланишида зўриқиш-бўшашиш ва ҳиссий беқарорлик ошиши натижасида, нотўғри маълумотларга, зарарли контентга осон тушишига кўра ўсмирларда назоратни ташқи детерминантлар билан боғлашга асосланган психологик позиция - экстернал локус назоратнинг шаклланиши исботланган;
ўсмирларда мулоқотга мойиллик, ижтимоий етуклик, ўзига ишонч, интернетдаги ахборотларни конструктив қабул қилиш ва ўзини назорат қилиш каби кўрсаткичлар юқори даражада шаклланиши натижасида, ўсмирларда ижтимоий адаптивлик даражаси, коммуникатив компетентлик ва шахсий автономия кўрсаткичларининг ошиши аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўсмирларда интернетдан самарали фойдаланишга доир локус назаоратни шакллантиришнинг психологик омилларини ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ўсмирларда интернет тармоқларидан самарали фойдаланишга доир локус назорат шаклланиши натижасида, уларда интернетдаги ахборотларни конструктив қабул қилиш, интернетнинг ижобий ва салбий хусусиятларини адекват идрок этиш, вақтни тўғри тақсимлаш ва контентларни тўғри идрок этиш хусусиятлари юқори эканлиги асосланганлигига доир натижалар Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология оъқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-382-сонли буйруғи билан «Девиант хулқ-атвор психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология оъқув-илмий марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-340-а-сон маълумотномаси). Натижада, ўсмирларда интернетдан фойдаланиш маданияти шаклланиб, улар ахборот майдонида мустақил, танқидий ва маъсулятли қарор қабул қилиш қобилятига эга бўлишди;
интернет тармоқларидан самарали фойдаланиш бевосита локус назорат билан ўзаро боғлиқликни акс эттириб, интернет ва компютерга тобелик, деструктив ахборотларга мойиллик, экстернал локус назорат ҳамда виртуал фаббинг (қарамлик) омиллари юқорилашган сари, ўсмир ёшларда интернетдан фойдаланиш деструктив тус олиши аниқланганлигига доир натижалар Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология оъқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-382-сонли буйруғи билан «Хулқи оғишган болалар психологияси» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология оъқув-илмий марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-340-а-сон маълумотномаси). Натижада, ўсмирларнинг интернетдаги хулқ-атворини таҳлил қилиш ва уларни ноадекват рақамли одатлардан ҳимоя қилишга йўналтирилган психопрофлактик ва тарбиявий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
ўсмир ёшларда интернетдан фойдаланишида зўриқиш-бўшашиш ва ҳиссий беқарорлик ошиши натижасида, нотўғри ма'лумотларга, зарарли контентга осон тушиши ҳамда экстернал локус назорат шаклланиши исботланганлигига доир янгилик Психология ўқув-илмий маркази фаолиятига татбиқ этилган Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология оъқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-382-сонли буйруғи билан «Девиант хулқ-атвор психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология оъқув-илмий марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-340-а-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда стрессга бардошлилик, эмоционал онг ва ички назоратни ривожлантиришга йўналтирилган психокоррексион чора-тадбирларга эҳтиёж аниқлаштирилган;
мулоқотга мойиллик, ижтимоий етуклик, ўзига ишонч, интернетдаги ахборотларни конструктив қабул қилиш ва ўзини назорат қилиш каби кўрсаткичлар юқори даражада шаклланиши натижасида, ўсмирларда ижтимоий алоқалар ва коммуникатив кўникмаларни мустаҳкамлаш ҳамда ўзини бошқаришдаги қобилиятларини оширишга қаратилганлиги далилланганлигига доир натижалар Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология оъқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-382-сонли буйруғи билан «Девиант хулқ-атвор психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология оъқув-илмий марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-340-а-сон маълумотномаси). Натижада, ўсмирларда соғлом ижтимоий муносабатларни шакллантириш ва девиант хулқ-атворга олиб борувчи омилларни камайтиришга хизмат қилувчи психопрофлактик ёндашув ишлаб чиқилган.