Жумаев Мурод Ғафуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон матни

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли иқтисодиёт шароитида транспорт-логистика корхоналарининг фаолият самарадорлигини ошириш”, 08.00.16 – “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция” бўйича ихтисослик.
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Iqt4837.
Илмий раҳбар: Ташматов Рустам Хусанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, DSc.16/2025.27.12.I.01.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Бердиназаров Зафар Улашович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Курбонов Саид Акбарович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот   технологиялари унверситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади рақамли иқтисодиёт шароитида транспорт-логистика корхоналарининг фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи рақамлаштирилган механизмлар ва инновацион ечимлар бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
рақамли иқтисодиёт шароитида транспорт-логистика корхоналарининг самарадорлигини баҳолашнинг интеграллашган модели ишлаб чиқилиб, унда анъанавий иқтисодий кўрсаткичлар билан бир қаторда рақамли трансформация даражаси, ахборот оқимлари тезлиги ва интеллектуал технологияларни қўллаш мезонлари тизимли равишда такомиллаштирилган;
илғор хорижий тажрибалар асосида транспорт-логистика корхоналари (почта ва курерлик) фаолиятида рақамли технологиялардан, хусусан биг-дата, сунъий интеллект, ИоТ, блокчейн технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини аниқлашнинг методологияси таклиф этилган;
ИоТ (Интернет оф Тҳингс), РФИД қурилмалари ёрдамида мониторинг тизими таклиф этилиб, унга асосан транспорт воситалари ва омборларни рақамли сенсорлар ёрдамида кузатиш орқали ёқилғи сарфи, техник ҳолат ва юк хавфсизлигини мониторинг қилиш механизми ишлаб чиқилган; 
транспорт-логистика корхоналари фаолиятида рақамли технологияларни жорий этиш самарадорлигини баҳолашнинг иқтисодий-математик модели таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
    Рақамли иқтисодиёт шароитида транспорт-логистика корхоналарининг фаолият самарадорлигини ошириш бўйича  олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
рақамли иқтисодиёт шароитида транспорт-логистика корхоналарининг самарадорлигиқни баҳолашнинг интеграллашган модели ишлаб чиқилди (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 25-декабрдаги № 33-8/9864 сонли  ҳамда “Эхпресс  Маил Унверсал” МЧЖ 2025-йил  3-ноябрдаги №81-сонли ва “БЦ Эхпресс  Cарго Сервис” МЧЖ 2025-йил 10-декабрдаги №488-сонли маълумотномалари ). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида анъанавий иқтисодий кўрсаткичлар билан бир қаторда рақамли трансформация даражаси 18%, ахборот оқимлари тезлиги 15%га ошган ва интеллектуал технологияларни қўллаш мезонлари тизимли равишда такомиллаштирилган, бу орқали реал вақт режимида мониторинг қилиш имкониятларини яратиш орқали фуқароларнинг логистика хизматлатига бўлган ишончини муштаҳкамланади;
илғор хорижий тажрибалар асосида транспорт-логистика корхоналари фаолиятида рақамли технологиялардан, хусусан биг-дата, сунъий интеллект, ИоТ, блокчейндан фойдаланиш самарадорлигини аниқлашнинг методологик ёндашувлари таклиф этилди (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 25-декабрдаги № 33-8/9864 сонли  ҳамда “Эхпресс  Маил Универсал” МЧЖ 2025-йил  3-ноябрдаги №81-сонли ва “БЦ Эхпресс  Cарго Сервис” МЧЖ 2025-йил 10-декабрдаги №488-сонли маълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши орқали корхоналарнинг ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги (РФС=15%), операцион харажатларни қисқартириш даражаси (ХҚД=20%), хизмат кўрсатиш сифатини прогнозлаш имконияти (ХКСПИ=18%) кўрсаткичлари баҳоланди ва бу орқали аҳоли учун хизматлар нархининг барқарорлашувига ижобий таъсир кўрсатди;
транспорт-логистика корхоналарининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда ИоТ (Интернет оф Тҳингс), РФИД воситалари ёрдамида транспорт воситалари ва омборларни рақамли сенсорлар орқали операцион ва бошқарув харажатларини мониторинг қилиш тизими ишлаб чиқилди (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 25-декабрдаги № 33-8/9864 сонли  ҳамда “Эхпресс  Маил Унверсал” МЧЖ 2025-йил  3-ноябрдаги №81-сонли ва “БЦ Эхпресс Cарго Сервис” МЧЖ 2025-йил 10-декабрдаги №488-сонли маълумотномалари). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида  транспорт воситалари ва омборларни рақамли сенсорлар ёрдамида кузатиш орқали ёқилғи сарфи, техник ҳолат ва юк хавфсизлигини мониторинг қилиш механизми йўлга қўйилди, ҳамда аҳоли талабларига мослашувчан тизим шакиллантирилди;
логистика хизматлари самарадорлигини баҳолашнинг янги рақамли кўрсаткичлари таклиф қилинди (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 25-декабрдаги № 33-8/9864 сонли  ҳамда “Эхпресс  Маил Универсал” МЧЖ  2025-йил  3-ноябрдаги №81-сонли ва “БЦ Эхпресс  Cарго Сервис” МЧЖ 2025-йил 10-декабрдаги №488-сонли маълумотномалари). Мазкур таклифнинг  амалий тадбиғи натижасида анъанавий КПИ кўрсаткичлари (тезкорлик, харажат, юк хавфсизлиги)га қўшимча равишда рақамли кўрсаткичлар (реал вақт кузатуви, мижозлар платформа интеграцияси, ИТ-инфратузилма даражаси) асосида баҳолаш методологияси ишлаб чиқилди. Натижада аҳолининг логистика хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish