Рауфов Ихтиёр Сулеймановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда нефт ва газ саноати тараққиёти тарихи (Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари мисолида, 1991-2023йй), 07.00.01 - Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Tar1689
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.08.01 рақамли Илмий кенгаш.
Илмий раҳбар: Болтаев Бобир Бахтиёрович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Расмий оппонентлар: Хасанов Акром Мўминович- тарих фанлари доктори (DSc), профессор; Менглибоев Акмал Холтўраевич- тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон мустақиллиги йилларида Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари нефт ва газ саноат тармоқларини ривожланиш тарихи ва уларнинг ҳолати масалаларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда илк бор нефт ва газ саноати тармоғи шакллана бошлагани иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистонга мажбурий кўчирилган саноат корхоналари фаолияти билан боғлиқ бўлиб, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида нефт ва газ саноатининг шаклланиши ва ривожланиши жараёни Ўзбекистон саноат тарихида муҳим босқичлардан бири сифатида баҳоланиб, мазкур ҳудудларда саноат инфратузилмасининг барпо этилиши ҳамда ишлаб чиқариш қувватларининг босқичма-босқич кенгайтирилиши давлатнинг стратегик манфаатлари билан узвий боғлиқ ҳолда амалга оширилганлиги далилланган;
совет ҳокимиятининг мустабид тузуми доирасида олиб борилган зўравон сиёсат ҳамда иқтисодиётнинг қатъий режали асосда ташкил этилиши натижасида республиканинг ер ости табиий бойликлари тўлиқ равишда “Марказ” манфаатларига бўйсундирилган бўлиб, бу ҳолат эса тармоқнинг ҳудудий манфаатлар асосида ривожланишини чеклаб, унинг изчил ва самарали фаолият юритишига салбий таъсир кўрсатганлиги тарихий далилланган;
Ўзбекистон нустақиллигининг дастлабки йилларида Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари нефт ва газ саноати ривожида етакчи ҳудудий марказлар сифатида баҳоланиб давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айлангани, шундай бўлсада мазкур соҳада сезиларли ўсишларга эришилмагани, 2017-йилдан сўнг давлат томонидан ушбу ҳудудларга нисбатан олиб борилган мақсадли сиёсат ҳамда соҳага инновацион лойиҳалар ва замонавий технологияларни жалб этиш натижасида ишлаб чиқариш жараёнларининг самарадорлиги 50-60 фоизга ўсиши, нефт ва газ саноати негизида ҳудудий саноат кластерлари тизимини шакллантириш учун зарур ташкилий-иқтисодий шарт-шароитлар вужудга келгани асосланди;
мустақиллик даврида Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида қазиб олинган нефт ва табиий газ ресурслари республика иқтисодиётининг барқарор ривожланишида муҳим омил бўлаётганлиги ҳамда ҳудудларда ёқилғи-энергетика хомашёсини ўзлаштириш ҳажмининг ўсиши ички энергетик хавфсизликка, саноат тармоқларини барқарор хомашё билан таъминлашга, мамлакатнинг умумий иқтисодиёти ва экспорт салоҳиятининг ошишига сезиларли даражада ҳисса қўшгани исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 1991-2023-йилларда Ўзбекистонда нефт ва газ саноати тарихининг Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари мисолида тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар, хулоса ва таклифлар асосида:
Ўзбекистонда илк бор нефт ва газ саноати тармоғи шакллана бошлагани иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистонга мажбурий кўчирилган саноат корхоналари фаолияти билан боғлиқ бўлиб Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида нефт ва газ саноатининг шаклланиши ва ривожланиши жараёни Ўзбекистон саноат тарихида муҳим босқичлардан бири сифатида баҳоланиб, мазкур ҳудудларда саноат инфратузилмасининг барпо этилиши ҳамда ишлаб чиқариш қувватларининг босқичма-босқич кенгайтирилиши давлатнинг стратегик манфаатлари билан узвий боғлиқ ҳолда амалга оширилганлиги тўғрисидаги маълумотлар “Муборакнефтгаз” масъулияти чекланган жамиятда амалиётга тадбиқ этилди (“Муборакнефтгаз” МЧЖнинг 2022-йил 21-декабр санасидаги Ф-03/ут-921 сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши корхона шаклланиш тарихи ва фаолиятига доир китоб нашр қилишга, корхона музейини ташкил қилишга муайян даражада хизмат қилди;
совет ҳокимиятининг мустабид тузуми доирасида олиб борилган зўравон сиёсат ҳамда иқтисодиётнинг қатъий режали асосда ташкил этилиши натижасида республиканинг ер ости табиий бойликлари тўлиқ равишда “Марказ” манфаатларига бўйсундирилган бўлиб, бу ҳолат эса тармоқнинг ҳудудий манфаатлар асосида ривожланишини чеклаб, унинг изчил ва самарали фаолият юритишига салбий таъсир кўрсатганлиги тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекнефтгаз акциядорлик жамияти дастурларини бажаришда кенг фойдаланилди (“Ўзбекнефтгаз”АЖнинг 2024-йил 24-май санасидаги 11-08/23 сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши тарихий маълумотнома ва геологик қидирув тарихий тажрибасини таҳлил қилиш имконини берган;
Ўзбекистон нустақиллигининг дастлабки йилларида Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари нефт ва газ саноати ривожида етакчи ҳудудий марказлар сифатида баҳоланиб давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айлангани шундай бўлсада мазкур соҳада сезиларли ўсишларга эришилмагани, 2017-йилдан сўнг давлат томонидан ушбу ҳудудларга нисбатан олиб борилган мақсадли сиёсат ҳамда соҳага инновацион лойиҳалар ва замонавий технологияларни жорий этиш натижасида ишлаб чиқариш жараёнларининг самарадорлиги 50-60 фоизга ўсиши, нефт ва газ саноати негизида ҳудудий саноат кластерлари тизимини шакллантириш учун зарур ташкилий-иқтисодий шарт-шароитлар вужудга келгани тўғрисидаги маълумотлар “Бухоронефтгазсаноатқурилиш” акциядорлик жамияти фаолиятида кенг фойдаланилди (“Бухоронефтгазсаноатқурилиш” акциядорлик жамиятининг 2023-йил 10-апрел санасида №07/146 сонли маълумотномаси). Натижалар нефт-газ тармоқлари ривожланишининг тарихий тадрижий босқичлари, уларнинг ўзига хос хусусиятларини очиб бериш билан бир қаторда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи қурилишида жонбозлик кўрсатган юрт фидойиси А.Ражабовнинг жасоратли ҳаёти ва фаолиятини баён қилувчи рисола мазмунини бойишига хизмат қилди;
мустақиллик даврида Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида қазиб олинган нефт ва табиий газ ресурслари республика иқтисодиётининг барқарор ривожланишида муҳим омил бўлаётганлиги ҳамда ҳудудларда ёқилғи-энергетика хомашёсини ўзлаштириш ҳажмининг ўсиши ички энергетик хавфсизликка, саноат тармоқларини барқарор хомашё билан таъминлашга, мамлакатнинг умумий иқтисодиёти ва экспорт салоҳиятининг ошишига сезиларли даражада ҳисса қўшгани тўғрисидаги маълумотлардан Бухоро телерадиокомпанияси томонидан эфирга узатилган “Ассалом Бухоро”, “Мулоқот ва мунозара”, “Иқтисодий муҳит”каби теледастурларни тайёрлашда кенг фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 6-май санасидаги 01-09-75сонли маълумотномаси). Натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши телетомошабинларда нефт-газ саноати тарихи бўйича маълумотларини янада бойишига хизмат қилди.