Хидиров Журабек Абдурасуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда туризмнинг миллий қадриятлар ва хорижий тажрибалар асосида ривожланиши (ижтимоий-фалсафий таҳлил)” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fal1519
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ренессанс таълим университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/2025.27.12.F.22.01
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Равшанов Фазлиддин Равшанович сиёсий фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Хусанов Баҳодир Эргашевич фалсафа фанлари доктори, профессор; Ташанов Абдухолиқ Дайнович фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда туризм ривожланишининг миллий қадриятлар ва илғор хорижий тажрибалар уйғунлигидаги ижтимоий-фалсафий асосларини аниқлаш ҳамда унинг барқарор ривожланишининг консептуал моделини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Янги Ўзбекистон шароитида туризмни аксиологик ва сивилизацион феномен сифатида талқин қилиш, миллий қадриятлар ва глобал тажрибалар интеграциясига асосланган ижтимоий-фалсафий модел ишлаб чиқиш, тарихий-маданий меросдан барқарор ва самарали фойдаланиш замонавий туризм сиёсатининг устувор мезони эканлиги назарий жиҳатдан асосланган;
туризмнинг миллий идентитет трансформациясига таъсир механизмини очиб бериш, ижтимоий онг, маданий ўзлик ва қадриятлар тизимига таъсир этувчи омил сифатида намоён бўлиши, туризм ва маънавий жараёнлар ўртасидаги ўзаро диалектик алоқадорликни таъминлаши ҳамда ижтимоий барқарорлик ва иқтисодий фаровонликка хизмат қилиши илмий жиҳатдан асосланган;
қадриятлар коммодификацияси жараёнига ижтимоий-фалсафий баҳо бериш, унинг ижобий ва салбий оқибатларини тизимли асослаш, туризм ривожланишининг глокализация тамойилига асосланган назарий конструксиясини ишлаб чиқиш, глобаллашув шароитида туризм маданиятлараро мулоқот ва коммуникатив интеграцияни таъминловчи ижтимоий институт эканлиги илмий жиҳатдан асосланган.
жамиятда тарихий меросни тарғиб этишда виртуал технологиялар, интерактив хариталар, “смарт шаҳар” консепсияси каби истиқболли йўналишларни ривожлантириш, илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ҳамда тарихий мерос ва миллий қадриятларга инновацион технологияларни жорий этиш Ўзбекистон шароитида уларнинг самарали қўлланиши ва миллий туризм секторининг барқарор ривожланишини таъминловчи муҳим детерминант сифатида асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Миллий қадриятлар ҳамда самарали хорижий тажрибаларга асосланган туризмни ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини ўрганиш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
Янги Ўзбекистон шароитида туризмни аксиологик ва сивилизацион феномен сифатида талқин қилиш, миллий қадриятлар ва глобал тажрибалар интеграциясига асосланган ижтимоий-фалсафий модел ишлаб чиқиш, тарихий-маданий меросдан барқарор ва самарали фойдаланиш замонавий туризм сиёсатининг устувор мезони эканлигига оид хулоса, таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024–2025 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлари режасида, шунингдек, ташкилий ва тарғибот ишларида ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишда кенг қўлланилган (Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 1-апрелдаги 03-10-17-2835-сон маълумотномаси). Натижада, маънавий йўналишларга ва анъанавий маданиятга таянган ҳудудий туризм турларининг консепсияси шакллантиришга ҳамда ҳудудий тараққиёт билан маданиятлараро мулоқот ўртасидаги уйғунликни таъминлашга хизмат қилган;
туризмнинг миллий идентитет трансформациясига таъсир механизмини очиб бериш, ижтимоий онг, маданий ўзлик ва қадриятлар тизимига таъсир этувчи омил сифатида намоён бўлиши, туризм ва маънавий жараёнлар ўртасидаги ўзаро диалектик алоқадорликни таъминлаши ҳамда ижтимоий барқарорлик ва иқтисодий фаровонликка хизмат қилишига доир хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти томонидан амалга оширилаётган “Миллий қадриятлар атласи” лойиҳаси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 3-майдаги ПҚ-4307-сон қарори билан тасдиқланган дастурнинг 5-бўлим, 21-бандида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 18-февралдаги 10/79-сон маълумотномаси). Натижада, туризм ва маънавий жараёнлар ўртасидаги уйғунликни мустаҳкамлаш ҳамда ўзаро диалектик алоқадорликни таъминлашга хизмат қилган;
қадриятлар коммодификацияси жараёнига ижтимоий-фалсафий баҳо бериш, унинг ижобий ва салбий оқибатларини тизимли асослаш, туризм ривожланишининг глокализация тамойилига асосланган назарий конструксиясини ишлаб чиқиш, глобаллашув шароитида туризм маданиятлараро мулоқот ва коммуникатив интеграцияни таъминловчи ижтимоий институт эканлигига доир хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2025–2029 йилларга мўлжалланган сайловолди дастурини ишлаб чиқишда, хусусан, 2. “Маънавий юксалиш ва маданиятни ривожлантириш” бўлимининг 2.1. “Миллий маданият ва маънавиятни ривожлантириш, қадриятларни асраш ва бойитиш”, 2.3. “Маданий мерос муҳофазаси, ундан фойдаланиш, ташкилий-ҳуқуқий асослари” бандлари ҳамда 4. “Миллий иқтисодиёт ва туризмни ривожлантириш” бўлимининг 4.2. “Миллий туризмни ривожлантириш” бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгашининг 2025-йил 15-майдаги 02/06-45-сонли маълумотномаси). Натижада миллий қадриятлар ва маданиятни сақлашга йўналтирилган, шунингдек, замонавий инновацион ёндашувларга асосланган туризм йўналишлари ва моделларини ишлаб чиқишга ҳамда турли маданий муҳитлар ўртасидаги ўзаро таъсир ва алмашинувлар кенгайишига хизмат қилган;
жамиятда тарихий меросни тарғиб этишда виртуал технологиялар, интерактив хариталар, “смарт шаҳар” консепсияси каби истиқболли йўналишларни ривожлантириш, илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ҳамда тарихий мерос ва миллий қадриятларга инновацион технологияларни жорий этиш Ўзбекистон шароитида уларнинг самарали қўлланиши ва миллий туризм секторининг барқарор ривожланишини таъминловчи муҳим детерминант эканлигига оид хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг тарғибот-ташвиқот фаолиятида ҳамда дастурий ҳужжатларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг 2025-йил 4-мартдаги 01-05/47-сонли маълумотномаси). Натижада, миллий қадриятлар, инновацион ёндашувлар ҳамда самарали хорижий тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда туризмни ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар такомиллаштирилди. Шунингдек, жамиятда туризмни тарғиб этишда рақамли технологиялардан фойдаланиш туризмнинг истиқболли йўналишларини ривожлантиришга хизмат қилган.