Улашова Севинч Улаш қизининг 
фан доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): ХИИИ–ХВИ асрлар шарқ манбаларида Чиғатой улуси ҳукмдорлари ва уларнинг фаолияти  07.00.03. – Жаҳон тарихи ҳамда 07.00.08 – Манбашунослик, тарихшунослик ва тарихий тадқиқот усуллари. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2024.4.DSc/Tar480.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент амалий фанлар университети, Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Tar.03.01
Илмий раҳбар: тарих фанлари доктори, профессор, академик Юсупова Дилорам Юнусовна.
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори, профессор Шадманова Санобар Базарбаевна, тарих фанлари доктори, профессор Бекмирзаев Илҳом Исроилович, тарих фанлари доктори, етакчи илмий ходим  Қўлдошев Шерали Темиралиевич.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Чиғатой улуси ҳукмдорлари ва уларнинг фаолиятини ХИИИ–ХВИ асрлар шарқ манбалари асосида тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг  илмий янгилиги:
Ўзбек давлатчилиги тарихшунослигида Чиғатой улуси тарихи бошқа сулолалар тарихи қаторида алоҳида ўрганилмай, сулола даври етарлича илмий тадқиқот объекти бўлмаётгани натижасида қарийб икки асрлик давр бўшлиқ сифатида қолиб кетаётгани, мавжуд тадқиқотларда ҳам Олғу, Бароқ, Дува каби хонлар фаолияти, уларнинг улус мустақиллиги йўлидаги ҳаракатлари етарли даражада баҳоланмагани, улуснинг сиёсий мустақилликка эришишида Дуванинг дипломатияси асос бўлгани манбаларни қиёслаш асосида аниқланди;
Ёзма манбалардаги улус хонларининг ҳукмронлик йиллари тўғрисидаги маълумотлар нумизматик қайдлар билан солиштирилиб, Эсон Буқо, Кебек, Элчигидай, Дурар Темур, Тармаширин каби ўнга яқин хонларнинг тангаларидаги саналар билан мос эмаслиги, шунингдек, айрим хонлар шажараси (Халил, Қозон Султон, Туғлуқ Темур), кетма-кетлиги (Кобулшоҳ, Одил Султон), фаолияти масаласи ёзма манбаларда баҳсли ва бир-бирига зид маълумотлар мавжудлиги кўрсатиб берилди;
Темурийлар даври ёзма манбалари (“Зафарнома”лар, “Мунтахаб ут-таворих”, “Тарихи арбаъ улус”, Мужмали Фасиҳий” ва бошқалар) ва мавжуд тадқиқотларда келтирилгани каби Чиғатой улусининг парчаланиши ва сиёсий бўлиниш масаласи Қозон Султон вафотидан кейин эмас, Али Султон ва Муҳаммад даврида содир бўлгани нумизматик маълумотлар асосида далилланди;
Форс муаррихларининг (Рашидиддин, Абулқосим Қошоний ва бошқалар) Чиғатой хонларига бўлган муносабати танқидий таҳлил қилиниб, айрим тарихий воқеалар (1251-йилги Широмун исёни, Талас қурултойи, Қайдунинг ҳарбий фаолияти, Дуванинг қоонлик билан муносабатлари ва бошқалар)да Юан, Олтін Ўрда ва Элхонийлар ҳукмдорлари билан солиштирганда, Чиғатой хонларининг мавқейи уларга тенг бўлмаган маҳаллий бошқарувчилар шаклида кўрсатишга ҳаракат қилингани, Эрон тарихшунослигида азалий Турон-Эрон қарама-қаршилиги анъанасининг давоми экани аниқланди; 
Чиғатой улусининг 33 нафар ҳукмдори номи ёзма манбаларнинг ҳеч бирида тўла акс этмагани (Жувайний 4 нафар, Рашидиддин 8 нафар, Жамол Қарший 10 нафар, “Зафарнома”ларда 31 нафар, Мирзо Улуғбек 31 нафар ва бошқалар), Темурийлар даври ёзма манбаларидан Халил (Халилуллоҳ) исмли хоннинг тушириб қолдирилгани ва у ҳақдаги ягона ёзма манба Ибн Баттутанинг “Туҳфат ан-нуззор фи ғароиб ал-амсор ва ажоиб ал-асфор” (“Саёҳатнома”) асари ва нумизматик қайдлар экани кўрсатиб берилди;  
Туғлуқ Темурнинг ўттиздан ортиқ ворислари бошқариб келган Чиғатой улусининг шарқий қисми айрим манбалар ва тадқиқотларда улусга алоқаси бўлмаган алоҳида давлат сифатида талқин қилиниб келингани аниқланиб, Мирзо Ҳайдар, Маҳмуд ибн Вали, Шоҳ Маҳмуд ибн мирзо Фозил Чурос каби муаррихларнинг асарлари асосида бу давлат шарқий Чиғатой улуси экани ва ғарбий улус амирлар бошқарувига ўтгандан кейин ҳам шарқий улусда Чиғатой хонларининг фаолияти 1696-йилга қадар давом этгани далилланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
ХИИИ–ХВИ асрлар шарқ манбаларида Чиғатой улуси ҳукмдорлари ва уларнинг фаолияти бўйич олинган хулосалар ва таклифлар қуйидагича амалиётга татбиқ этилди:
ХИИИ–ХВИ асрлар шарқ манбаларида Чиғатой хонлари, хусусан, Органа Хотун, Бароқ, Кебек, Тармаширин, Халил (Халилуллоҳ), Қозон Султон каби хонларнинг хронологияси, шажараси ва фаолиятига доир баҳсли масалаларга оид хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Қисмат” ва “Тарихий майдон” номли илмий-маърифий кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 15-декабрдаги 01-33/953-сонли маълумотномаси). Мазкур маълумотлар кўрсатувни илмий далилларга бойитиш билан бирга шарқ муаррихларининг илмий меросини халқимизга етказишга хизмат қилган;
ХИВ асрнинг иккинчи ярмида Мовароуннаҳр ва унга туташ минтақаларда юзага келган ижтимоий-сиёсий аҳвол, Чиғатой улусининг парчаланиши натижасида, ҳокимиятнинг туркий амирлар қўлига ўтиши масаласи доирасида ишлаб чиқилган хулоса ва тавсиялар Халқаро Амир Темур жамоат фондининг 2024-2025-йиллардаги илмий-амалий фаолиятида татбиқ этилган. Диссертация натижалари Халқаро Амир Темур жамоат фондининг “Амир Темур – буюк саркарда ва давлат арбоби”, “Амир Темур – фаҳримиз, ғуруримиз” каби қатор тадбирларни ташкил этишга хизмат қилган (Халқаро Амир Темур жамоат фондининг 2025-йил 18-июндаги 31-сонли маълумотномаси). Натижада, Амир Темурнинг ҳокимиятга келиши арафасидаги Чиғатой улуси хонларининг тарихий жараёнлардаги роли ва аҳамиятини очиб беришга хизмат қилган;
Чиғатой улуси сўнгги ҳукмдорларининг фаолияти доирасидаги тарихий жараёнлар, Амир Темурнинг ҳокимиятга келиши арафасидаги минтақадаги ижтимоий, сиёсий вазият хусусидаги маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-2025-йиллардаги тарғибот фаолиятида фойдаланилган. Диссертация натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг “Меҳр-оқибатли ўзбек ҳалқининг маданияти”, “Тарих – маънавият кўзгуси” каби қатор мавзулардаги тадбирларни ташкил этиш, миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик ғоясини тарғиб қилишга хизмат қилган (Республика Маʼнавият ва маʼрифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маʼнавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 18-июндаги 10/349-сонли маълумотномаси). Натижада, Дувахондан бошлаб Чиғатой хонларининг улусда олиб борган иқтисодий, ижтимоий ислоҳотлари минтақа аҳолисининг турмуш тарзини енгиллаштиришга хизмат қилгани ёзма ва нумизматик манбалар асосида қиёсий таҳлил орқали аниқланган;
Чиғатой улуси ҳукмдорлари фаолиятига доир тарихий жараёнларнинг ҳозиргача кам ўрганилган ва тарихий-илмий адабиётларда акс этмаган жиҳатлари Олий таълим муассасалари талабалари учун ўқув қўлланма шаклида Тошкент амалий фанлар университети, Алфраганус университетида олиб борилган ўқув жараёнига татбиқ этилгани ва ижобий ўзгаришларга эришилгани тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 25-июндаги 04/26-2026-сонли маълумотномаси). Натижада, Чиғатой улуси тарихи билан боғлиқ бир ярим асрлик тарихий жараёнлар ўқув қўлланма ва илмий адабиётлар орқали талабалар ва илмий жамоатчиликка етказилиши ва уларни амалиётга татбиқ этилиши муҳим илмий асос сифатида қўлланилган.
ХИИИ-ХВИ асрлар шарқ манбаларида Чиғатой улуси ҳукмдорларининг фаолияти, мўғул хонларининг Мовароуннаҳр ва унга туташ ҳудудларда олиб борган иқтисодий, ижтимоий сиёсати, ислом динига муносабати, жумладан, Муборакшоҳ, Бароқхон, Алауддин Тармаширинхон каби хонларнинг ислом динини қабул қилиши ва минтақа мусулмон аҳолисига муносабати манбалар асосида очиб берилган. Шунингдек, мусулмон бўлмаган мўғул хонларининг диний эътиқодлари, исломлашиш жараёнлари турклашиш жараёнларини тезлаштириб юборгани ёзма ва нумизматик манбалар асосида аниқланган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2026-йил 4-мартдаги 02/88– сонли маълумотномаси). Натижада, ХИИИ-ХВИ асрларда Мовароуннаҳр ва унга қўшни ҳудудларда ислом дини ва мусулмон аҳолига муносабат, мўғул хонларининг бу масаладаги ислоҳотларининг тарихий аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish