Жумабоев Акмалжон Шералиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Логистик хизматлар экспортини ривожлантиришнинг молиявий таъминотини такомиллаштириш», 08.00.07 - “Молия, пул муомиласи ва кредит” ҳамда 08.00.15-“Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Iqt5011.
Илмий раҳбар: Гафуров Убайдулло Вахобович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Алимардонов Илхом Музрабшохович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Ахрор Жахбарович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик..
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда логистик хизматлар экспортини молиявий таъминотини такомиллаштиришга қаратилган илмий-амалий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мамлакатимиз иқтисодий тараққиётида логистик хизматлар экспорти улушини кенгайтиришга хизмат қилувчи ИТ хизматларни янада такомиллаштириш учун жаҳондаги илғор тажрибаларни тадбиқ этиш ва бу борада Ўзбекистондаги мавжуд имкониятларнинг тадқиқи асосида логистика хизматини такомиллаштиришнинг зарурлиги ва аҳамияти асосланган;
мамлакатимизда ташкил этилган логистик хизматлар экспортини амалдаги механизми таҳлили асосида логистик хизматлар экспортининг иқтисодиёт ривожига таъсирини баҳолаш услубиятининг заиф жиҳатлари аниқланган ҳамда уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
логистик хизматларни кўрсатувчи ИТ корхоналарни молиявий жиҳатдан, солиқ имтиёзлари, субсидиялар ва ўз эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминот воситалари учун божхона тўловлари тўлашдан озод қилиш каби молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари орқали янада ривожлантириш мумкинлиги илмий жиҳатдан асосланган;
“Ўзбекистон - 2030” стратегиясида белгиланган ёшлар ўртасида ИТ соҳасини янада оммалаштириш ҳамда соҳада хизматлар экспортини ошириш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш имкониятлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда логистик хизматларни экспот қилувчи АТ корхоналарни молиявий таъминотини такомиллаштириш йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
корхоналар АТ-парк резиденти мақомига эга бўлиб, амалда 500 минг АҚШ доллари ва ундан юқори бўлган эквивалентдаги экспорт шартномасига эга бўлган ташкилотларга АТ-паркнинг тавсияномасига асосан бўш турган давлат кўчмас мулк обектлари, Рақамли технологиялар вазирлиги тизимидаги ташкилотлар ҳамда АТ-парк филиалларининг давлат мулки бўлган бўш бинолари ва майдонлари (хоналари) бир йилгача муддатга текин фойдаланиш ҳуқуқини бериш таклиф этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025 йил 2 апрелдаги № 33-8/255-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “MOON-TRUCKING” МЧЖ, “TEC-TRUCKING” МЧЖ, “ERSHI LOGISTICS” МЧЖ ларни молиявий барқарорлиги кенгайган ва мамалакат иқтисодиётига 2019-20224 йилларда беш миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар логистик хизматлар экспорти орқали кириб келишига сабаб бўлган;
АТ-парк резидентлари учун рухсат этилган фаолият турлари бўйича экспорт ҳажми календар йил давомида жами даромаднинг 50 фоиздан ошган юридик шахслар билан яъни АТ-парк резидентлари билан тузилган меҳнат шартномалари бўйича ходимлар томонидан 2040-йил 1-январга қадар олинган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар учун 7,5 фоиз миқдордаги қатъий белгиланган ставка бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилиши бўйича таклиф этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025 йил 2 апрелдаги № 33-8/255-сон маълумотномаси). АТ-парк резиденти ҳисобланувчи корхоналар солиқ имтиёзларидан фойдаланиш орқали молиявий барқарорлигини таъминлаш имкони яратилган;
АТ-парк резидентлари учун рухсат этилган фаолият турлари бўйича календар йил давомида жами даромади таркибида амалга оширишга рухсат этилган фаолият турлари бўйича экспорти ҳажми 50 фоиздан ортиқ бўлган юридик шахслар учун белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, ўз эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминот воситалари учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона йиғимларидан ташқари) 2040-йил 1-январга қадар озод этилиши таклиф этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025 йил 2 апрелдаги № 33-8/255-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш имкони яратилган;
Ўзбекистонда АКТ хизматлари экспорти ҳажми АРИМА (0,1,1) моделига асосланган эконометрик таҳлилга кўра, 2024-2030-йиллар учун прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025 йил 2 апрелдаги № 33-8/255-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши “Ўзбекистон - 2030” стратегиясида белгиланган ёшлар ўртасида АТ соҳасини янада оммалаштириш ҳамда соҳада хизматлар экспортини ошириш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш имкониятларини келтириб чиқарган.