Хамраев Сардорбек Шарафутдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Экотуризм барқарорлигига эришишда экологик таълим ва тарбия самарадорлигини таъминлаш зарурати (ижтимоий-фалсафий таҳлил), 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fal1003
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.F.10.02
Илмий раҳбар: Джуракулов Хусан Анварович, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Расмий оппонентлар: Бердимуратова Алима Карлибаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Саманова Шахло Бохтияровна, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида экотуризм барқарорлигига эришишда экологик таълим-тарбияни шакллантириш ва ривожлантиришнинг назарий ҳамда услубий асосларини яратиш ва уни такомиллаштириш бўйича амалий таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экотуризмни ривожлантириш орқали ёшлар экологик дунёқарашидаги атроф-муҳитга бўлган масъулиятлилик, фаоллик каби позитив трансформацион жараёнларнинг интенсивлашувига олиб келиши мантиқий исботланган;
Ўзбекистонда экотуризм барқарорлигини таъминлашда экологик таълим-тарбия жараёнларидаги шахс хулқ-атворини баҳолаш мезонларини миллий ва умуминсоний қадриятлар билан уйғунлаштириш зарурлиги фалсафий асосланган;
маҳаллий аҳолининг ижтимоий-маданий турмуш даражасини оширишда экотуризм ички имкониятларидан потенсиал фойдаланиш зарурияти билан боғлиқ консептуал асослари фалсафанинг атрибутив категориялари контекстида очиб берилган;
экологик таълим-тарбия самарадорлигини оширишда виртуал саёҳатлар, мултимедиа ресурслари ва интерактив иловаларни ўз ичига олган рақамли технология имкониятларидан фойдаланишнинг ижтимоий рентабеллик даражаси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Экотуризм барқарорлигига эришишда экологик таълим ва тарбия самарадорлигини таъминлаш зарурати билан боғлиқ ишлаб чиқилган назарий хулоса ва амалий таклифлар асосида:
экотуризмни ривожлантириш орқали ёшлар экологик дунёқарашидаги атроф-муҳитга бўлган масъулиятлилик, фаоллик каби позитив трансформацион жараёнларнинг интенсивлашувига олиб келиши мантиқий исботланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Экологик партиясининг дастурий вазифаларини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга ошириш ва партия фаолияти самарадорлигини янада кучайтириш бўйича 2023-йил биринчи ярим йиллигига мўлжалланган “Йўл харитаси”нинг 9-бандидаги экологик таълим-тарбияни юксалтириш, хусусан, экология ва атроф-муҳит муҳофазасига оид илмий тадқиқот ишларини қўллаб-қуватлаш ва илғор ишланмаларни ҳаётга тадбиқ этишга кўмаклашиш билан боғлиқ вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон экология партияси Марказий Кенгашининг 2024-йил 22-январдаги 02/31-сон маълумотномаси). Натижада, республика аҳолисининг экологик билимини ошишига ҳамда уларнинг экологик онг ва маданиятининг юксалишида муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
Ўзбекистонда экотуризм барқарорлигини таъминлашда экологик таълим-тарбия жараёнларидаги шахс хулқ-атворини баҳолаш мезонларини миллий ва умуминсоний қадриятлар билан уйғунлаштириш зарурлигига оид таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023-йилга мўлжалланган “Йўл харитаси” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-апрелдаги ПҚ-135-сон Қарори 5к-Иловаси “Сурхондарё вилоятида туризмни ривожлантириш бўйича 2023-йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар” режасининг 3-банди “Воҳанинг бетакрор табиати, дам олиш ва кўнгилочар масканлари, зиёратгоҳ, этнографик ва гастрономик обектларига 360 даражада виртуал ҳолатда онлайн саёҳат қилиш учун махсус Сурхон-турисм.уз платформасини такомиллаштириш”га мувофиқ чора-тадбирларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 8-февралдаги 03-12-17-645-сон маълумотномаси). Натижада, республика аҳолисининг туризм ички имкониятлари, айниқса, экотуризмни ривожлантириш билан боғлиқ жараёнларни оптималлаштиришга муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
маҳаллий аҳолининг ижтимоий-маданий турмуш даражасини оширишда экотуризм ички имкониятларидан потенсиал фойдаланиш зарурияти билан боғлиқ консептуал асосларига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг 2023-йилга мўлжалланган “Йўл харитаси”нинг 1-бўлими 5-бандини амалга оширишда, хусусан, ташқи ва ички туризмни (экотуризм, агротуризм, зиёрат туризми, спорт туризми) йўналишларини ривожлантириш, туристик хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, туризм ва хизмат кўрсатиш обектлари (меҳмонхоналар, замонавий ахборот марказлари, оилавий мактабгача таълим муассасалари, ҳунармандлар ва рассомлар, санъаткорлар хизматлари, компютер саводхонлиги, кутубхоналар ва ёш ижодкорлар тўгараклари) ташкил қилиш билан боғлиқ вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг 2024-йил 18-январдаги 01-04/44-сон маълумотномаси). Натижада, экотуризмни ривожлантириш билан боғлиқ жараёнларни ривожлантиришга ва аҳолининг экологик маданиятини оширишга хизмат қилган;
экологик таълим-тарбия самарадорлигини оширишда виртуал саёҳатлар, мултимедиа ресурслари ва интерактив иловаларни ўз ичига олган рақамли технология имкониятларидан фойдаланишнинг ижтимоий рентабеллик даражаси аниқланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда улар орасида бу борада экологиянинг долзарб ўрни ва аҳамиятини кенгроқ тушунтириш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати ва Эковолонтёрлар ҳаракати фаолияти билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 15-январдаги 1-08-21-117-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларда экотуризмдан оқилона фойдаланиш ҳиссини шакллантиришга хизмат қилган.