Нишонов Хайрулла Холмирзаевичнинг педагогика фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим тизимида маънавий-маърифий жараёнларни бошқаришда корпоратив маданиятни ривожлантириш стратегиялари (Сингапур тажрибаси мисолида)”, 13.00.07 – “Таълимда менежмент” ихтисослиги. Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2025.3.DSc.Ped1292
Илмий раҳбар:
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.22.02.
Расмий оппонентлар: Олий таълим тизими кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти доценти, педагогика фанлари доктори (DSc) Джураев Акбар Салимович, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети профессори, педагогика фанлари доктори (DSc) Зарипов Лочин Рустамович, Туран халқаро университети доценти, педагогика фанлари доктори (DSc) Абдусамиев Дилмурод Абдугʻани оʻгʻли.
Етакчи ташкилот: Жиззах педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим тизимида маънавий-маърифий жараёнларни самарали бошқаришда корпоратив маданиятни ривожлантиришнинг самарали стратегияларини Сингапур тажрибаси асосида ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
олий таълим муассасаларида корпоратив маданият асосида маънавий-маърифий жараёнларни оптимал бошқариш бўйича методик кўрсатмалар ишлаб чиқилиб, уларни маҳаллий шароитларга мослаштириш борасида илмий-амалий тавсиялар тайёрланган;
корпоратив қадриятлар ва жамоавий масъулият тамойилларига асосланган ҳолда педагоглар, раҳбарлар ҳамда ёш илмий ходимлар учун махсус малака ошириш дастурлари лойиҳаланган ва амалий татбиқ этилиши бўйича механизмлар ишлаб чиқилган;
маънавий-маърифий жараёнларни бошқаришни корпоратив қадриятлар билан бирлаштирувчи назорат ва баҳолаш индикаторлари тузилиб, уларни олий таълим муассасаларида ўрганиш орқали жамоавий муҳит сифатини мониторинг қилиш имконияти яратилган;
Сингапур олий таълим муассасаларидаги корпоратив маданиятни ривожлантириш бўйича энг илғор ғоя ва усуллар, маҳаллий таълим тизимимиз эҳтиёжларига мослаштирилиб, тарбиявий жараёнлар сифати ва самарадорлигини ошириш учун аниқ қадамлар шакллантирилган;
олий таълим тизимида корпоратив қадриятлар асосида маънавий муҳитни баҳолаш, раҳбарлик салоҳиятини ўсишига йўналтириш ва жамоа ичида инновацион фикрлашни рағбатлантириш мақсадида электрон ахборот платформалари, интранет тизимлари ва онлайн семинарлардан фойдаланиш бўйича услубий моделлар тайёрланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим тизимида маънавий-маърифий жараёнларни бошқаришда корпоратив маданиятни ривожлантириш самарадорлигини оширишга йўналтирилган назарий-амалий асосларни ишлаб чиқиш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
тадқиқот жараёнида корпоратив маданият тушунчаси олий таълим муассасаларида маънавий-маърифий жараёнларни бошқаришнинг педагогик тизимида интегратив, норматив ва аксиалогик компонентларни ўзида мужассамлаштирган комплекс илмий категория сифатида назарий жиҳатдан асослаб берилганлигига оид тавсиялар дуал таълим ташкил этиладиган корхоналар, таълим йўналишлари ва олий таълим ташкилотларида ҳамда “Компаративистик педагогика” номли дарслик тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сон буйруғига асосан берилган нашр рухсатномаси, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 24-октябрдаги 02/01-01-432-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган ўқув қўлланма олий таълим ташкилотларида корпоратив маданиятни ривожланишига хизмат қилган;
маънавий-маърифий жараёнларни бошқаришда корпоратив қадриятлар ва жамоавий этоснинг педагогик механизмлари таҳлил қилиниб, уларнинг таълим субектлари ўртасида ижтимоий-ахлоқий мувозанат, жамоавий масъулият ва ижобий маънавий муҳитни шакллантиришдаги ўрни илмий-амалий жиҳатдан очиб берилганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 4-январда тасдиқланган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИИ-йўналишида белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар” 17-банди “Илмий-методологик жиҳатдан асосланган, тарихий тажриба ва замонавий таҳлиллар ҳамда юксак мақсадларни ўзида мужассамлаштирган “Кучли маънавият билан Янги Ўзбекистон сари” номли янги илмий-оммабоп қўлланманинг консепсиясини ишлаб чиқиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 27-ноябрдаги 10/810-сон далолатномаси). Натижада мазкур таклиф ва тавсиялар олий таълим тизимида маънавий-маърифий жараёнларни бошқаришда корпоратив маданиятни ривожлантириш стратегияларини таҳлил қилишга хизмат қилган.