Масалиева Зилола Шарипжон қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда виртуал сувдан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш”, 06.01.02 - “Мелиорация ва суғорма деҳқончилик” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2026.1.PhD/Т5518.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Каримов Акмал Ҳайитович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.Т.10.02 рақамли Илмий Кенгаш.
Аxмеджанов Дилмурод Гуломович - Россия Федерацияси, "МИСиС" миллий тадқиқотлар технология университети Олмалиқ филиали, умумтехник фанлар кафедраси профессори, т.ф.д. (06.01.02). 
Гаппаров Самандар Маматқулович - Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институти, лаборатория мудири, теxника фанлари фалсафа доктори, катта илмий xодим (06.01.02).
Етакчи ташкилот - Гидрометеорология илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқлим ўзгариши ва сув тақчиллиги тобора ошиб бораётган шароитда аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун виртуал сув ёрдамида сув ресурсларини тежаш имкониятларини баҳолаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Харгривс-Cамани формуласи асосида эталон эвапотранспирацияни баҳолаш натижалари FАО нинг Пенман-Монтейт формуласи билан аниқланган натижаларга мос бўлиб, корреляция коэффициентлари  Қорақалпоғистон Республикаси учун R2=0,90, Жиззах вилояти учун R2=0,89,  ва Сурхондарё вилояти учун R2=0,83 га тенг бўлиши аниқланган;
Харгривс-Cамани формуласи асосида аниқланган эталон эвапотранспирация (ЕТо) дан Пенман-Монтейт формуласи асосида топилган эталон эвапотранспирацияга ўтиш учун маҳаллийлаштириш коэффициентлари Қорақалпоғистон Республикаси учун a=0,18, b=1,37 га, Жиззах вилояти учун a=0,16, b=0,93 га ва Сурхондарё вилояти учун a=0,38, b=1,19 га тенг эканлиги аниқланиб, иқлим маълумоти етарли бўлмаган шароитларда экинлар сув истеъмолини баҳолаш услубияти такомиллаштирилган;
Республиканинг иқлим минтақалари бўйича виртуал сув имкониятларини ҳисобга олган ҳолда экинларни жойлаштириш усули такомиллаштирилган;
Республиканинг турли иқлим минтақаларида жойлашган суғориладиган ерлар мисолларида, ҳар хил экинлар учун сув маҳсулдорлиги кескин фарқ қилиши аниқланган ҳамда виртуал сув услуби ёрдамида сув ресурсларини тежаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва бунда экинларни томчилатиб суғориш усулининг  имконлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда виртуал сувдан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш” бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
- “Қорақалпоғистон Республикасида экинларни етиштиришда сув унумдорлиги ва уни баҳолаш усули” номли тавсиянома ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 21-майдаги 02/19-2224-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома фермер хўжаликлари, сувдан фойдаланувчилар, илмий изланувчилар ва талабалар томонидан қўлланма сифатида фойдаланиб келинмоқда;
- экинларни етиштиришда сув маҳсулдорлиги ва уни баҳолаш асосида қишлоқ хўжалик экинларини мақбул жойлаштириш усули ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 21-майдаги 02/19-2224-сон маълумотномаси). Натижада, шоли, буғдой, мевали дарахтларни республиканинг турли иқлим минтақаларида мақбул жойлаштиришга эришилган.
- қишлоқ хўжалик экинларини сувга бўлган талаби ва виртуал сув услуби асосида республиканинг турли иқлим минтақаларида иқтисодий жиҳатдан энг мақбул маҳсулотларни етиштириш аниқланган (Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 21 майдаги 02/19-2224-сон маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоғистонда мевали дарахтлар майдонини ошириш, Жиззах вилоятида сабзавотчиликни ривожлантириш, полиз экинлари улушини сақлаш, Сурхондарё вилоятида сабзавотчилик ва полиз экинларини майдонларини кўпайтириш тавсия этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish