Мирзахмедова Ойгул Абдирашидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Берунийнинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асаридаги ономастик бирликларнинг тарихий-лисоний тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil3280.
Илмий раҳбар: Улуқов Носиржон Муҳаммадалиевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.22.03.
Расмий оппонентлар: Хожиалиев Исмоил Тожибоевич, филология фанлари номзоди, профессор; Худойберганов Равшан Юсупович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Абу Райҳон Берунийнинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асарида қўлланган ономастик бирликларни тарихий-лисоний жиҳатдан тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Берунийнинг қадимги давр ва халқларга мансуб антропоним, топоним, космоним, мифоним ва бошқа ономастик бирликларга доир қайд, таҳлил, изоҳ, талқин ҳамда қарашлари тарихшунослик, география, маданиятшунослик, этнология, тилшунослик фанларини туташтирувчи тарихий ономастика соҳасининг илмий ва амалий манбаси эканлиги далилланган;
“Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асари матнидаги тарихий ономастик бирликларнинг лексик-семантик таснифи ва тавсифи тилшунослик ва тарих, тилшунослик ва география, тилшунослик ва этнология, тилшунослик ва маданиятшунослик фанлари интеграцияси ва уйғунлигида диахрон ва синхрон аспектларда очиб берилган;
тарихий антропоним, топоним, гидроним, мифоним, космоним ва бошқа ономастик бирликларнинг лексик-семантик, тарихий-этимологик, номинацион-мотивацион хусусиятлари туркий, форсий, арабий тилларга мансуб тарихий ва айнан ҳозирги амалда қўлланаётган замонавий вариантлари қиёси асосида ёритилган;
тарихий ономастик бирликларнинг халқ, жамият, тил, минтақа, ҳудуд билан боғлиқ қимматли тарихий-лисоний, миллий-маданий, диний-мифологик, этник-лисоний вазифалари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Абу Райҳон Берунийнинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асарида қўлланилган ономастик бирликларни тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асари матнидаги тарихий ономастик бирликларнинг лексик-семантик таснифи ва тавсифи тилшунослик ва тарих, тилшунослик ва география, тилшунослик ва этнология, тилшунослик ва маданиятшунослик фанлари интеграцияси ва уйғунлигида диахрон ва синхрон аспектлардаги таҳлилига; тарихий ономастик бирликларнинг халқ, жамият, тил, минтақа, ҳудуд билан боғлиқ қимматли тарихий-лисоний, миллий-маданий, диний-мифологик, этник-лисоний вазифаларига доир қараш ҳамда хулосаларидан Наманган давлат университетида 2024-2025-йилларда бажарилган ФЛ-7523021174 “Ўзбек ва турк геортонимларининг лингвокултурологик, этнолингвистик тадқиқи” мавзусидги фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган. (Наманган давлат университети, 2025-йил 30-декабрдаги 1865-01-сонли маълумотнома).
Тарихий антропоним, топоним, гидроним, мифоним, космоним ва бошқа ономастик бирликларнинг лексик-семантик, тарихий-этимологик, номинацион-мотивацион хусусиятлари туркий, форсий, арабий тилларга мансуб тарихий ва айнан ҳозирги амалда қўлланаётган замонавий вариантлари қиёси асосида ёритилишга оид диссертация материалларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар” 12-банди “Маънавий тараққиётни таъминлаш доирасида замонавий ва таъсирчан тарғибот технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ва тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика маʼнавият ва маʼрифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маʼнавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 7-майдаги 10/259-сонли далолатномаси).
Берунийнинг қадимги давр ва халқларга мансуб антропоним, топоним, космоним, мифоним ва бошқа ономастик бирликларга доир қайд, таҳлил, изоҳ, талқин ҳамда қарашлари тарихшунослик, география, маданиятшунослик, этнология, тилшунослик фанларини туташтирувчи тарихий ономастика соҳасининг илмий ва амалий манбаси эканлиги далилланиши; “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асари матнидаги тарихий ономастик бирликларнинг лексик-семантик таснифи ва тавсифи тилшунослик ва тарих, тилшунослик ва география, тилшунослик ва этнология, тилшунослик ва маданиятшунослик фанлари интеграцияси ва уйғунлигида диахрон ва синхрон аспектларда очиб берилиши; тарихий антропоним, топоним, гидроним, мифоним, космоним ва бошқа ономастик бирликларнинг лексик-семантик, тарихий-этимологик, номинацион-мотивацион хусусиятлари туркий, форсий, арабий тилларга мансуб тарихий ва айнан ҳозирги амалда қўлланаётган замонавий вариантлари қиёси асосида ёритилиши; тарихий ономастик бирликларнинг халқ, жамият, тил, минтақа, ҳудуд билан боғлиқ қимматли тарихий-лисоний, миллий-маданий, диний-мифологик, этник-лисоний вазифалари очиб берилганлигига оид диссертация иши билан богʻлиқ таклиф, тавсия, хулоса ва илмий янгиликларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2025-йил май ва декабр ойларидаги “Миллат ва маʼнавият”, “Адабий жараён”, “Таʼлим ва тараққиёт” дастурларини самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 23-январдаги 05-09-108-сонли далолатномаси).