Жуманова Севара Холмурод қизи филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва инглиз тилларидаги кийим-кечак номларининг лингвомаданий тадқиқи ва лексикографик талқини”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2023.4.PhD/Fil4141
Илмий раҳбар: Гулбаҳор Тожиева, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори (DSc), профессор Йўлдошева Нилуфар Эргашевна; филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Қамбарова Мухайё Муйдинжоновна.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва оъзбек тили материаллари асосида кийим-кечак номларининг замонавий терминотизмда тутган оърни ҳамда лингвокултурологик хусусиятларини йоритишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларидаги кийим-кечак номлари бир тизимга йиғилиб, лингвокогнитив ва лингвокултурологик хусусиятларнинг ифодаланиши билан боғлиқ бирликлар аниқланган;
чоғиштирилаётган тиллардаги кийим-кечак номларини акс эттирувчи лексик бирликлар белгиланиб, уларнинг шаклланиш жараёни ҳамда этимологияси, номинатив сабаблари очиб берилган;
чоғиштирилаётган тиллардаги кийим-кечак номларининг ўзаро генетик жиҳатдан яқин бўлмаган халқлар тилларига ўзлашиши ва истеъмолда фаоллашуви далилланиб, кийим-кечак номларининг лексик маъносини акс эттирувчи семантик компонентларнинг турғун ва кўчма маънолари билан боғлиқ парадигматик ва синтагматик муносабатлардаги ўзига хосликлари аниқланган;
ўзбек ва инглиз тиллардаги кийим-кечак номларининг бадиий матнларда, паремиологик сатҳда, фразеологик бирликлар таркибида рамзий маъноларда қўлланилиши қиёсий, типологик жиҳатдан ўрганилди, натижада улар ўртасидаги миллий-маданий ҳамда лингвистик жиҳатдан фарқли, ўхшаш хусусиятлари тавсифланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбек ва инглиз тилларидаги кийим-кечак номларининг лингвомаданий тадқиқи ва лексикографик талқини бўйича эришилган илмий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларидаги кийим-кечак номларини бир тизимга йиғиш, ҳамда кийим-кечак номларининг таркиб, стуруктур, генетик хусусиятлари, таржимада бериш муаммоларини очиб беришга оид хулосаларидан Қарши давлат университетида 2021-2023-йилларда бажарилган СУЗ800-21-ГР-3181-“Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши стате университй” номли халқаро гранд лойиҳасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2024-йил 14-июндаги № 04/1766-сон маълумотномаси). Натижада ташкил қилинган инглиз тили курсларида самарали фойдаланилган.
Тадқиқотда чоғиштирилаётган тиллардаги кийим-кечак номларининг шаклланиш жараёни ҳамда уларнинг лексик маъносини акс эттирувчи семантик компонентларнинг турғун ва кўчма маънолари билан боғлиқ парадигматик ва синтагматик муносабатлардаги ўзига хосликлари аниқланганига оид хулосаларидан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда олиб борилган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз, тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган. Натижада лойиҳа иштирокчиларининг тилшуносликни қиёсий контекстда ўрганиш билимлари ва лойиҳа самарадорлигини ошириш имконини берган;
Ўзбек ва инглиз тиллардаги кийим-кечак номларини ўша тилларда мавжуд матнлар билан қиёслаб ўрганиш натижасида улар ўртасидаги миллий-маданий жиҳатдан ўхшаш ҳамда лингвистик жиҳатдан фарқли хусусиятлар очиб берилганига оид хулоса ва натижалардан “Қашқадарё” телеканалининг “Файзли кун” кўрсатуви сенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 28-майдаги №17-05/87-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашиб, илмий далилларга бой бўлишига, кўрсатувнинг илмий-оммабоплик хусусияти оширилишига имкон яратилган.