Ибрагимов Фарход Мориповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иннопровет пробиотиги билан қўшимча озиқлантирилган қуёнлар гўштини ветеринария санитария жиҳатдан баҳолаш”, 16.00.04 - Ветеринария фармакологияси ва токсикологияси. Ветеринария санитарияси, экологияси, зоогигиенаси ва ветеринар-санитария экспертизаси (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/В166
Илмий раҳбар: Ибрагимов Фуркат Буриевич, ветеринария фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, DSc.08/2025.27.12.В.11.01.
Расмий оппонентлар: Ниёзов Ҳаким Бакоевич, ветеринария фанлари доктори, профессор; Исаев Машраб Турсунбаевич, ветеринария фанлари номзоди, катта илмий ҳодим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади «Иннопровет» пробиотиги қўшиб боқилган қуёнларнинг физиологик кўсаткичлари, гўштини ветеринария санитария экспертизаси кўрсаткларини аниқлаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Иннопровет пробиотиги берилган қуёнларнинг ўсиш жадаллиги назорат гуруҳига нисбатан ўртача 11,4 % га, қондаги эритроцитлар сонини 1,61 %, гемоглобин миқдорини 1,06 %, умумий оқсилни 8,69 % га ошиши аниқланган;
Иннопровет қўлланилган қуёнлардан олинган гўштнинг дегустацион баҳоси назоратга нисбатан ўртача 0,66 балл ва гўшт қайнатмасининг баҳоси 0,5 балл га юқори бўлиши илмий асосланган;
қуёнлар гўштида оқсилларни (2,57 %), ёғлар (0,09 %) ва кул (0,2 %) миқдорининг ошиши, намликнинг камайиши (1,1 %) ҳамда гўштдаги энергетик ва биологик қийматнинг юқори бўлиши иннопровет пробиотигининг берилиши билан боғлиқлиги тадқиқ этилган;
Иннопровет пробиотиги берилган қуёнлардан олинган гўштни музлатиб сақлангандан кейинги кимёвий таркиби, энергетик ва биологик қийматнинг назоратга нисбатан юқори бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Иннопровет пробиотиги билан қўшимча озиқлантирилган қуёнлар гўштини ветеринария-санитария жиҳатдан баҳолаш” мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Иннопровет пробиотигининг қуёнлар гўшт маҳсулдорлиги ва сифатига таъсири” бўйича тавсиянома ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 2-октябр 02/23-679-сон маълумотномаси). Натижада хикол зотли қуёнларда тирик вазнининг назорат гуруҳига нисбатан ўртача 257 граммга, сўйим оғирлигини 1% га, гўшти таркибидаги умумий оқсил миқдорини 2,57 %, ёғ миқдорини 0,09 %га оширишга эришилган
Иннопровет бробиотиги берилган (1 г/л суви билан) қуёнлардан олинган гўштнинг ҳиди, ранги ва таъмини аниқлашга асосланган дегустацион баҳо бериш усули амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 2-октябр 02/23-679-сон маълумотномаси). Бунда иннопровет қўлланилган қўёнлар гўштини ветеринария санитария экспертиза жиҳатидан истеъмол учун яроқлилигини баҳолашга эришилган.
Қуёнларнинг гўшт маҳсулдорлиги ва сифатини ошириш учун иннопровет пробиотигини бериш усули (1 г/л сув) “Кумушкент ҳумо қуши” ва Булунғур туманидаги “Бурибой Мустаев Замин Нур”, Қашқадарё вилоятининг “Диёрбек имкони раббиц” МЧЖ, қуёнчилик кластери “Нормўминов Боборахмат Эшматович” МЧЖ фермер хўжаликларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 2-октябр 02/23-679-сон маълумотномаси). Натижада сифатли ва энергетик қиймати юқори, ветеринария санитария экспертиза талабларига тўлиқ жавоб берадиган қуён гўшти етиштиришга эришилган.