Қахрамонова Севара Қахрамоновнанинг филология фанлари бўйича фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилининг изоҳли луғатларида “камситиш” семали сўзлар талқини”, 10.00.01 – Ўзбек тили. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Fil5210
Илмий раҳбар: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шаҳрисабз давлат педагогика институти. ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи
ИКрақами:Қарши давлат университети ҳузуридаги, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05 
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Йўлдошева Нилуфар Эргашевна ва филология фанлари номзоди, Маҳмадиев Шавкатжон Суюнқулович. 
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади  ўзбек тилининг изоҳли луғатларидаги “камситиш” семали сўзларнинг статистик,структур,этимологик тавсифини яратиш, семантик хусусиятларини аниқлаш, лексикографик талқинини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: “камситиш” семаси, асосан, сўзларнинг ҳосила маъносида юзага чиқиши ўзбек халқининг нутқ маданияти ва миллий менталитет хусусиятлари билан бевосита боғлиқлиги изоҳли луғатлардаги “камситиш” семали сўзлар таҳлили асосида далилланган;
“Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да берилган “камситиш” семали сўзлар бош сўз сифатида қўлланган ўринларнинг аксариятида махсус помета қўлланмаганлиги, полисемантик сўзларда маъноларнинг тартибланишидаги ноаниқликлар каби такомиллаштирилиши лозим бўлган ҳолатлар аниқланиб, уларни бартараф этиш учун тўлиқлик, аниқлик каби тамойиллар қўлланиши самарадорлиги далилланган;   
изоҳли луғатга “камситиш” семали сўзларни танлаб олиш учун мазмуний гуруҳ ажратилган, шахсга нисбатан камситиш маъносида қўлланиши, янгилик бўёғи, фаоллик даражаси каби мезонлар асосида “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да “камситиш” семали сўзлар сифатида берилиши лозимлиги асосланган;
изоҳли луғатда “камситиш” семали сўзлар учун иллюстратив мисоллар бериш бўйича далилнинг нутқ вазиятига мос матнлардан олиниши зарурийлиги борасида лексикографик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тили изоҳли луғатларидаги “камситиш” семали сўзларни тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида: 
    “камситиш” семаси, асосан, сўзларнинг ҳосила маъносида юзага чиқиши ўзбек халқининг нутқ маданияти ва миллий менталитет хусусиятлари билан бевосита боғлиқлиги изоҳли луғатлардаги “камситиш” семали сўзлар таҳлили асосида далилланганлигига доир маълумотлар Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209. “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 10-июндаги № 04/1-1502 рақамли маълумотномаси). Бу маълумотлар лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар, тезислар ҳамда монографиялар савиясини оширишда хизмат қилган; 
“Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да берилган “камситиш” семали сўзлар бош сўз сифатида қўлланган ўринларнинг аксариятида махсус помета қўлланмаганлиги, полисемантик сўзларда маъноларнинг тартибланишидаги ноаниқликлар каби такомиллаштирилиши лозим бўлган ҳолатлар аниқланиб, уларни бартараф этиш учун тўлиқлик, аниқлик каби тамойиллар далилланган оид илмий хулосалар Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг “Очиқ мулоқот” радиоешиттиришида ёритилган  (Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 30-апрел 17-05-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур радиоешиттириш мазмуни мукаммаллашган, илмий далилларга бой бўлишини таъминлаш имконини берган;
изоҳли луғатга “камситиш” семали сўзларни танлаб олиш учун мазмуний гуруҳ ажратилган, шахсга нисбатан камситиш маъносида қўлланиши, янгилик бўёғи, фаоллик даражаси каби мезонлар асосида “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да “камситиш” семали сўзлар сифатида берилиши лозимлиги далилланган; изоҳли луғатда “камситиш” семали сўзлар учун иллюстратив мисоллар бериш бўйича далилнинг нутқ вазиятига мос матнлардан олиниши зарурийлиги борасида лексикографик тавсиялар ишлаб чиқилганлиги ҳақидаги маълумотлардан ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори маълумотлар базасини яратишда фойдаланилганлигига доир маълумотлар Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2020-2023-йилларга мўлжалланган АМ-ФЗ-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган(Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 16-майдаги № 01/4-2002-сонли маълумотномаси). Бу маълумотлар лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар, тезислар ҳамда монографиялар савиясини оширишда хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish