Салимов Шохрух Шодиёр ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Демократик плюрализм шароитида Корея Республикаси сиёсий партиялари идентиклиги”, 23.00.02 - Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Ss641
Илмий раҳбар: Абдуллаев Нодир Абдулхаевич сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/2025.27.12.Ss.05.02
Расмий оппонентлар: 
Каримова Наталя Эрмановна, тарих фанлар доктори, профессор.
Якубов Бахтиёр Султонназирович, сиёсий фанлар доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади демократик плюрализм шароитида Корея Республикаси давлат бошқарув тизимида сиёсий партияларнинг ўрни, эволюцион ривожланиш тенденсиялари, шунингдек, трансформацион жараёнларда партиялар идентиклигининг моҳиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Корея Республикаси сиёсий тизимининг эволюциясида партия идентиклигининг шаклланиши сиёсий барқарорлик ва иқтисодий ривожланиш ўртасидаги мувозанатни сақлашга йўналтирилган миллий конституциявий анʻаналар, ижтимоий-иқтисодий модернизация ва фуқаролик жамияти институтлари таъсирида амалга ошгани, партиявий ўзликнинг барқарорлиги сиёсий институтлар легитимлиги ва демократик консолидация билан мантиқий боғлиқлиги илмий далилланган;
Партия идентиклигининг шаклланиши Корея сиёсий маданиятига хос конфуцийлик қадриятлари устувор бўлган иерархик тузилма, лидерга содиқлик, жамоавий мансублик, маҳаллий ижтимоий тузилмалардаги “Хонам-Ённам” дихотомияси ва сиёсий либерализм назарияси асосидаги консерватив-прагматик платформалар таъсиридаги жараён сиёсий омил ва партиявий фрагментациянинг асосий детерминанти эканлиги исботланган;
Корея партия тизимида фуқаролик жамияти институтлари ҳамда рақамли коммуникация воситалари сиёсий фаолликни кенгайтириш, партияларнинг ижтимоий базисини мустаҳкамлаш ва институционал барқарор ривожланишини таъминлашда муҳим амалий омил сифатида намоён бўлаётган тенденсия партия идентиклигининг эволюцион трансформациясига, умумхалқ иштирокига таянадиган интерактив сиёсий фаолият моделларига транзити билан тавсифланиши назарий хулосалар асосида кўрсатиб берилган;
Корея Республикасидаги плюрализм шароитида сиёсий партиялар идентиклигининг шаклланиши ва трансформацияси жамиятнинг мафкуравий, маданий ҳамда миллий қадриятлари таъсирида, сиёсий реализм ва либерализм назариялари ўртасидаги мувозанатда ривожланиб, миллий манфаатларни ифодаловчи сиёсий куч ҳамда фуқаролик жамияти билан инклюзив ҳамкорлик орқали ўз фаолиятини кенгайтирувчи гибрид тизим сифатида шаклланиши ва унинг демократик консолидацияни таъминлаш жараёнида устуворликка эгалиги илмий аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Демократик плюрализм шароитида Корея Республикаси сиёсий партиялари идентиклигини тадқиқ этиш бўйича олинган натижалар асосида: 
Корея Республикаси сиёсий тизимининг эволюциясида партия идентиклигининг шаклланиши сиёсий барқарорлик ва иқтисодий ривожланиш ўртасидаги мувозанатни сақлашга йўналтирилган миллий конституциявий анʻаналар, ижтимоий-иқтисодий модернизация ва фуқаролик жамияти институтлари таъсирида амалга ошгани, партиявий ўзликнинг барқарорлиги сиёсий институтлар легитимлиги ва демократик консолидация билан мантиқий боғлиқлиги ҳақидаги хулосалардан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси фаолиятида фойдаланилди.  (Ўзбекистон либерал-демократик партияси Сиёсий кенгаши ижроия қўмитасининг 2025-йил 18-июндаги 01-27/266-сонли маʼлумотномаси). Натижада, хорижий мамлакатлар тажрибаларини ўрганган ҳолда қонунчилик ташаббусларини ишлаб чиқиш ҳамда сиёсий жараёнларга оид ахборот-таҳлилий материаллар базасининг бойишига хизмат қилган.
Партия идентиклигининг шаклланиши Корея сиёсий маданиятига хос конфуцийлик қадриятлари устувор бўлган иерархик тузилма, лидерга содиқлик, жамоавий мансублик, маҳаллий ижтимоий тузилмалардаги “Хонам-Ённам” дихотомияси ва сиёсий либерализм назарияси асосидаги консерватив-прагматик платформалар таъсиридаги жараён сиёсий омил ва партиявий фрагментациянинг асосий детерминанти эканлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистондаги ШҲТ Халқ дипломатияси маркази фаолиятида фойдаланилди.  (Ўзбекистондаги ШҲТ Халқ дипломатияси марказининг 2026-йил 30-январдаги 22/26-сонли маълумотнома). Натижада, марказ томонидан томонидан тайёрланган ахборот ва таҳлилий материаллар мазмунининг яхшилашга хизмат қилган.
Корея Республикасидаги плюрализм муҳитида сиёсий партиялар идентиклигининг шаклланиши ва трансформацияси жамиятнинг мафкуравий, маданий ҳамда миллий қадриятлари таъсирида, сиёсий реализм ва либерализм назариялари ўртасидаги мувозанатда ривожланиб, миллий манфаатларни ифодаловчи сиёсий куч ҳамда фуқаролик жамияти билан интерактив ҳамкорлик орқали ўз фаолиятини кенгайтирувчи гибрид тизим сифатида шаклланиши ва унинг демократик консолидацияни таъминлаш жараёнида устуворликка эгалиги ҳақидаги хулосалардан Тошкент давлат шарқшунослик университетида тайёрланган “Шарқ мамалакатлари тараққиёти тарихининг тизимли таҳлили дарслигида фойдаланилган. (Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 2025-йил 23-сентябрдаги 03-03-02/2405-сонли маълумотномаси). Натижада диссертация мавзуси доирасида тадқиқ қилинган илмий натижалар “Кореянинг ижтимоий-сиёсий ривожланиши хусусиятлари” ва “Хитой, Япония ва Кореянинг ривожланиш босқичлари таҳлили” мавзуларини ишлаб чиқишда фойдаланилган.
Корея партия тизимида фуқаролик жамияти институтлари ҳамда рақамли коммуникация воситалари сиёсий фаолликни кенгайтириш, партияларнинг ижтимоий базисини мустаҳкамлаш ва институционал барқарор ривожланишини таъминлашда муҳим амалий омил сифатида намоён бўлаётган тенденсия партия идентиклигининг эволюцион трансформациясига, умумхалқ иштирокига таянадиган интерактив сиёсий фаолият моделларига транзити билан тавсифланиши борасидаги хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси фаолиятида фойдаланилди.  (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 9-октябрдаги 06-09-1582-сонли маълумотномаси). Натижада,  Корея Республикасининг ички ва ташқи сиёсатини белгилашда партияларнинг роли, мамлакатда мавжуд сиёсий институтлар ва гуруҳларнинг фаолиятини ёритишга ва таҳлилий материаллар тайёрлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish