Ризаева Малика Жамоловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Персистирловчи бўлмача фибрилляцияси билан кечувчи юрак ишемик касаллигида гемостаз тизимининг диагностик ва прогностик аҳамияти” 14.00.05 – Ички касалликлар, 14.00.29-Гематология ва трансфузиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Tib3756.
Илмий раҳбар: Ахмедова Нилуфар Шариповна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Болтаев Камол Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.02 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Нурбаев Фармон Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Махмудова Азиза Джуманова, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Витебск давлат тиббиёт университети, Беларусия.
Диссертaция йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: персистирловчи бўлмача фибриляцияси билан кечувчи юрак ишемик касаллигида гемостаз кўрсаткичларининг диагностик ва прогностик аҳамиятини комплекс баҳолаш ва хавфни стратификация қилиш алгоритмини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
персистирловчи бўлмача фибриляцияси гемостаз бузилишларини чуқурлаштирувчи мустақил патогенетик омил эканлиги исботланиб, бўлмача фибриляцияси мавжуд ЮИК беморларида фибриноген, D-димер ва Xa-омили ошиши, антитромбин III эса пасайиш даражалари юқори ишончлиги аниқланган;
гемостаз маркерларига асосланган FLAT-Risk индексининг CHA₂DS₂-VASc билан ўзаро тизимли таҳлили қилиниб стандарт клиник хавф шкаласига таяниш тромбоэмболик хавфни баҳолаш аниқлигини чеклаши илмий асосланган;
гемостазнинг Xa-омили фаоллиги ва эхокардиографик кўрсаткичлар комбинацияси асосида шакллантирилган прогностик индекс тромбоэмболик асоратларни башорат қилишда алоҳида олинган клиник ёки лаборатор кўрсаткичларга нисбатан юқорироқ прогностик қийматга эга эканлиги исботланган;
персистирловчи бўлмача фибриляцияси билан оғриган ЮИК беморларида гемостаз кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда хавфни янада аниқ стратификация қилиш имконини берадиган тромбоэмболик асоратлар хавфини башорат қилувчи клиник-лаборатор прогноз алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Персистирувчи бўлмача фибрилляцияси билан кечувчи юрак ишемик касаллигида гемостаз тизимининг диагностик ва прогностик аҳамиятини баҳолаш натижасида олинган илмий хулосалар асосида:
биринчи илмий янгилик. Персистирловчи бўлмача фибриляцияси гемостаз бузилишларини чуқурлаштирувчи мустақил патогенетик омил эканлиги исботланиб, бўлмача фибриляцияси мавжуд ЮИК беморларида фибриноген, D-димер ва Xa-омили ошиши, антитромбин III эса пасайиш даражалари юқори ишончлиги аниқланганлиги бўйича “Юрак ишемик касаллиги бўлган беморларда персистирловчи бўлмача фибриляцияси қайталанишининг эхокардиологик предикторлари ва даво усулини такомиллаштириш” номли услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 3 мартдаги 8н-р/234-сон хулосаси) билан тасдиқланган ва “Юрак ишемик касаллиги бўлган беморлардаги бўлмача персистирловчи фибрилляциясида гемостаз маркерларини аниқлаш” номли услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2024 йил 29 сентябрдаги 24-м/053 сонли маълумотномаси) билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали бўйича буйруқ (13.11.2024 йил, буйруқ №99); Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро минтақавий филиали бўйича буйруқ (18.11.2024 йил; 01-53 сон, 18.11.2024 йил; 01-54 сон) клиник амалиётига тадбиқ этилган. (ЎзРес ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 20 мартдаги 14/19-сон хулосаси). Илмий янгилик ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: БФ мавжуд ЮИК беморларида тромбоэмболик асоратлар хавфи клиник жиҳатдан оғир кечишини патогенетик жиҳатдан таҳлил қилиниши инсульт, ногиронлик ва ўлим кўрсаткичларини камайтиришга қаратилган профилактик ёндашувларни такомиллаштиришга хизмат қилади. Тромбоэмболик асоратларни эрта аниқлаш беморларни хавф гуруҳларига эрта ажратиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: БФ ни гиперкоагуляцияни кучайтирувчи мустақил омил сифатида ҳисобга олиш асоратларни эрта олдини олиш имконини яратиб, қиммат стационар даволаш, реабилитация ва ижтимоий харажатларни сезиларли камайтиради. Беморларнинг стацонар даво кунлари қисқариши натижасида ҳар бир бемор ҳисобидан бюджетдан ташқари маблағлардан 547 200 сўм, бюджет маблағларидан 206 039 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса. Бўлмача фибриляциясининг тромбоэмболик асоратини эрта аниқлаш орқали стационар даволаниш муддатининг қисқариши, асоратлар частотасининг пасайиши ва такрорий госпитализацияларнинг олдини олиш орқали соғлиқни сақлаш тизими харажатлари сезиларли даражада қисқаради.
иккинчи илмий янгилик. Гемостаз маркерларига асосланган FLAT-Risk индексининг CHA₂DS₂-VASc билан ўзаро тизимли таҳлили қилиниб стандарт клиник хавф шкаласига таяниш тромбоэмболик хавфни баҳолаш аниқлигини чеклаши аниқланганлиги бўйича “Юрак ишемик касаллиги бўлган беморларда персистирловчи бўлмача фибриляцияси қайталанишининг эхокардиологик предикторлари ва даво усулини такомиллаштириш” номли услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 3 мартдаги 8н-р/234-сон хулосаси) билан тасдиқланган ва “Юрак ишемик касаллиги бўлган беморлардаги бўлмача персистирловчи фибрилляциясида гемостаз маркерларини аниқлаш” номли услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2024 йил 29 сентябрдаги 24-м/053 сонли маълумотномаси) билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали бўйича буйруқ (13.11.2024 йил, буйруқ №99); Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро минтақавий филиали бўйича буйруқ (18.11.2024 йил; 01-53 сон, 18.11.2024 йил; 01-54 сон) клиник амалиётига тадбиқ этилган. (ЎзРес ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 20 мартдаги 14/19-сон хулосаси). Илмий янгилик ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: клиник жиҳатдан паст ёки ўрта хавф деб баҳоланган беморларда ҳам яширин тромбоген ҳолат мавжуд бўлиши мумкинлигини кўрсатиб, «кутилмаган инсульт» ҳолатларини камайтириш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Хавфни нотўғри баҳолаш натижасида ривожланадиган асоратларнинг камайиши соғлиқни сақлаш тизими учун катта иқтисодий самара беради, ортиқча ёки кечиктирилган даволаш харажатларини қисқартириш натижасида ҳар бир бемор учун бир йил давомида бюджет ҳисобидан 2 648 104 га иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса. Узоқ муддатли перспективада профилактик даво стационар даволашга нисбатан арзонлиги ҳисобидан иқтисодий жиҳатдан мақбул ҳисобланади ва асоратлар профилактикасига эришиш имкониятини беради.
учинчи илмий янгилик. Гемостазнинг Xa-омили фаоллиги ва эхокардиографик кўрсаткичлар комбинацияси асосида шакллантирилган прогностик индекс тромбоэмболик асоратларни башорат қилишда алоҳида олинган клиник ёки лаборатор кўрсаткичларга нисбатан юқорироқ прогностик қийматга эга эканлиги исботланганлиги бўйича “Юрак ишемик касаллиги бўлган беморларда персистирловчи бўлмача фибриляцияси қайталанишининг эхокардиологик предикторлари ва даво усулини такомиллаштириш” номли услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 3 мартдаги 8н-р/234-сон хулосаси) билан тасдиқланган ва “Юрак ишемик касаллиги бўлган беморлардаги бўлмача персистирловчи фибрилляциясида гемостаз маркерларини аниқлаш” номли услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2024 йил 29 сентябрдаги 24-м/053 сонли маълумотномаси) билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали бўйича буйруқ (13.11.2024 йил, буйруқ №99); Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро минтақавий филиали бўйича буйруқ (18.11.2024 йил; 01-53 сон, 18.11.2024 йил; 01-54 сон) клиник амалиётига тадбиқ этилган. (ЎзРес ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 20 мартдаги 14/19-сон хулосаси). Илмий янгилик ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Юқори башорат аниқлигига эга индекс беморларни эрта ва тўғри хавф гуруҳларига ажратишга ёрдам беради, бу эса инсульт ва тизимли тромбоэмболиянинг олдини олиш имконини яратган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Прогнознинг аниқлиги ошиши орқали мақсадли антикоагулянт терапия қўлланилиб, асоратлар билан боғлиқ ортиқча диагностика ва даволаш харажатлари камаяди, Мақсадли антикоагулянт терапия учун бир йилда бир беморга 870 600 сўм сарфланади, бу тромбоэмболик асоратларни ташхислашда ва даво харажатларидан 4,8 баравар арзон бўлиб, ҳар бир нафар бемор учун бир йилда 3 308 280 сўм миқдордаги харажатни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса. Асоратлар олдини олиш юқори нархдаги даволаш босқичларига ўтиш эҳтимолини камайтиради, бу эса умумий тиббий харажатларни оптималлаштириш иконини берган
тўртинчи илмий янгилик. Персистирловчи бўлмача фибриляцияси билан оғриган ЮИК беморларида гемостаз кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда хавфни янада аниқ стратификация қилиш имконини берадиган тромбоэмболик асоратлар хавфини башорат қилувчи клиник-лаборатор прогноз алгоритми ишлаб чиқилганлиги бўйича “Юрак ишемик касаллиги бўлган беморларда персистирловчи бўлмача фибриляцияси қайталанишининг эхокардиологик предикторлари ва даво усулини такомиллаштириш” номли услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 3 мартдаги 8н-р/234-сон хулосаси) билан тасдиқланган ва “Юрак ишемик касаллиги бўлган беморлардаги бўлмача персистирловчи фибрилляциясида гемостаз маркерларини аниқлаш” номли услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2024 йил 29 сентябрдаги 24-м/053 сонли маълумотномаси) билан тасдиқланган. Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали бўйича буйруқ (13.11.2024 йил, буйруқ №99); Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро минтақавий филиали бўйича буйруқ (18.11.2024 йил; 01-53 сон, 18.11.2024 йил; 01-54 сон) клиник амалиётига тадбиқ этилган. (ЎзРес ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 20 мартдаги 14/19-сон хулосаси). Илмий янгилик ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Алгоритм клиник амалиётда шифокорларга қарор қабул қилишни енгиллаштириб, беморларда асоратларни эрта олдини олиш ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: алгоритмни жорий этиш даволаш ресурсларидан оқилона фойдаланиш, стационар ётқизишлар сонини камайтириш ва соғлиқни сақлаш тизими харажатларини оптималлаштириш имконини беради. Персистирловчи тромбоэмболик асоратларни даволашга қаратилаган чора тадбирлар учун бир йилда ўртача 4 178 880 сўм сарфланган бўлса, тавсиянома тадбиқ этилгач, бу харажатлар 1 215 300 сўмгача камайди. Тадқиқотлар бўйича ушбу чора тадбирлари бўйича ўтказилган усуллар бир бемор учун бир йилда ўртача 2 963 580 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: FLAT-Risk алгоритмини клиник амалиётга жорий этиш диагностик ва даволаш харажатларини оптималлаштиради, стационар ётқизишлар сонини камайтиради ва антикоагулянт терапиянинг иқтисодий самарадорлигини оширади.