Собирова Ноиба Зафар қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Этимологик таҳлил асосида талабаларнинг мантиқий фикрлаш кўникмасини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (она тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Ped7534
лмий раҳбар: Ёзиева Умида Лутфуллаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.11.04
Расмий оппонентлар: Нуруллаева Шаҳло Уктамовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Шахмуродова Дилжаҳон Алмардановна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади этимологик таҳлил асосида талабалар мантиқий фикрлаш кўникмасини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг мантиқий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш имкониятлари аниқлаштирилган; бунда касбий компетенсияларнинг прагматиклигини таъминлашга хизмат қилувчи шахсга йўналтирилганлик, индивидуаллик ва кўп даражалилик ёндашувларининг интегратив яхлитлиги илмий асосланган;
талабаларнинг мантиқий фикрлашини ривожлантириш модели мантиқий амаллар (анализ, синтез, таққослаш, индуксия, дедуксия) ва этимологик таҳлилнинг дидактик архитектоникасини праксеологик тартиблаш (оддийдан мураккабга ўтиш алгоритми) ҳамда диагностик ва татбиқий босқичлар узвийлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг мантиқий фикрлашини ривожлантириш технологиялари антропологик ёндашувга асосланган этимологик таҳлил ва истиқболли режа-дастурлар узвийлигини таъминлаш, шунингдек, талабаларнинг интеллектуал-креатив фаолиятининг ривожланиш траекториясини манзилли интенсивлаштириш асосида такомиллаштирилган;
мантиқий фикрлашни ривожлантириш методикасининг самарадорлиги интерактив дастурларнинг конструктив-дидактик тузилмаси, билимлар интенсивлигини мониторинг қилиш ҳамда натижавийлик кўрсаткичларини ўқув жараёнига мақсадли интеграциялаш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Этимологик таҳлил асосида талабаларнинг мантиқий фикрлашини ривожлантириш ва амалга оширишга доир ишлаб чиқилган назария ва методика асосида:
талабаларнинг мантиқий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш имкониятлари аниқлаштирилган; бунда касбий компетенсияларнинг прагматиклигини таъминлашга хизмат қилувчи шахсга йўналтирилганлик, индивидуаллик ва кўп даражалилик ёндашувларининг интегратив яхлитлиги илмий асосланганлигига оид таклифлар “Она тили ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023- йил 29- майдаги 232-сон буйруғи билан берилган 232-595-сон гувоҳномаси). Натижада, ушбу ўқув қўлланма она тили дарсларида этимологик таҳлилдан фойдаланиш самарадорлигининг ошишига имконият яратган;
талабаларнинг мантиқий фикрлашини ривожлантириш модели мантиқий амаллар (анализ, синтез, таққослаш, индуксия, дедуксия) ва этимологик таҳлилнинг дидактик архитектоникасини праксеологик тартиблаш (оддийдан мураккабга ўтиш алгоритми) ҳамда диагностик ва татбиқий босқичлар узвийлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилганлигига оид таклифлар ЎзР Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (ЎзР Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2024- йил 26- декабрдаги 560-сон маълумотномаси). Натижада, дидактик жараёнда талабаларнинг тафаккур операцияларини тизимли, изчил ва тарихийлик, замонавийлик тамойиллари асосида такомиллаштириш имконияти яратилган;
талабаларнинг мантиқий фикрлашини ривожлантириш технологиялари антропологик ёндашувга асосланган этимологик таҳлил ва истиқболли режа-дастурлар узвийлигини таъминлаш, шунингдек, талабаларнинг интеллектуал-креатив фаолиятининг ривожланиш траекториясини манзилли интенсивлаштириш асосида такомиллаштирилганлигига оид таклифлардан Қарши давлат университети, Бухоро давлат университети, Термиз давлат педагогика институтларида ўтказилган педагогик эксперимент давомида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази томонидан 2025-йил 4-апрелда берилган 02/01-01-117 рақамли маълумотнома). Натижада, тажриба-синов обектларидаги таълим жараёни этимологик таҳлил асосида талабалар мантиқий фикрлашини ривожлантириш технологиялари билан такомиллашувига хизмат қилган;
мантиқий фикрлашни ривожлантириш методикасининг самарадорлиги интерактив дастурларнинг конструктив-дидактик тузилмаси, билимлар интенсивлигини мониторинг қилиш ҳамда натижавийлик кўрсаткичларини ўқув жараёнига мақсадли интеграциялаш асосида аниқлаштирилганлигига оид хулосалардан “Она тили ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 -йил 29- майдаги 232-сон буйруғи билан берилган 232-595-сон гувоҳномаси). Натижада, ушбу ўқув қўлланма олий таълимнинг педагогик йўналишларида таҳсил олаётган талабаларнинг мантиқий фикрлаши, тафаккур тезлигини юксалтириш имконини берган.