Урунбаев Сапарбек Саматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Яшил иқтисодиётни шакллантириш шароитида табиий капитални жамғариш усулларини такомиллаштириш”, 08.00.01 – “Иқтисодиёт назарияси”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Iqt3684.
Илмий раҳбар: Ғиёсов Илҳом Каримович иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.1.01.10.
Расмий оппонентлар: Жураев Тошболта Тухтаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маманазаров Абдусамат Абдусаитович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD.
Етакчи ташкилот номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади яшил иқтисодиётни шакллантириш шароитида табиий капитални жамғариш усулларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
республикада мавжуд табиий капитал ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга фаолияти табиий ресурсларни қайта ишлаш йўли билан янги қиймат яратишга мўлжалланган “яшил тадбиркорлик” субъектларига ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини эркин бозор тамойиллари асосида сотиш орқали эришиш таклифи асосланган.
“Табиий капитални жамғариш” жараёнларини рағбатлантиришнинг иқтисодий механизмини республика ҳудудларининг табиий ресурс салоҳияти, инвестицион жозибадорлиги ва рақобат устунликларини ҳисобга олган “яшил энергетика”, “сув инфратузилмаси” ва “экологик туризм” соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг бизнес хатарларини давлат ва банклар иштирокида оптимал тақсимлаш тизимини жорий қилиш орқали такомиллаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
республикада “табиий капитал бозори”ни ривожлантиришга қайта тикланадиган ва қайта тикланмайдиган табиий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширган тадбиркорлик субъектларига фойда солиғидан 50 фоизлик имтиёз бериш орқали эришиш таклифи асосланган;
қайта тикланадиган ва тикланмайдиган табиий ресурслар ҳажмига таъсир қилувчи омиллар ўртасидаги корреляцион-регрессион боғлиқликнинг эконометрик моделини яратиш асосида республикада табиий капитални жамғариш индикаторларининг 2030-йилгача бўлган кўп вариантли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Яшил иқтисодиётни шакллантириш шароитида табиий капитални жамғариш усулларини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
республикада мавжуд табиий капитал ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга фаолияти табиий ресурсларни қайта ишлаш йўли билан янги қиймат яратишга мўлжалланган “яшил тадбиркорлик” субъектларига ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини эркин бозор тамойиллари асосида сотиш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 2-декабрдаги ПҚ-436-сон “2030-йилгача Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 3-иловаси 5-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибиятининг 2025-йил 4-августдаги 04/1-2324-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида ҳудудларда мавжуд минерал хомашё ресурсларидан тадбиркорлик субъектлари самарали фойдаланиш, қимматбаҳо, рангли, нодир металлар, норуда кон ва участкаларини сотиб олиш, хомашёни қайта ишлаш имкониятини оширишга хизмат қилади;
“Табиий капитални жамғариш” жараёнларини рағбатлантиришнинг иқтисодий механизмини республика ҳудудларининг табиий ресурс салоҳияти, инвестицион жозибадорлиги ва рақобат устунликларини ҳисобга олган “яшил энергетика”, “сув инфратузилмаси” ва “экологик туризм” соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг бизнес хатарларини давлат ва банклар иштирокида оптимал тақсимлаш тизимини жорий қилиш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 2-декабрдаги ПҚ-436-сон “2030-йилгача Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш боʻйича чора-тадбирлар тўғрисида”га қарорининг 3-иловаси 28-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибиятининг 2025-йил 4-августдаги 04/1-2324-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш орқали республикада “яшил энергетика”, “сув инфратузилмаси” ва “экологик туризм”ни ривожлантириш асосида “Табиий капитални жамғариш” жараёнлари самарадорлиги ошишига эришилади;
республикада “табиий капитал бозори”ни ривожлантиришга қайта тикланадиган ва қайта тикланмайдиган табиий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширган тадбиркорлик субъектларига фойда солиғидан 50 фоизлик имтиёз бериш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 2-декабрдаги ПҚ-436-сон “2030-йилгача Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш боʻйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 3-иловаси 12-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибиятининг 2025-йил 4-августдаги 04/1-2324-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида республикада қайта тикланадиган ва қайта тикланмайдиган табиий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилади;
қайта тикланадиган ва тикланмайдиган табиий ресурслар ҳажмига таъсир қилувчи омиллар ўртасидаги корреляцион-регрессион боғлиқликнинг эконометрик моделини яратиш асосида ишлаб чиқилган республикада табиий капитални жамғариш индикаторларининг 2030 йилгача бўлган кўп вариантли прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 2-декабрдаги ПҚ-436-сон “2030-йилгача Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш боʻйича чора-тадбирлар тўғрисида”га қарорининг 5-иловасининг мақсадли кўрсаткичларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибиятининг 2025-йил 4-августдаги 04/1-2324-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида республикада табиий капитални жамғариш жараёнлариниг самарадорлигини оширишга эришилади.