Аитмуратова Мийригул Жалгасовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалиги корхоналарида инновацион фаолиятни ривожлантириш”, 08.00.04-“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти”(иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2025.2.PhD/Iqt5328.
Илмий раҳбар: Кудияров Кишибай Раматуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Аллаяров Пиратдин Атабаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент, Қурбонов Шовқи Джураевич, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Абу Райхон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: қишлоқ хўжалигида инновацион фаолиятини ривожлантиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалиги корхоналари учун инновацион ва консалтинг марказлари (ИКМ)га бўлган эҳтиёжни ҳисоблаш тартиби асосида мавжуд қишлоқ хўжалиги корхоналари сонидан келиб чиққан ҳолда  микро (МҲ ≤ 30), кичик (30 < KH ≤ 60),  ўрта (60 < ЎҲ ≤ 100), йирик (ЙҲ ≥ 130) ҳудудлардаги етакчи корхоналар базасидаги ИКМ (1; 2; 3; 4-5) ҳамда ихтисослашуви бўйича малакали маслаҳатчиларга талаб (3; 5; 9; 10) миқдори асосланган;
қишлоқ хўжалигида инновацион фаолиятни жадаллаштириш ҳамда илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясининг узвийлигини таъминлаш мақсадида соҳада малакали маслаҳатчиларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб ҳудудий ахборот-консалтинг марказларини ташкил этиш механизми илмий асосланган;
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятига инновацион технологияларнинг жорий этишни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида инновацион лойиҳаларни молиялаштирувчи махсус жамғарма ташкил қилиш таклифи асосланган;
Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги корхоналарида инновацион фаолиятни ривожланиши таъсирида тармоқда яратилган қўшилган қиймат ҳажми ўзгаришининг 2030 йилгача бўлган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича олинган илмий-амалий натижалар асосида:
қишлоқ хўжалиги корхоналари учун инновацион ва консалтинг марказлари (ИКМ)га бўлган эҳтиёжни ҳисоблаш тартиби асосида мавжуд қишлоқ хўжалиги корхоналари сонидан келиб чиққан ҳолда  микро (МҲ ≤ 30), кичик (30 < KH ≤ 60),  ўрта (60 < ЎҲ ≤ 100), йирик (ЙҲ ≥ 130) ҳудудлардаги етакчи корхоналар базасидаги ИКМ (1; 2; 3; 4-5) ҳамда ихтисослашуви бўйича малакали маслаҳатчиларга талаб (3; 5; 9; 10) миқдори бўйича таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 8 августдаги 03/03-2936-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияларни жорий этилиши Қорақалпоғистонда фаолият юритаётган фермер хўжаликларида инновацион фаолият самарадорлигини баҳолаш жараёнлари соддалаштириш ва инновацион фаолият натижадорлигини мажмуавий тарзда аниқ баҳолаш имконини берган;
қишлоқ хўжалигида инновацион фаолиятни жадаллаштириш ҳамда илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясининг узвийлигини таъминлаш мақсадида соҳада малакали маслаҳатчиларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб ҳудудий ахборот-консалтинг марказларини ташкил этиш механизми Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 8 августдаги 03/03-2936-сон маълумотномаси). Ушбу механизмнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қорақалпоғистондаги мавжуд қишлоқ хўжалиги корхоналарида инновацион технологиялар ва бу соҳадаги энг яхши амалиётларни кенг тарғиб қилинишига, кадрлар салоҳиятини оширишга, аграр соҳа раҳбарлари, ходимлар ва мутахассисларнинг инновацион янгиликлар бўйича билим ва кўникмаларини ҳамда бохабарлигини янада ошириш имконини яратган;
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятига инновацион технологияларнинг жорий этишни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида инновацион лойиҳаларни молиялаштирувчи махсус жамғарма ташкил қилиш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 8 августдаги 03/03-2936-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши деҳқон хўжаликларида инновацион янгиликларни кенг жорий этиш имкониятларини ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ортишига ҳамда уларда ишлаб чиқариш иқтисодий самарадорлигини ошириш, молиявий барқарорликларини яхшилаш имконини берган;
Қорақалпоғистон Республикаси  қишлоқ хўжалиги корхоналарида инновацион фаолиятни ривожланиши таъсирида тармоқда яратилган қўшилган қиймат ҳажми ўзгаришининг 2030 йилгача ишлаб чиқилган прогноз параметрлари Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 8 августдаги 03/03-2936-сон маълумотномаси). Ушбу прогноздан фойдаланиш орқали келгусида қишлоқ хўжалигида инновацион фаолиятни ривожланишига таъсир қилувчи омилларни ҳисобга олган холда қисқа ва узоқ муддатли режалар ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish