Абсамадов Баҳодир Урозовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
“Инглиз ҳамда ўзбек комедияларининг образлар тизими ва бадиий тили”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация рўйхатга олинган рақам: _________________
Диссертация бажарилган муассаса: Турон университети.
Илмий раҳбар: Халилова Дилбар Жалиловна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Турон университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.39.01
Расмий оппонентлар: Файзуллоев Отабек Мухамадович, филология фанлари доктори (DSc), профессор, Пирназарова Манзура Матназаровна филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек адабиётида комедиянинг мустақил жанр сифатидаги ўрни, тараққиёт босқичлари, мавзуий типлари, образлар тизими ва бадиий тил хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз ва ўзбек адабиётида комедияларнинг мистик, сатирик (ҳажвий), юмористик, драматик, мусиқали ёки мусиқали гротеск, романтик, лирик, қаҳрамонлик, фарс, вазият, ахлоқий-маиший, ижтимоий-сиёсий, фожиавий, жиддий – трагикомедия каби турлари шаклланиб, ривожланиб келганлиги асосланган;
воқеаларни чалкаш, аралаш-қуралаш ифодалаш орқали томошабинда кулги туғдириш, қаҳрамонларнинг кулгили ҳолатларини, кишилар характеридаги бемаъни, ноқис хусусиятларни, кулгили характерлар ҳамда характер кулгиларини беришга мўлжалланган комедия жанридаги асарлар тадрижи инглиз ва ўзбек комедиянавислиги асосида далилланган;
инглиз ва ўзбек комедиялари қиёсий таҳлили орқали уларда тарихийлик, замонавийлик, ҳаётийлик, реаллик, бадиий тўқима, образлилик, саҳнавийлик, кулгилилик, фожиавийлик, сюжет тузилиши, комик вазиятларнинг ифода хусусиятлари, лингвопоетикаси, монолог-диалогларнинг ўрни очиб берилган;
инглиз ва ўзбек комедиялари поетикасидаги такомиллашув жараёнларига халқ кулгиси, сатира ва юмор, латифа ва лоф, қизиқчилик санъатининг комик сюжет, образ, талқин яратишдаги таъсири, сўз ўйини, малапропизм, оксиморон, макаронизм, окказионализм, муболаға, метафора, киноя, вулгар (сўкиниш) сўзлар, қарғишлар, лақаблардан фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ҳамда ўзбек комедияларининг образлар тизими ва бадиий тилига хос хусусиятларни аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек комедияларидаги типик ва индивидуал образлар, уларнинг лингвопоетик хусусиятлари, киноя, сўз ўйини, сатира, гротеск ва диалогик нутқ воситалари орқали шаклланиш жараёни қиёсий таҳлил асосида очиб берилган ҳамда образ яратишда бадиий тилнинг миллий хусусиятлари, комик маʼно ҳосил қилишдаги тил бирликларининг функсионал-семантик имкониятлари илмий жиҳатдан асосланган материаллардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2023–2025-йилларда амалга оширилган ИЛ-27-4722022413-сонли “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 11-25/294-сон маълумотномаси. 24-декабр 2025-йил). Натижада электрон платформада инглиз ва ўзбек комедияларида образ ва бадиий тилнинг ўзаро муносабатига оид таҳлилий материаллар яратилди, комик образларнинг типологик таснифи амалга оширилди ҳамда бадиий тил воситаларининг функсионал хусусиятлари ва уларнинг таржима жараёнидаги мураккаб жиҳатлар юзасидан илмий хулосалар берилишига эришилган;
инглиз ва ўзбек адабиётидаги комедия жанрига хос романтик, драматик, юмористик, сатирик, мусиқали, вазиятли, фарслик, жиддий ва трагикомедия каби шаклларнинг таснифи, кулгининг ифода воситалари, комик вазиятлар, образлар, лингвопоетик хусусиятлар ҳамда монолог-диалогларнинг функсионал ўрни ҳақидаги илмий хулосалар Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2024–2025-йиллар давомида бажарилган ИЛ-7823051524-сонли “Паратранслатор: параллел корпусга асосланган контестологик электрон таржима луғат платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 04/11-1119-сон маълумотномаси. 14-январ, 2026-йил). Натижада инновацион лойиҳанинг назарий асослари мустаҳкамланиб, электрон таржима платформасининг функсионал имкониятларини кенгайтириш ҳамда замонавий таржимашунослик ва компютер лингвистикаси интеграциясини таъминлашда муҳим илмий-амалий аҳамият касб этди.
инглиз ва ўзбек комедияларида образлар тизими ва бадиий нутқнинг ўзига хос хусусиятларига оид илмий хулосалар Қашқадарё вилояти мусиқали драма театрининг саҳнавий фаолиятида комедик асарларни саҳналаштириш жараёнида образ талқини, характерлараро муносабатлар ва драматик конфликтни чуқурроқ очиб беришда назарий асос сифатида қўлланилган (10/03-491 рақамли маълумотнома. 29-декабр 2025-йил). Натижада комедик образ яратиш ва характерни типиклаштириш тамойиллари театр актёрларининг саҳна талқини устида ишлаш, ролларни психологик ва эстетик жиҳатдан чуқур асослаш, театр режиссёрлари ва ижодий жамоа томонидан драматик матнни саҳнага мослаштириш, диалоглар табиийлигини таъминлаш ҳамда миллий ва умуминсоний комизм унсурларини уйғунлаштиришда амалий аҳамият касб этган;
инглиз ва ўзбек комедиялари поетикасидаги такомиллашув жараёнларига халқ кулгиси, сатира ва юмор, латифа ва лоф, қизиқчилик санъатининг комик сюжет, образ, талқин яратишдаги таъсири, сўз ўйини бўйича аниқланган илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси фаолиятида, хусусан, “Ўзбекистон” телерадиоканалида эфирга узатиладиган “Адабий жараён”, “Саҳна ва экран”, “Таълим ва тараққиёт” номли дастурлар ссенарийларини тайёрлаш жараёнида самарали фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2026-йил 6-январдаги 05-09-11-сон маълумотномаси). Бу кўрсатувлар жараёнида изланувчи томонидан аниқланган инглиз ва ўзбек комедиялари образлар тизими ва бадиий тилининг яқин ва ўзига хос белгилари телетомошабин ҳамда радиотингловчилар эътиборига ҳавола қилинган. Натижада ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни илмий далиллар билан бойитилиб, илмий-оммабоплиги оширилган.