Умаров Бехзод Турғунпўлатовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Картошка ва пиёзни саралашни механизациялашнинг илмий-техник асослари”, 05.07.01 – Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.DSc/Т725.
Илмий маслаҳатчи: Бахадиров Гайрат Атаханович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси 
Фанлар Академияси М.Т.Ўрозбоев номидаги механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти, DSc.08/2025.27.12.Т.13.01.
Расмий оппонентлар: Норчаев Даврон Рустамович – техника фанлари доктори, профессор; Байбобоев Набижон Гуломович – техника фанлари доктори, профессор; Мусурмонов Аззам Турдиевич – техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади картошка ва пиёзнинг республикада кенг тарқалган навларида ҳосилни саралашда уларни кам шикастлаган ҳолда сифатли саралайдиган саралаш қурилмасини ишлаб чиқиш йўли билан меҳнат сарфини камайтириш ва юқори иш унумини таъминлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пиёз ва картошка тугунакларини саралашда энергия ва ресурс тежамкорликни таъминлаш учун саралаш қурилмасининг конструктив схемаси бир нечта эластик резина тасмаларни транспортёр кўринишида ўрнатилиш шартидан ишлаб чиқилган;
пиёз ва картошка тугунакларини саралаш қурилмасининг тасмаларини транспортёр кўринишида ўзаро кўндалангига жойлашув чегаралари ва ҳаракат режимлари пиёз ва картошка тугунаклариининг физик-механик хоссалари, ўлчамларини ҳисобга олган ҳолда келтириб чиқарилган аналитик боғланишлар асосида аниқланган;
пиёз ва картошка тугунакларини саралаш қурилмасининг тасмасини тури, қайишқоқлиги ва  ўлчамлари пиёз ва картошка тугунакларини минимал шикастланишини таъминлаш учун машина асосий қисмлари юзаси бўйлаб улар ҳаракатининг мақбул динамик кўрсаткичларини аниқлаш имконини берадиган математик моделлар асосида аниқланган;
 пиёз ва картошка тугунакларини турли фракциялрда саралашда уларни тасмалар юзаси бўйлаб бир текис ҳаракатланиши, тиқилиб қолмаслиги ва минимал динамик таъсирлашда бўлишини таъминлайдиган сифат ва энергетик иш кўрсаткичларини баҳолаш мезонларидан келиб чиқиб аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Картошка ва пиёзни саралашни механизациялашнинг илмий-техник асослари бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
картошка ва пиёзни саралаш қурилма конструксиясига 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк марказининг патентлари олинган (“Илдизмеваларни саралаш қурилмаси”, ФАП 01733 – 2021 й., “Вибрацион саралаш машинаси”, ИАП 07235 – 2022 й., “Саралаш пунктлари учун автоматик бошқариладиган транспортёр”, ИАП 8039 – 2025 й.). Натижада картошка ва пиёзни саралаш қурилмасини ишлаб чиқиш имкони яратилган;
картошка ва пиёзни саралаш қурилмасининг тажриба нусхаси Тошкент вилояти Зангиота тумани “Агровер уруғчилик” масъулияти чекланган жамиятининг картошка сақлаш омборида фойдаланилаётган “Гримме РҲ 20-60” ва “Счоутен Сортинг Эқуипмент Б.В.” картошка туганакларини саралаш – калибрлаш линиясига жорий этилган (Картошка етиштирувчилар уюшмасининг 2022-йил 07-июлдаги 01/03-35-сон маълумотномаси). Натижада саралаш аниқлиги 12 фоизга ошган, картошка туганакларининг шикастланиш даражаси 22,4 дан 5,1 фоизга, эксплуатацион харажатлар эса 17,7 фоизга камайган;    
ишлаб чиқилган картошка ва пиёзни саралаш қурилмасининг саноат нусхаларини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш учун лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари “Марғилон механика заводи” МЧЖ да лойиҳалаш жараёнига жорий этилган (Картошка етиштирувчилар уюшмасининг 2022-йил 07-июлдаги 01/03-35-сонли маълумотномаси). Натижада асосланган параметрларга эга картошка ва пиёзни саралаш қурилмаси саноат усулида ишлаб чиқариш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish