Эргашева Юлдуз Халиловнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «ГАТ технологиялари асосида табиий ва техноген хавфли жараёнларни баҳолаш карталарини яратиш методикасини такомиллаштириш», 11.00.06 – Геодезия. Картография (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Gr377.
Илмий раҳбар: Сафаров Эшқобул Юлдашович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Gr.01.17.
Расмий оппонентлар: Фозилова Дилбар Шомуродовна, физика-математика фанлари доктори, профессор; Рахмонов Дилшод Нормўминович, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий ва техноген хавфларни аниқлаш ва ГАТ технологиялари асосида динамик хавфни баҳолаш карталарини яратиш методларини такомиллаштириш ҳамда моделини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
табиий ва техноген хавфли жараёнларни картага олишнинг замонавий 6 та баҳолаш мезонлари (радиоактив таъсир, чиқинди йиғиладиган ҳавзанинг ҳавога таъсири, сув босимининг гидравлик обектларга таъсири, ерости сувларининг инфратузилмаган таъсири, релеф нишаблиги, ер ости сувларининг сатҳи) ГАТ технологиялари асосида ишлаб чиқилган;
табиий ва техноген хавфли жараёнларни баҳолаш карталарини яратиш  усуллари Ландсат-8, Сентинел-2 космик суратларини АрcГИС дастурида қайта ишлаш асосида такомиллаштирилган;
табиий ва техноген хавфли жараёнларни географик шароит ҳамда  техноген ва экологик омиллар билан алоқадорлигини математик-картографик моделлаштиришнинг корелляцион боғланиш қиймати (1, -1, 0) асосланган;
ГАТ технологиялари АрcГИС дастурларида космик геотасвирларни ўзаро интеграция қилиш негизида хавфли ҳудудларнинг чегараларини ва хавф даражасини аниқловчи рақамли карталар серияси яратилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Табиий ва техноген хавфли жараёнларни картага олиш бўйича ишлаб чиқилган натижалар асосида:
табиий ва техноген хавфли жараёнларни картага олишда ГАТ технологиялари асосида лингвистик тадқиқ қилиш методикаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигида табиий ва экологик карталарни нашрга тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025-йил 9-июлдаги 03-03-7503-сонли маълумотномаси). Натижада, табиий ва техноген хавфли жараёнларни баҳолаш карталарининг мазмунини семантик, синтактик ва прагматик хусусиятларини автоматлаштирилган усулда таҳлил қилиш имконини яратган;
табиий ва техноген хавфли жараёнларни баҳолаш карталарини яратиш бўйича космик суратларини АрcГИС дастурида қайта ишлаш асосида такомиллаштирилган усуллари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигида мавзули карталарни ишлаб чиқишда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025-йил 9-июлдаги 03-03-7503-сонли маълумотномаси). Натижада, табиий ва техноген хавфли жараёнларнинг ҳудудий ва фазовий аниқлигини, визуал тасвирлаш сифатини ошириш имкони яратилган;
табиий ва техноген хавфли жараёнларни баҳолашда геомаълумотлар базаси ва карталар мазмунини шакллантириш алгоритми Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигида умумгеографик ва мавзули карталарни ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025-йил 9-июлдаги 03-03-7503-сонли маълумотномаси). Натижада, картага олинаётган обектларнинг географик шароит билан ўзаро боғлиқлиги салбий ёки ижобий натижаларни олдиндан белгилаш имконини берган;
космик суратларини АрcГИС дастурларида геотасвирларни ўзаро интеграция қилиш негизида ишлаб чиқилган хавфли ҳудудларнинг чегараларини ва хавф даражасини аниқловчи рақамли карталар серияси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигида турли мавзудаги карталарни ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025-йил 9-июлдаги 03-03-7503-сонли маълумотномаси). Натижада, хавфли ҳудудлар чегаралари ва хавф даражасини кўрсатувчи рақамли карталар серияси кадастр соҳасида хавфли ҳудудлар кадастрини шакллантириш, йер участкаларида хавф индексини белгилаш ҳамда кадастр маълумотларининг аниқлигини ошириш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish