Мухаммадиева Олия Нарзуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда икки палатали парламентнинг шаклланиши ва ривожланишининг ижтимоий-фалсафий таҳлили», 09.00.04–Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD/Fal134.
Илмий раҳбар: Мусаев Фахриддин Абдусатторович, фалсафа фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.27.06.2017.F.02.02.
Расмий оппонентлар: Саифназаров Исмоил, фалсафа фанлари доктори, профессор; Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда икки палатали парламентнинг шаклланиши ва ривожланишининг қонуниятлари ва ўзига хос хусусиятларини ижтимоий-фалсафий таҳлил этиш орқали очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда икки палатали парламентнинг шаклланиши ва аҳолининг турли қатламлари манфаатларини ифодалайдиган вакиллик, қонунчилик, назорат функциялари фалсафанинг зарурият, умумийлик, хусусийлик, алоҳидалик категориялари орқали асосланган;
парламент палаталарининг қонун ижодкорлиги ва давлат бошқарувида ижтимоий назоратнинг пассионар, креатив, ижро этилишида прогрессив ва инновацион хусусиятлари очиб берилган;
парламентнинг қуйи ва юқори палатасининг шаклланиши қонунчилик ва давлат бошқарувидаги ваколатлари конституцион моҳиятга эга эканлиги, маҳаллий ҳудудлар манфаатларини ифода қиладиган вакиллик органи орқали мутаносиблик, мувозанат тизими яратилгани асосланган;
мамлакатимизда парламентнинг қонун устуворлиги, конституцион бурч, сиёсий фаоллик, депутатлар масъулиятини оширадиган тадбир ва тамойилларининг ёшлар ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришдаги илмий-амалий аҳамияти очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда икки палатали парламентнинг шаклланиши ва ривожланиш хусусиятларининг ижтимоий-фалсафий тадқиқига бағишланган илмий тадқиқот ишининг натижалари асосида:
миллий парламентнинг шаклланишида сиёсий партиялар ва фуқаролик жамияти институтларининг ўрни, фуқаролик жамиятини барпо этишда икки палатали парламентнинг ролини янада такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг сиёсий партиялар фаолиятини тадқиқ этишга доир фаолиятида қўлланилган (Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг 2017 йил 17 октябрдаги 11/269- сон маълумотномаси). Натижада таклиф ва тавсияларнинг қўлланилиши мамлакатимизда аҳоли турли қатламлари ва сиёсий партиялар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларнинг назарий ва амалий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
миллий парламентаризмнинг шаклланиш босқичлари ва унинг ташкилий-ҳуқуқий ҳамда назарий асослари бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикаси «Парламент назорати тўғрисидаг»ги Қонунининг 5-моддасини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2018 йил 11 сентябрдаги 06/1-05-634-ж-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикасининг «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўзгаришларда парламентнинг ўрни ва роли, демократик жараёнларда икки палатали парламент фаолияти самарадорлигини ошириш йўллари, ёшларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш масалалари тадқиқ этилганлиги, шунингдек, диссертация доирасида кўтарилган масалалар, таклифлар ва ташаббуслар Ёшлар иттифоқининг Ижтимоий-ҳуқуқий масалалар ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими, унинг ҳудудий тузилмалардаги бўлимлари фаолиятида «Барчаси ўз қўлингда» тарғибот декадаси, «Ёш депутат, парламент сайловлар арафасида», «Ҳуқуқ ва мажбурият», «Конституция тарғиботи ойлиги» лойиҳаларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқининг 2019 йил 9 январдаги 04-13/116-сон маълумотномаси). Натижада таклиф этилган ғоялар ёшларнинг ҳуқуқий билимларини юксалтиришда, уларни қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялашда ҳамда жамият тараққиётида, айниқса, суд-ҳуқуқ, ёшлар сиёсати соҳасидаги ислоҳотларда ёшларнинг фаоллигини оширишда ёрдам берган.