Уразимбетова Юлдузхан Хайдаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Қорақалпоғистон Республикасида жиноятчиликнинг географик жиҳатлари”, 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Gr174.
Илмий раҳбар: Турдимамбетов Изимбет Рахметович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Gr.04.11.
Расмий оппонентлар: Комилова Нилуфар Қаршибоена, география фанлари доктори, профессор; Утепова Генжехан Балтабаевна, география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикасида жиноятчиликнинг ҳудудий таркиби ва динамикаси асосида криминоген вазиятнинг юзага келишига таъсир кўрсатувчи минтақавий омиллар ва шарт-шароитларни, мавжуд маъмурий-ҳудудий бирликларда умумий жиноятчилик даражаси ва жиноят даражалари бўйича рейтингини аниқлаш ҳамда гуруҳлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жиноятчиликни ижтимоий-географик тадқиқ этиш йўналишлари назарий-методик жиҳатдан тизимлаштирилди ва унга таъсир этувчи минтақавий омиллар ҳамда шарт-шароитларни баҳолаш “Нисбий стандартга асосланган тоифалаш” (Релативе cлассифиcатион басед он а референcе валуе) усулидан фойдаланиш орқали такомиллаштирилган;
криминоген вазиятга таъсир этувчи ижтимоий-географик омиллар тизими (аҳоли сони, зичлиги, бандлиги, урбанизация даражаси ва бошқ.) ҳамда шарт-шароитлар минтақавий баҳоланди. Қорақалпоғистон Республикасида жиноятчиликнинг ҳудудий ва тадрижий динамикасини таҳлил қилиш асосида, унинг ўсиши ёки камайишига таъсир кўрсатувчи ижтимоий-географик омиллар ва шарт-шароитлар аниқланган;
Қорақалпоғистон Республикасида жиноят статистикаси маълумотлари асосида маъмурий-ҳудудий бирликларининг жиноятчилик даражаси бўйича рейтинги (жуда юқори, юқори, ўртача, паст, жуда паст) аниқланиб, улар релатив кўрсаткичлар асосида гуруҳлаштирилди. Шу асосда жиноятчиликка қарши курашда куч ва воситаларни мутаносиб тақсимлаш бўйича ҳар бир гуруҳ учун таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган;
жиноятчиликнинг ҳудудий таркиби бўйича ГАТ базаси яратилди ва ундан фойдаланган ҳолда умумий жиноятчилик ва унинг даражалари (унча оғир бўлмаган, оғир ва ўта оғир жиноятлар) бўйича туркум карталар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон Республикасида жиноятчилик динамикаси ва унинг ҳудудий таркибини таҳлил қилиш натижасида аниқланган маълумотлар асосида:
жиноятчиликни ижтимоий-географик тадқиқ этиш йўналишларини аниқлаш ва унга таъсир этувчи минтақавий омиллар ҳамда шарт-шароитларни баҳолаш усулларини такомиллаштиришга йўналтирилган таклифлардан Қорақалпоғистон Республикаси шароитида жиноятчиликка қарши кураш тизимида олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини оширишда Қорақалпоғистон Республикаси Ички Ишлар вазирлигининг таҳлилий назорат бўлимида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ички Ишлар вазирлигининг 2025-йил 3-ноябрдаги 45/1-2537-сон маълумотномаси). Натижада, республика маъмурий-ҳудудий бирликларида жиноятчиликни жиловлаш тизими фаолиятининг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
криминоген вазиятга таъсир этувчи ижтимоий-географик омиллар (аҳоли сони, зичлиги, бандлиги, урбанизация даражаси ва бошқ.) ва шарт-шароитларни минтақавий баҳолаш усулларидан Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи КенГЭСининг саноат, қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси тизимида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи КенГЭСининг саноат, қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси 2025-йил 4-ноябрдаги 04-04/669-сон маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий ҳудудий бирликларида, криминоген вазиятга таъсир этувчи ижтимоий-географик омилларни аниқлаб ва улар таъсирида жиноятчилик динамикасини башорат қилиш имконини яратган;
Қорақалпоғистон Республикаси таркибидаги 16 та маъмурий туман ҳамда республика пойтахти Нукус шаҳридаги жиноятчилик динамикасини таҳлил қилиш, орқали унинг ўсиши ёки камайишига таъсир кўрсатувчи ижтимоий-географик омиллар ва шарт-шароитлари таҳлили маълумотларида Қорақалпоғистон Республика Ички Ишлар вазирлиги тизимида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ички Ишлар вазирлигининг 2025-йил 3-ноябрдаги 45/1-2537-сон маълумотномаси). Натижада, республика ҳудудларида жиноятчиликка қарши курашда унга таъсир қилувчи ижтимоий-географик омиллар ва шарт-шароитларни олдиндан баҳолаш ва унга қарши курашда куч ва воситаларни оптимал тақсимлаш имконини берган;
Қорақалпоғистон Республикасида жиноят статистикаси маълумотлари асосида маъмурий-ҳудудий бирликларининг жиноятчилик даражаси бўйича рейтинги аниқланди ва гуруҳлаштирилди. Шу асосда жиноятчиликка қарши курашда куч ва воситаларни мутаносиб тақсимлаш бўйича ҳар бир гуруҳ учун ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар Қорақалпоғистон Республика Жоқарғи КенГЭСининг саноат, қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси тизимида фойдаланилган; (Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи КенГЭСининг саноат, қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси 2025-йил 4-ноябрдаги 04-04/669-сон маълумотномаси). Натижада, жиноятчиликка қарши чора-тадбирларни ҳудудлар кесимида табақалаштириш ва ресурслардан самарали фойдаланиш механизми шакллантириш имконини берган;
Қорақалпоғистон Республикасида жиноятчиликнинг ҳудудий таркиби бўйича ГАТ базасидан ва шу асосида ишланган туркум карталардан Қорақалпоғистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги тизимида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ички Ишлар вазирлигининг 2025-йил 3-ноябрдаги 45/1-2537-сон маълумотномаси). Натижада, тегишли чора-тадбирларнинг манзиллилигини таъминлаш имконини берган.