Султанова Дилдорахон Азамат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
“Ошиқ Эркин асарлари тилининг лингвопоетик ва лингвокултурологик хусусиятлари” мавзусида 10.00.01 – Ўзбек тили ихтисослигида филология фанлари бўйича
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4788
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Примов Азамат Искандарович, филология фанлари доктори(DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.06.05
Расмий оппонентлар: Қурбониязов Гулмирза Алламберганович, филология фанлари доктори (DSc), профессор. Юлдашев Маъруфжон Муҳаммаджонович, филология фанлари доктори(DSc), профессор.;
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади шоир асарларини лингвопоетик ва лингвокултурологик жиҳатдан таҳлил қилиб, ижодкорнинг тилнинг бадиий тасвир воситалари ҳамда лингвокултурологик бирликлардан фойдаланишдаги маҳоратини ва бу орқали унинг ўзбек тили ривожидаги ўрнини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ошиқ Эркин асарлари тилининг лингвопоетик ва лингвокултурологик хусусиятларини тадқиқ этиш орқали адибнинг ўзига хос услубга эга эканлиги асосланган;
ўзбек тилшунослигида Ошиқ Эркин асарлари тилининг ўрганилиш ҳолати илмий далилланган;
ижодкорнинг халқ мақоллари ва иборалар, миллий менталитетни акс эттирувчи бирликлар ҳамда окказионализмлардан ижодий тарзда фойдаланиш маҳорати аниқланган;
адибнинг кўчма маъноли сўзлар, лексик бирликларнинг шаклий, мазмуний турлари, жонлантириш, антитеза, параллелизм, ўхшатиш, бадиий такрордан унумли фойдаланиши тўпланган материаллар таҳлили асосида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ошиқ Эркин асарлари тилининг лингвопоетик ва лингвокултурологик хусусиятларини ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида:
адибнинг кўчма маъноли сўзлар, лексик бирликларнинг шаклий, мазмуний турлари, жонлантириш, антитеза, параллелизм, ўхшатиш, бадиий такрордан унумли фойдаланиши тўпланган материаллар таҳлили асосида олинган натижаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази АЛМ-202310132634 рақамли “Янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини сунъий интеллект асосида автоматик тақдим қилувчи атамаcом.уз дастурий таъминоти платформаси ва мобил иловасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани (2023–2024-йй.) амалга оширишда (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2025-йил 19-майдаги 837-сонли маълумотномаси). Натижада мобил иловадаги номларни шакллантиришда диссертацияда илгари сурилган хулосалардан фойдаланилган.
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2023–2024-йилларда бажарилган ИИ-4721101717-рақамли “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2025-йил17-июн, 922-сонли буйруғига асосан) ижодкорнинг халқ мақоллари ва иборалар, миллий менталитетни акс эттирувчи бирликлар ҳамда окказионализмлардан ижодий тарзда фойдаланиш маҳоратини таҳлил қилиш асосида олинган натижалардан фойдаланилган ва диссертациянинг хулосаларига таянилган.
Ижодкорнинг тил воситаларидан ижодий тарзда фойдаланиши, айрим ўринларда уларга янги маъно юклай олиш маҳорати услубий воситалардан унумли фойдаланиши орқали изоҳланган ҳамда метафора, метонимия, ўхшатиш, градация, такрорнинг поетик матн таркибидаги муҳим ўринга эгалиги бўйича аниқланган хулоса ва натижалардан Хоразм вилояти телерадиокомпанияси томонидан 2023-йил 12-сентябр куни эфирга узатилган “Ассалом Хоразм”дастурида, 2024-йил 4-апрелда “Тил миллат кўзгуси” кўрсатувида ҳамда 2024-йилнинг 20-декабр куни “Тилимизни ўрганамиз” радиоешиттиришида эфирга узатилган (Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 19-июндаги 478-сон маълумотномаси). Натижада мазкур манбалар кўрсатувларни маърифий ва амалий жиҳатдан бойитишга ҳисса қўшган.