Майлиева Гулмира Баҳрамовнанинг
фалсафа  доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
        Сифат функсионал-семантик имкониятларининг чоғиштирма лингвистик таҳлили (ўзбек ва инглиз тиллари мисолида) 10.00.06. – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология бўйича).
       Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4866 
       Диссертация бажарилган муассаса номи:  Урганч давлат университети.
       Илмий раҳбар: Рузметов Ҳамиджон Каландарович, филология фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:  Урганч давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.06.05
Расмий оппонентлар: Юлдашев Дониёр Таҳирович, филология фанлари доктори (DSc), профессо в.б.; Ахмедов Ойбек Сапорбаевич, филология фанлари доктори (DSc), рофессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллари институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларидаги сифатнинг функсионал-семантик хусусиятлари, уларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ва инглиз тилларидаги сифат лексемаларининг семантик гуруҳлари қиёсий таҳлили асосида, ҳар иккала тилда сифатларнинг характер-хусусият, ҳолат, қиймат, жисмоний хусусият, инсон хатти-ҳаракатларини ифодаловчи семантик гуруҳлари мазмун ва вазифа жиҳатидан ўхшаш эканлиги аниқланган;
чоғиштирилаётган тилларда лингвистик градуонимия ҳодисаси умумлисоний хусусиятга эгалиги, бунда асосий омил сўзларнинг маъновий муносабатлар доирасида даражаланиши бўлиб, градуонимик қаторнинг боши ва охиридаги сўзлар бир-бири билан антоним ёки синоним бўлиши мумкинлиги ҳамда градуонимик қаторни ташкил этувчи сифатлар фақат аслий сифатлар бўла олиши изоҳланган;
сифатнинг луғавий маънони ифодалаши, стилистик, лингвопрагматик ва синтактик жиҳатлари унинг функсионал-семантик хусусиятлари эканлиги Т.Драйзернинг “Систер Cаррие” (“Бахтиқаро Керри”) асаридан олинган сифат лексемалари мисолида далилланган;
бадиий матнда сифатлар белгини тасвирлаши, у ҳақида маълумот бериши билан биргаликда, матнда эпитет, метафора, метонимия вазифасида келиб, экпрессив-эмоционалликни ифодалаши, ижобий ва салбий маъно бўёғига кўра фарқланиши мисоллар ёрдамида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тилларида сифат лексемаларининг функсионал-семантик хусусиятларини аниқлаш юзасидан олинган натижалар асосида:
ўзбек ва инглиз тилларида сифатнинг функсионал-семантик хусусиятлари, лингвистик градуонимия ҳодисаси, сифат семантик гуруҳларининг лингвистик таҳлили, уларнинг матндаги имкониятлари ва қўлланилиши юзасидан олинган илмий натижалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2021–2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий грант доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 2-декабрдаги 04/1-3482-сон маълумотномаси). Натижада ҳар иккала тиллардаги бадиий матнга хос сифатларнинг функсионал-семантик хусусиятлари, лингвистик градуонимия ҳодисаси, сифат семантик гуруҳларининг лингвистик таҳлили, уларнинг матндаги имкониятлари ва қўлланилиши юзасидан тавсиялар берилган;
сифат лексемаларининг семантик гуруҳлари, функсионал-семантик имкониятлари, сифат лексемаларининг градуонимик қатори, сифатнинг чоғиштирилаётган тиллардаги семантик гуруҳлари тадқиқи, градуонимия ҳодисаси тавсифи юзасидан олинган илмий ва амалий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2017–2020-йилларда бажарилган ФА-Ф1-005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 27-ноябрдаги 548/1-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек ва инглиз тиллардаги сифат градуонимик қаторларнинг далилланиши ва сифатнинг лексик-семантик гуруҳлари, бадиий матндаги имкониятлари юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги сифат лексемаларнинг функсионал-семантик хусусиятлари, градуонимик жиҳатларини ўрганишдаги амалий тавсия ва натижаларидан Урганч давлат университетида 2020–2022-йилларда амалга оширилган Европа Иттифоқининг 610170-ЭПП-1-2019-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП “Эстаблишмент оф траининг анд ресеарч cентерс анд cоурсес девелопмент он интеллигент биг дата аналйсис ин Cентрал Асиа: ЭЛБА” (Ўрта Осиёда катта илмий маълумотларни таҳлил қилиш бўйича ўқув-тадқиқот марказлари курсларни яратиш) дастури доирасида фойдаланилган (Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университетининг 2025-йил 14-февралдаги 06-31/1-сон маълумотномаси). Натижада сифатларнинг функсионал-семантик хусусиятлари ва тадқиқининг назарий асослари, чоғиштирилаётган тиллардаги сифатнинг вазифавий ҳамда градуонимик жиҳатларининг тилшунослик, адабиётшунослик, шунингдек, семантикада ўрганилиши, сифатларнинг ўзига хос хусусиятлари тавсифлаб берилган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги сифат лексемаларнинг бадиий матндаги имкониятлари, сифатнинг матнда аниқловчи ва кесим вазифасида келиши, градуонимик жиҳатлари ва градуонимик қаторни ташкил этиш тамойиллари борасидаги  илмий янгиликлари ва таҳлилларидан “Хоразм” телерадиоканали “Ассалом Хоразм” кўрсатувида, “Нажот-билимда” радиоешиттиришида мухбирлар нутқида фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 17-декабр 1092-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек ва инглиз тилларидаги сифат лексемаларининг бадиий матнда белгини тасвирлаши, у ҳақида маълумот бериши билан биргаликда, матнда эпитет, метафора, метонимия вазифасида келиши, экпрессив-эмоционалликни ифодалаши, ижобий ва салбий маъно бўёғига кўра фарқланиши юзасидан тавсиялар берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish