Бобожанов Алишер Абдулла ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Луқмон Бўрихоннинг “Имом Мотуридий” романи поетикаси 10.00.02 – Ўзбек адабиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Fil4051
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Хамра Даулетбаевич, филология фанлари номзоди, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.06.05
Расмий оппонентлар: Сариев Санъатбек Матчонбоевич, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Матякупов Садулла Гаипович филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Луқмон Бўрихоннинг “Имом Мотуридий” тарихий романи поетикасини тадқиқ этишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тарихий романда эпик анъаналар, тарихийлик ва умуминсонийлик тамойилларига амал этилганлиги асосида асарда шахс ва жамият ўртасидаги мукаммаллик, ўз-ўзини тафтиш қилиш ва англаш, инсоннинг маънавий юксалишга даъват этганлиги илмий жиҳатдан асосланган;
романбоп эпик ривояда композиция ва сюжет қуриш ҳамда характер яратиш борасида муаллиф позицияси билан бирга, роман сюжетининг ўзига хослиги орқали конфликтнинг тарихий шароит билан уйғунлиги очиб берилган;
ёзувчининг романда ретроспектив ва ассоциатив сюжет типларидан фойдаланиш маҳорати ҳамда бадиий конфликтнинг бешта даражаси мавжудлиги мисоллар ёрдамида далилланган;
тарихий шахс характерини бадиий кашф этишда уларнинг ички руҳий олами, қиёфаси, ўй-хаёллари, идеалларига кенг ўрин берилиши ҳамда уларнинг романда монолог, диалог, пейзаж, туш тасвирлари ва хронотоп: макон ва замон орқали ифодаланиши, қаҳрамоннинг олимлик ва инсонийлик фазилатларини очиб берганлиги асослаб берилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳозирги замон ўзбек тарихий романчилиги поетикасини тадқиқ этиш ҳамда илмий-назарий ишлаб чиқиш асосида:
Имом Мотуридий шахси орқали қадимги Мовароуннаҳр ва унинг маънавий-маърифий маркази Самарқанднинг ислом дунёсидаги ўрни ва роли, романбоп эпик ривояда, композиция ва сюжет қуриш ҳамда характер яратиш соҳасида муаллиф позицияси, тарихий шахсларнинг ички руҳий олами, қиёфаси, ўй-ҳаёллари, идеаллари романда монолог, диалог, пейзаж, туш тасвирлари орқали моҳирона ифодалашга оид илмий-назарий қараш ва хулосалардан 2017–2020-йилларда бажарилган ФА-Ф-1-005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослик тарихини тадқиқ қилиш” номли фундаментал тадқиқот лойиҳасининг назарий қисмини ёзишда фойдаланилган
(Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2025-йил 15-январдаги №20\1-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот иши хулосалари лойиҳа учун персонажларнинг характери, образларнинг ўзаро алоқаси ва уларнинг бир-бирини қандай тўлдириши ҳамда ривожлантиришини очиб берувчи зарурий манба вазифасини ўтаган;
Луқмон Бўрихоннинг тарихий романида кўрсатилган давр манзараси, Имом Мотуридий образи тасвирини бадиий-эстетик ва тарихий қиёсий тадқиқ этиш ва бу жараённинг ўзбек адабиётшунослиги учун муҳим илмий-назарий маълумотлар бериши, адабиётшунослик назарияси, ўзбек адабиёти тарихи, ҳозирги адабий жараён, бадиий таҳлил асослари, шунингдек, назарий поетика каби фанлардан яратиладиган дарслик ва қўлланмаларнинг такомиллашувига хизмат қилишига асосланганлиги билан боғлиқ илмий-назарий хулосалардан Хоразм Маъмун академиясида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 20-мартдаги “Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўгʻли Огаҳий таваллудининг 210 йиллигини нишонлаш ҳамда Хива шаҳрида Огаҳий ижод мактабини ташкил этиш тўгʻрисида”ги 238-сонли қарори 3-бандига мувофиқ, шунингдек, А-ФА-2019-9 шифрли “Қадимий ёзма ноёб қўлёзма ва манбаларни тадқиқ қилиш, уларнинг рақамлаштирилган библиотекасини яратиш” амалий лойиҳаси доирасида бажарилган Огаҳий “Асарлар” силсиласининг 6-8-9-жилдларини нашрга тайёрлаш ва чоп этишда фойдаланилган (Хоразм Маъмун академиясининг 2025-йил 30-январдаги №33\3-25-сон маълумотномаси). Натижада асарлар матнининг ўқувчиларга тушунарлилиги ошган, тушунилиши қийин сўзларга матн ости изоҳлар берилиши орқали ушбу шарҳларнинг илмий-маънавий асослари кучайган ва мукаммаллашган;
Мотурудий образининг тарихий, илмий ва бадиий асарлардаги талқини, жумладан, сюжет ва композиция, сюжет типлари, конфликт ва унинг турлари, конфликт ва характер мутаносиблиги, образ тизимлари, воқеалар ва характерлар мантиғи, психологизм ва қаҳрамон руҳияти, бадиий нутқ шакллари, тарихни бадиий идрок этиш, тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқима каби жиҳатларига оид илмий-назарий тавсиялардан Қорақалпоғистон Республикаси телерадиоканалининг “Азим дарё”, “Хабар” эшиттиришлари ва “Адабий журнал” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиоканалининг 2025-йил 25-февралдаги №05-22\114-сон маълумотномаси). Натижада адабий-бадиий, маʼнавий-маʼрифий кўрсатув ва эшиттиришларнинг илмий-оммабоплиги, илмий-маънавий савияси ошиши ҳамда тадқиқот ишида асослаб берилган буюк Мотуридий тарихи ва маънавий қиёфасининг келажак авлод тарбиясидаги аҳамияти ҳақида тингловчиларга кенгроқ маълумотлар етиб бориши таъминланган.