Хамраев Сирож Абруевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мулкдорлик ва тадбиркорлик тамойиллари – Янги Ўзбекистонни тараққий эттириш омили”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.DSc/Fal254
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.F.08.02.
Илмий маслаҳатчи: Абилов Ўрол Мурадович, фалсафа фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Саломова Хакима Юсуповна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Назаров Қиём Нормерзаевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Кувватов Нарказак Бурханович, фалсафа фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда мулкдорлик ва тадбиркорлик тамойилларининг жамият тараққиётини таъминлашдаги аҳамиятини асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мулкдорлик ва тадбиркорлик фаолиятининг эркин танлов ва ижодкорлик алоқадорлиги, инсонни маънавий қадриятлар яратувчи, жамият фаровонлиги учун масъул ижтимоий мавжудот сифатида ифодаловчи ижтимоий-фалсафий мазмуни, индивидуал (шахснинг мустақил ташаббуси ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш), ижтимоий (ҳамкорлик ва кооперация орқали инсонпарварликни таъминлаш), инновацион (янги ғоя ва технологиялар асосида ижтимоий-иқтисодий муносабатларни модернизация қилиш) каби намоён бўлиш хусусиятлари ҳамда яратувчанлик, барқарорлик, инсонпарварлик каби фалсафий моҳияти очиб берилган;
мулкдорлик ва тадбиркорликнинг ҳалоллик ва адолат, ижодкорлик ва ташаббускорлик, масъулият ва ҳамжиҳатлик каби умуминсоний тамойиллари амалиёти асосида Янги Ўзбекистон мулкдорлари ва тадбиркорларига ватанпарварлик ва ижтимоий бурчни чуқур ҳис этиш, рақобатбардош ишлаб чиқариш ва ишчи ўрни яратиш, ҳалоллик ва садоқат каби хусусиятларни мустаҳкамлаш динамикаси аниқлаштирилган;
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга оширишда мулкдорлик ва тадбиркорликнинг инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, аҳолини даромадли меҳнат билан банд қилиш, саноатнинг “драйвер” соҳаларини ривожлантириш каби устувор тенденсияларининг прагматик ҳодиса (ижтимоий фаоллик ва меҳнат самарадорлигини ошириш, жамиятда ишонч муҳитини кучайтириш) ва инновацион жараён (интеллектуал капитал асосида ижтимоий тузилмаларни янгилаш, тадбиркорлик маданиятини замонавийлаштириш ва постмодерн ижтимоий онгни шакллантириш) сифатидаги аҳамияти асослаб берилган;
тараққиётнинг замонавий босқичида мулкдорлик ва тадбиркорлик тамойилларининг аксиологик-ахлоқий (ҳалоллик, масъулият, адолат) ва ижтимоий-иқтисодий (эркинлик, ҳамкорлик, самарадорлик), прагматик-амалий (инновацион, барқарорлик, “яшил фаолият”) каби ижтимоий-фалсафий омиллари диалектикаси асосида миллий манфаатларимизга мос келувчи тадбиркорлик маданиятини таълим ва тарбия тизими орқали шакллантириш, инновацион иқтисодиётга йўналтирилган ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш каби оптималлаштириш йўллари такомиллаштирилган;
ёшлар иқтисодий фаоллигини ошириш, тадбиркорлик ва мулкдорлик саводхонлигини юксалтиришнинг таълим-тарбия (иқтисодий тафаккурини, молиявий саводхонлиги ва ташаббускорлигини ривожлантириш), институционал-ҳуқуқий (иқтисодий эркинликни кафолатлаш ва мулкий дахлсизлигини таъминлаш), маънавий-ахлоқий (иқтисодий фаолиятни миллий қадриятлар, ҳалоллик, меҳнацеварлик ва ижтимоий масъулият асосида йўналтириш) каби механизмларини оптималлаштиришга оид таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги Ўзбекистон тараққиётида мулкдорлик ва тадбиркорлик тамойилларининг аҳамиятини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мулкдорлик ва тадбиркорлик фаолиятининг эркин танлов ва ижодкорлик алоқадорлиги, инсонни маънавий қадриятлар яратувчи, жамият фаровонлиги учун масъул ижтимоий мавжудот сифатида ифодаловчи ижтимоий-фалсафий мазмуни, индивидуал (шахснинг мустақил ташаббуси ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш), ижтимоий (ҳамкорлик ва кооперация орқали инсонпарварликни таъминлаш), инновацион (янги ғоя ва технологиялар асосида ижтимоий-иқтисодий муносабатларни модернизация қилиш) каби намоён бўлиш хусусиятлари ҳамда яратувчанлик, барқарорлик, инсонпарварлик каби фалсафий моҳиятига оид назарий хулосалар ва методологик тавсиялардан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 2024-йилга мўлжалланган йўл харитасидаги “Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш” йўналиши 4-банди “Эркин фуқаролик жамиятини ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада такомиллаштириш, Ўзбекистонни фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича хабга айлантириш”да фойдаланилган (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Марказий Кенгашининг 2024-йил 30-октябрдаги 01-27/351-сон маълумотномаси). Натижада, партиясининг иш режасига киритилган тадбирларни амалга оширишда ўзига хос манба вазифасини ҳамда партия фаолиятидаги долзарб масалаларни самарали ҳал этишга ҳал этишга хизмат қилган;
мулкдорлик ва тадбиркорликнинг ҳалоллик ва адолат, ижодкорлик ва ташаббускорлик, масъулият ва ҳамжиҳатлик каби умуминсоний тамойиллари амалиёти асосида Янги Ўзбекистон мулкдорлари ва тадбиркорларига ватанпарварлик ва ижтимоий бурчни чуқур ҳис этиш, рақобатбардош ишлаб чиқариш ва ишчи ўрни яратиш, ҳалоллик ва садоқат каби хусусиятларни мустаҳкамлаш динамикасига оид ғоя ва таклифлардан Ёшлар ишлари агентлигининг “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури”нинг ВИИ боб “Маънавий-маърифий тарғибот ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган илмий-тадқиқот ишлари” 51-банди “Жамиятида, айниқса, ёшларда фуқаролик позицияси ва уларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишнинг ғоявий-мафкуравий механизмларини такомиллаштириш” мавзусига доир турли тадбирлар ва семинарларни ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 7-ноябрдаги 1-13-21-5816-сон маълумотномаси). Натижада, келгусида ёшлар тадбиркорлиги ва улар салоҳиятини оширишга қаратилган ижтимоий лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ташкил этишда муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга оширишда мулкдорлик ва тадбиркорликнинг инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, аҳолини даромадли меҳнат билан банд қилиш, саноатнинг “драйвер” соҳаларини ривожлантириш каби устувор тенденсияларининг прагматик ҳодиса (ижтимоий фаоллик ва меҳнат самарадорлигини ошириш, жамиятда ишонч муҳитини кучайтириш) ва инновацион жараён (интеллектуал капитал асосида ижтимоий тузилмаларни янгилаш, тадбиркорлик маданиятини замонавийлаштириш ва постмодерн ижтимоий онгни шакллантириш) сифатидаги аҳамиятига оид ишлаб чиқилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-2024-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида, жумладан, 2023-йил учун чора тадбирлар дастурининг ИИ йўналишида белгиланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тарғиботи” 9-банди “Янги Ўзбекистон халқпарвар давлат” тамойилини рўёбга чиқаришга қаратилган ислоҳотлар мазмун моҳиятини тарғиб қилиш борасидаги устувор вазифалар” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 4-ноябрдаги 10/144-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятимиз тараққиётининг янги босқичида тадбиркорлар маънавиятини юксалтиришга, уларда миллий қадриятларга содиқлик туйғусини мустаҳкамлашга ҳамда Янги Ўзбекистонда мулкдорлик ва тадбиркорлик тамойилини ижтимоий-фалсафий таҳлил этишга хизмат қилган;
тараққиётнинг замонавий босқичида мулкдорлик ва тадбиркорлик тамойилларининг аксиологик-ахлоқий (ҳалоллик, масъулият, адолат) ва ижтимоий-иқтисодий (эркинлик, ҳамкорлик, самарадорлик), прагматик-амалий (инновацион, барқарорлик, “яшил фаолият”) каби ижтимоий-фалсафий омиллари диалектикаси асосида миллий манфаатларимизга мос келувчи тадбиркорлик маданиятини таълим ва тарбия тизими орқали шакллантириш, инновацион иқтисодиётга йўналтирилган ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш каби оптималлаштириш йўлларига доир илмий янгилик сифатидаги таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ходимларнинг малакасини ошириш марказининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” ПФ-37-сон фармонида белгиланган вазифалар, тадбиркорлик фаолиятида ўзини-ўзи банд қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган дастурларни, “Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш” дастурларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ходимларининг малакасини ошириш марказининг 2024-йил 19-декабрдаги 02/0036-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги даврида мулкдорлик ва тадбиркорлик тенденсияси билан боғлиқ амалий жиҳатлари очиб беришга, ўқув дастурлар яратишга, мулкдорлик ва тадбиркорлик тенденсиясини янада юксалтириш механизмини такомиллаштириш бўйича давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва фуқаролик институтлари фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган аниқ таклифлар ва тавсиялар, уларни амалиётга қўллаш бўйича йўл-йўриқлар ишлаб чиқишга, ходимлар малакасини ошириш маркази фаолиятидаги долзарб масалаларни ҳал этишга хизмат қилган;
ёшлар иқтисодий фаоллигини ошириш, тадбиркорлик ва мулкдорлик саводхонлигини юксалтиришнинг таълим-тарбия (иқтисодий тафаккурини, молиявий саводхонлиги ва ташаббускорлигини ривожлантириш), институционал-ҳуқуқий (иқтисодий эркинликни кафолатлаш ва мулкий дахлсизлигини таъминлаш), маънавий-ахлоқий (иқтисодий фаолиятни миллий қадриятлар, ҳалоллик, меҳнацеварлик ва ижтимоий масъулият асосида йўналтириш) каби механизмларини оптималлаштиришга оид таклиф-тавсиялар, илмий янгиликлардан Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти фаолиятида, жумладан, “Жаҳон фалсафаси қомуси”нинг “Мулкдорлик”, “Тадбиркорлик” мақолаларини тайёрлашда, 2023-йил 13-майдаги 80-01/90-сон “Экстремизм ва терроризм профилактикасининг замонавий омиллари ва технологиялари” грант лойиҳаси асосида нашр қилинган “Экстремизм ва терроризм профилактикасининг замонавий технологиялари” китобини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Файласуфлар миллий жамиятининг 2025-йил 15-апрелдаги 36-сон маълумотномаси). Натижада, мулкдорлик ва тадбиркорлик фаолиятининг ижтимоий- фалсафий мазмуни, унинг шакллари ва озига хос хусусиятлари, уларнинг умуминсоний тамойиллари амалиётини ўрганиш асосида Янги Ўзбекистон мулкдорлари ва тадбиркорларига хос хусусиятларни мустаҳкамлаш динамикасининг маъно-мазмунини оширишга хизмат қилган.