Тула Нодирбек Баҳодир ўғлининг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Совершенствование методологии переписи населения для эффективной социально-экономической политики», 08.00.06 – Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.DSc/Iqt306.
Илмий маслаҳатчи: Набиев Хамидулла, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Илёс Султонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Ташпулатов Айбек, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Умарова Муқаддас Аббасовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ижтимоий-иқтисодий сиёсатни самарали ташкил қилишда аҳолини рўйҳатга олиш методологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
респондентларнинг аҳолининг рўйхатга олиш жараёнидаги фаол қатнашиши, улар томонидан саволномани тўғри ва ишончли тўлдирилишини таъминлаш мақсадида интервюерларнинг меҳнат салоҳиятини ошириш (суҳбат жараёнини сифатли ўтказиш, вақт меъёрларини тўғри белгилашлари) бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқилган;
аҳолини рўйхатга олиш методологиясини КПИ даражаларини оптимал диапазонда белгилаш (масалан, бир сўровнома учун ўртача вақт бирлиги ≤12 дақиқа; техник хатоликлар улуши ≤0.5%) ва ахборот тизими асосида аҳолини рўйхатга олиш дастури ва сўровномасининг электрон версияси сифатини оширишга кўра асосланган;
ҳудудларда бандлик даражаси ва меҳнат унумдорлигини оширишда аҳолини рўйхатга олиш орқали “Ишга марҳамат” мономарказларини, ишсизлик даражаси юқори бўлган ҳудудлар ва иш жойлар учун талабга кўра асосий тармоқларни аниқлаш, бандликка кўра ресурслар ва молиялаштиришни оптимал тақсимлаш кабилар асосида жойлаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
аҳолини рўйхатга олиш сифати ва самарадорлигини оширишда жараён иштирокчиларининг касбий малакаси ва салоҳияти ҳамда бандлик, таълим ва ижтимоий соҳалар бўйича истиқболда юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ва демографик тенденсияларни аниқлашга кўра аҳоли сони ва алоҳида ёш гуруҳлари таркибининг прогноз кўрсаткичлари асосланган;
аҳолини рўйхатга олиш жараёни ҳаражатларини оптималлаштиришда интервю олувчиларнинг иш фаолиятини вақт стандартини белгилашга кўра яхшилаш ва меҳнат унумдорлигини оширишда сўровнома самарадорлигини вақт сарфи ва қамров даражасига кўра баҳолаш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ижтимоий-иқтисодий сиёсатни самарали ташкил қилишда аҳолини рўйҳатга олиш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
респондентларнинг аҳолининг рўйхатга олиш жараёнидаги фаол қатнашиши, улар томонидан саволномани тўғри ва ишончли тўлдирилишини таъминлаш мақсадида интервюерларнинг меҳнат салоҳиятини ошириш (суҳбат жараёнини сифатли ўтказиш, вақт меъёрларини тўғри белгилашлари) бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқилган. (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023-йил 20-октябрдаги 01/00-02/07-8218-сонли маълумотномаси). Таклиф демографик маълумотларни тўплашнинг аниқлиги, самарадорлиги ва ишончлилигини методологик-услубий жиҳатдан оширишга муайян даражада хизмат қилган;
аҳолини рўйхатга олиш методологиясини КПИ даражаларини оптимал диапазонда белгилаш (масалан, бир сўровнома учун ўртача вақт бирлиги ≤12 дақиқа; техник хатоликлар улуши ≤0.5%) ва ахборот тизими асосида аҳолини рўйхатга олиш дастури ва сўровномасининг электрон версияси сифатини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг амалий фаолиятига жорий этилган ва “Муносиб меҳнат тамойилларини татбиқ этиш бўйича йўриқнома”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023-йил 20-октябрдаги 01/00-02/07-8218-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф аҳолини рўйхатга олишда ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш, меҳнат унумдорлигини ошириш ва харажатларни камайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
ҳудудларда бандлик даражаси ва меҳнат унумдорлигини оширишда аҳолини рўйхатга олиш орқали “Ишга марҳамат” мономарказларини иш билан банд бўлмаган ҳудудлар ва иш жойларига кўра асосий тармоқларни аниқлаш, бандликка кўра ресурслар ва молиялаштиришни оптимал тақсим-лаш кабилар асосида жойларлаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги таклифи Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ва “Муносиб меҳнат тамойилларини татбиқ этиш бўйича йўриқнома”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023-йил 20-октябрдаги 01/00-02/07-8218-сонли маълумотномаси). Таклиф ҳудудларда тўлиқ бандликни таъминлаш имкониятларини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
аҳолини рўйхатга олиш сифати ва самарадорлигини оширишда жараён иштирокчиларининг касбий малакаси ва салоҳияти ҳамда бандлик, таълим ва ижтимоий соҳалар бўйича истиқболда юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ва демографик тенденсияларни аниқлашга кўра аҳоли сони ва алоҳида ёш гуруҳлари таркибининг прогноз кўрсаткичлари бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги амалиётига жорий қилинган ва “Муносиб меҳнат тамойилларини татбиқ этиш бўйича йўриқнома”ни ишлаб чиқишда фойдланилган (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023-йил 20-октябрдаги 01/00-02/07-8218-сонли маълумотномаси.) Таклиф аҳолини рўйхатга олишда турли ноаниқликларнинг олдини олиш ва рўйхатга олиш сифатини ошишининг услубий асосларини такомилаштиришга ва истиқболда ҳудудларда аҳоли бандлик даражасини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
аҳолини рўйхатга олиш жараёни ҳаражатларини оптималлаштиришда интервю олувчиларнинг иш фаолиятини вақт стандартини белгилашга кўра яхшилаш ва меҳнат унумдорлигини оширишда сўровнома самарадорлигини меҳнат унумдорлиги, вақт харажатлари ва маълумотлар сифатининг интеграл индекси асосида баҳолашга кўра баҳолаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги амалиётига жорий қилинган ва “Муносиб меҳнат тамойилларини татбиқ этиш бўйича йўриқнома”ни ишлаб чиқишда фойдланилган (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023-йил 20-октябрдаги 01/00-02/07-8218-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф аҳолини рўйхатга олиш жараёни самарадорлигини ошириш асосида ҳаражатларни оптималлаштиришга ва рўйхатга олиш жараёни сифатини яхшилашга муайян даражада хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish