Наврузов Дилшод Исматуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон матни
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Акциядорлик жамиятларида кузатув кенгаши фаолияти самарадорлигини баҳолашни рақамли технологиялар асосида такомиллаштириш”, 08.00.16 – “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция” бўйича ихтисослик.
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt2363.
Илмий раҳбар: Ибодуллаев Шоҳбоз Тўлқин ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, DSc. 16/2025.27.12.I.01.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қўчқоров Тохир Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Курбонов Саид Акбарович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Халқаро Нордик университети (Нордиc Интернатионал Университй).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини рақамлаштириш шароитида акциядорлик жамиятларида кузатув кенгаши фаолияти самарадорлигини баҳолашни рақамли технологиялар асосида такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
акциядорлик жамиятлари фаолиятини рақамлаштириш шароитида Кузатув кенгашининг электрон савдолар ҳажмини оширишга қаратилган фаолиятини ривожлантириш мақсадида визуаллашув ва тўлдирилган реаллик технологияларидан фаол тарзда фойдаланиш, компания билан мижозлар ўртасидаги муносабатларни уйғунлашган тарзда ташкиллаштириш имконини берадиган ПР инструментлардан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги асослаб берилди;
замонавий электрон тижорат моделларидан (Б2Б, Б2C) фойдаланган ҳолда, унумдорлик захирасини шакллантириш йўли битимлар ҳажмини ошириш учун электрон тижоратда харидорлар ўртасида ва компаниялар ўртасида индивидуаллашувни чуқурлаштириш ва Б2C-сегнатура (бусинесс-то-cустомер, “бизнес истеъмолчи учун”) инструментидан фаол фойдаланиш таклифи асосланди;
рақамли технологиялар (Биг Дата, сунъий интеллект, блокчейн) ва рақамли платформалардан (мобил рақамлар, электрон дўкон, электрон ауксион) фойдаланиш кўламини кенгайтириш йўли билан биржа савдолари ҳажмини оширишнинг зарурлиги асослаб берилди;
кузатув кенгашлари ҳузуридаги қўмиталар фаолиятини самарадорлигини баҳолаш амалиётини такомиллаштириш учун баҳолаш мезонларининг аниқлигини ва шаффофлигини ошириш ва ҳар бир қўмитанинг ваколат доирасини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ белгилаб қўйишнинг зарурлиги асослаб берилди.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот жараёнида олинган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
Республика товар-хомашё биржасининг савдо тизими орқали “домен номлари” онлайн савдоларини ташкиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси товар-хом-ашё биржасининг 2024-йил 13-августдаги 03-22/2703-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида “ЎзРТХБ” АЖда электрон ауксион савдолар ҳажми 2023-йилда 2022-йилга нисбатан 62,9 фоизга ошган. Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун рақамли хизматларга тенг ва очиқ кириш имкониятлари кенгайиб, бозорда шаффофлик ва рақобат муҳитининг кучайиши таъминланади;
замонавий электрон тижорат моделларидан (Б2Б, Б2C) фойдаланган ҳолда, унумдорлик захирасини шакллантириш йўли битимлар ҳажмини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржасининг 2024-йил 13-августдаги 03-22/2703-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида юқори ликвидли маҳсулотлар (ПҚ-4484) савдосининг ҳажми 2023-йилда 2022-йилга нисбатан 91,4 фоизга ошган. Бу кичик ва ўрта бизнес субъектларининг бозордаги иштирокини кенгайтиришга ҳамда аҳоли бандлиги учун қўшимча иқтисодий шароитлар яратишга хизмат қилади;
акциядорлик жамиятлари фаолиятини рақамлаштириш шароитида Кузатув кенгашининг электрон савдолар ҳажмини оширишга қаратилган фаолиятини ривожлантириш таклифи (Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржасининг 2024-йил 13-августдаги 03-22/2703-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида “ЎзРТХБ” АЖда корпоратив буюртмачиларнинг электрон ауксиони орқали амалга оширилган битимларнинг ҳажми 2023-йилда 2022-йилга нисбатан 50,6 фоизга ошган. Таклифнинг жорий этилиши корпоратив бошқарув шаффофлигини ошириб, жамоатчилик ва инвесторлар ишончини мустаҳкамлаш орқали жамиятда очиқлик ва ҳисобдорлик маданиятини ривожлантиради;
рақамли технологиялар (Биг Дата, Cлоуд cомпутинг, АСИ) ва рақамли платформалардан (мобил рақамлар, электрон дўкон, электрон ауксион) фойдаланиш кўламини кенгайтириш йўли билан биржа савдолари ҳажмини ошириш таклифи (Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржасининг 2024-йил 13-августдаги 03-22/2703 -сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида “ЎзРТХБ” АЖда биржа савдолари ҳажмини 2023-йилда 2022-йилга нисбатан 4,1 фоизга ошган. Бу ўз навбатида аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлар учун биржа механизмларидан фойдаланишни соддалаштириб, рақамли иқтисодий фаолликни ошириш ва замонавий рақамли иқтисодиётга ижтимоий мослашувни жадаллаштиришга хизмат қилади.