Абдурашидова Марина Сагатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон матни

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Управление инновационной деятельностью высшихобразовательных учреждений в условиях цифровой экономики (на примереТГТУ)” (“Рақамли иқтисодиёт шароитида олий таълим муассасаларининг инновационфаолиятини бошқариш (Тошкент давлат техника университети мисолида)”, 08.00.16-“Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция” бўйича ихтисослик.
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Iqt4830.
Илмий раҳбар: Қодиров Туйғун Узоқович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, DSc.16/2025.27.12.I.01.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: А.Т.Кенжабоев, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Б.В.Насимов, иқтисодиёт фанлари доктори, (Дс), профессор;
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади рақамли иқтисодиёт шароитида олий таълим муассасаларининг инновацион фаолиятини бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари қуйдагилардан иборат:
олий таълимнинг рақамли трансформацияси” тушунчасининг мазмуни ва моҳиятини очиб беришга қаратилган муаллифлик методик ёндашуви ишлаб чиқилди. Мазкур ёндашув инновацияларни комплекс тарзда кўриб чиқишга асосланиб, рақамли экотизимни, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари (ИТТКИ) натижаларини тижоратлаштиришни, шунингдек, ташкилотлараро ва халқаро рақамли интеграция воситаларини қамраб олади;
инновацион жараёнларнинг рақамли трансформацияси модели такомиллаштирилди. Мазкур модел молиявий ва бошқа ресурсларни ташкилий-иқтисодий чора-тадбирлар мажмуасига айлантиришга асосланиб, инновацион циклнинг билимлар генерацияси ва илмий-техник маҳсулотларни ишлаб чиқиш босқичларидан бошлаб, уларни бозорга чиқариш ҳамда халқаро рақамли интеграциягача бўлган барча босқичларни қамраб олади;
тошкент давлат техника университетининг илмий-инновацион фаолиятини комплекс рақамлаштиришга мўлжалланган сcиенcе-цту.уз рақамли платформаси ишлаб чиқилди. Мазкур платформа кенгайтирилган функсионалликка, модулли архитектурага, тизимлараро интеграциянинг юқори даражасига эга ҳамда рақамли иқтисодиёт талабларига мос келувчи янги авлод бошқарув ахборот тизими ҳисобланади;
    олий таълим муассасаларининг инновацион фаолиятини рақамли иқтисодиётга трансфер қилишнинг миллий ва давлатлараро механизми консепсияси ишлаб чиқилди. Шунингдек, компетенсиялар синергиясини, таълим ва илмий жараёнларнинг рақамли трансформациясини, олий таълим муассасалариаро экотизим ҳамда рақамли инфратузилмани шакллантиришни ҳисобга олувчи БНТУ ва ТДТУнинг қўшма инновацион фаолиятини амалга оширишга қаратилган интегратив стратегия асослаб берилди.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
олий таълим муассасаларининг инновацион фаолиятини рақамли иқтисодиётга трансферлашшнинг миллий ва давлатлараро механизми концепцияси ишлаб чиқилди ҳамда БНТУ ва ТДТУнинг қо'шма инновацион фаолияти бо'йича интегратив ишлаб чиқилган амалиётга жорий этилди  (ТДТУ нинг 2026-йил 12-январдаги № 04-22-45-сонли маълумотномалари). Ушбу таклифни жорий этиш қо'шма инновацион лойиҳалар доирасида кооперацияни кенгайтириш, қо'шимча ресурсларни жалб этиш, янги бозорларга чиқиш ва компетенцияларни тақсимлаш орқали рискларни камайтиришни таъминлаб, университетлараро ҳамкорликда маданиятлараро академик интеграция ва  ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлайди.
молиявий ва бошқа ресурсларни ташкилий-иқтисодий тадбирлар мажмуасига айлантиришга асосланган ҳамда инновацион циклнинг билимларни яратиш, илмий-техникавий маҳсулотни ишлаб чиқиш, бозорга чиқариш ва халқаро рақамли интеграциялаш босқичларини қамраб олувчи инновацион жараёнларни рақамли транформациялашниг такомиллаштирилган  модели амалиётга жорий этилган (ТДТУ нинг 2026-йил 12-январдаги № 04-22-45сонли, ТТЕСИ нинг  2025-йил 30-декабрдаги № 4467-01/8-18-сонли маълумотномалари). Бу илмий-техникавий ишланмаларни тижоратлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга хизмат қилиб, талабаларнинг ижтимоий мобиллигини ошириш ва уларнинг рақамли иқтисодиёт талабларига мослашувчанлигини кучайтиради.
Тошкент давлат техника университетининг илмий-инновацион фаолиятини комплекс рақамлаштиришга мо'лжалланган, кенгайтирилган функционал имкониятлар, модулли архитектура, тизимлараро интеграциянинг юқори даражаси ва рақамли иқтисодиёт талабларига мос янги авлод бошқарув ахборот тизими билан таъминланган сcиенcе-цту.уз рақамли платформаси ТДТУ фаолиятига жорий этилган  Ушбу илмий янгилик тенг имкониятлар ва институционал ишонч асосида университетнинг ижтимоий ё'налтирилган рақамли муҳитини шакллантиришга хизмат қилади. Мазкур ёндашув бошқарув жараёнларини автоматлаштириш, транзакцион харажатларни қисқартириш, меҳнат унумдорлиги ҳамда бошқарув таҳлили сифатини ошириш ҳисобига иқтисодий самарани таъминлаб, тенг имкониятлар ва институционал ишонч асосида университетнинг ижтимоий ё'налтирилган рақамли муҳитини шакллантиради;
олий таълим муассасаларининг инновацион фаолиятини рақамли иқтисодиётга трансферлашшнинг миллий ва давлатлараро механизми концепцияси ишлаб чиқилди ҳамда БНТУ ва ТДТУнинг қо'шма инновацион фаолияти бо'йича интегратив ишлаб чиқилган амалиётга жорий этилди  (ТДТУ нинг  2026-йил 12-январдаги № 04-22-45-сонли маълумотнамаси). Ушбу таклифни жорий этиш қо'шма инновацион лойиҳалар доирасида кооперацияни кенгайтириш, қо'шимча ресурсларни жалб этиш, янги бозорларга чиқиш ва компетенцияларни тақсимлаш орқали рискларни камайтиришни таъминлаб, университетлараро ҳамкорликда маданиятлараро академик интеграция ва  ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлайди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish