Далиева Муаттархон Мухторовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Ўзбек халқи маънавий-ахлоқий меросида масъулиятлилик ва фидойилик талқини: ижтимоий-фалсафий таҳлил” 09.00.04-Ижтимоий фалсафа
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fal1138
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети PhD. 03/2025.27.12.F.10.02 рақамли илмий кенгаш.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сиддиқов Илёсжон Бахромович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Фарғона давлат университети профессор, фалсафа фанлари доктори (DSc) Қамбаров Абдумутал Ахаджонович. Бухоро давлат университети профессори, фалсафа фанлари доктори Хусейинова Абира Амановналар.
Этакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт университети
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек халқи маънавий-ахлоқий меросида масъулиятлилик ва фидойилик талқининг ижтимоий-фалсафий асосларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
масъулиятлилик ва фидойилик феноменининг гносеологик ва аксиологик хусусиятлари тадқиқи асосида уларни ривожлантириш механизмлари (диалог ва дебатлар комплекси) ва усуллари (ишонтириш, намунавийлик, мақсадлилик, рағбатлантириш)нинг илмий-амалий асослари тизимли-функсионал тамойил асосида очиб берилган;
масъулиятлилик ва фидойиликни ўзбек халқи маънавий-ахлоқий мероси, миллий қадриятлар асосида ривожлантириш орқали девиантлик, маргиналлашув, космополитик иллатларни бартараф этиш, бефарқлик ва лоқайдликка қарши кураш ва жамиятда маънавий барқарорликни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилган;
масъулиятлилик ва фидойиликнинг фалсафий-ахлоқий, ижтимоий-маънавий моҳиятига доир консептуал қарашлар асосида масъулиятни оширувчи, фидойиликни мустаҳкамловчи (рационал, прагматик) ва аксинча уни емирувчи (девиантлик, маргиналлашув, космополитик) омил эканлиги асосланган;
ўзбек халқи маънавий-ахлоқий мероси асосида масъуллиятлилик ва фидойилик фазилатларини ривожлантиришнинг миллий ва диний хусусиятлар (ижтимоий стереотип, эътиқод, одат, фазилат)нинг обектив жиҳатлари диалектик жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек халқи маънавий-ахлоқий меросида масъулиятлилик ва фидойилик ғоялари талқинибўйича ишлаб чиқилган фалсафий-ахлоқий таклифлар асосида:
масъулиятлилик ва фидойиликнинг фалсафий-ахлоқий, ижтимоий-маънавий моҳиятига доир консептуал қарашлар асосида масъулиятни оширувчи, фидойиликни мустаҳкамловчи (рационал, прагматик) ва аксинча уни емирувчи (девиантлик, маргиналлашув, космополитик) омил ва ёндашувларни асослашга доир тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил учун “2.3.Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўлими”да белгиланган “Ёшларнинг кенг қатламларини жалб этган ҳолда жамиятга ёт бўлган ғоялар, ахлоқий бузуқлик ва салбий иллатларга иммунитетни мустаҳкамлаш мақсадида “Ҳар бир ёшнинг қалби ва онги учун курашамиз!” шиори остида маънавият фестивалларини ташкил этиш” бандида белгиланган йўналиши доирасидаги вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 6-августдаги 4-19-21-4257-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши масъулиятлилик ва фидойиликни ўзбек халқи маънавий-ахлоқий мероси, миллий қадриятлар асосида ривожлантириш механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган:
масъулиятлилик ва фидойилик феноменининг гносеологик ва аксиологик хусусиятлари тадқиқи асосида уларни ривожлантириш механизмлари (дискуссия, диалог, дебатлар комплекси) ва усуллари(ишонтириш, намунавийлик, мақсадлилик, рағбатлантириш)нинг илмий-амалий асосларини тизимли-функсионал тамойил асосида очиб берилганлигига доир илмий тавсиялардан “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2024-2025 йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” дастурлари ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмасининг 2025-йил 31-октябрдаги 05-09-1700-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши масъулиятлилик ва фидойилик феноменининг гносеологик ва аксиологик хусусиятлари аниқлаштириш, бу борадаги билимлар билан кенг жамоатчиликни таништиришга хизмат қилган:
масъулиятлилик ва фидойиликни ўзбек халқи маънавий-ахлоқий мероси, миллий қадриятлар асосида ривожлантириш орқали девиантлик, маргиналлашув, космополитик иллатларни бартараф этиш, бефарқлик ва лоқайдликка қарши кураш ва жамиятда маънавий барқарорликни таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга доир илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-542-рақамли “Ўзбек халқи диний ва миллий қадирятлари комплексининг электрон-трансдисиплинар платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 22-октябрдаги 04/11-23740-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши масъулиятлилик ва фидойиликнинг фалсафий-ахлоқий, ижтимоий-маънавий моҳиятига доир консептуал қарашларни тизимлаштиришга хизмат қилган.