Мансуров  Собир Ҳамроевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мулла Бўри – Дилафгор асарларининг манбаси ва матний тадқиқи”, 10.00.10 –Матншунослик ва адабий манбашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Fil1895.
Илмий раҳбар: Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович филология  фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01  . 
Расмий оппонентлар: Жабборов Нурбой Абдулҳакимович, филология фанлари доктори, профессор; Турсунов Юсуф,   филология фанлари номзоди, катта илмий ходим.     
Етакчи ташкилот:      ЎзРФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Дилафгор илмий биографияси ва адабий меросига оид бирламчи манбаларни аниқлаш, асарларини қўлёзма, тошбосма  ва нашр нусхалари матни билан қиёсий тадқиқ этиш, шоирнинг ўзбек адабиётида тутган ўрнини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Республикамизнинг турли фондларида ва авлодлари қўлида сақланаётган Дилафгор биографиясига оид манбалар аниқланиб, шоир таваллуди, таълими, оилавий аҳволи, даврадошлари ҳақида маълумотлар ойдинлаштирилиб, шоир илмий биографияси тикланган; 
ижодкор лирик асарлари қўлёзма ва тошбосма ҳамда нашр нусхаларининг матний қиёси натижасида матний тафовутлар аниқланиб, шоирнинг ҳанузгача илмий жамоатчиликка маълум бўлмаган 10 дан ортиқ шеърлари аниқланган ва илмий истифодага олиб кирилган;
шоирнинг “Қиссаи Зуфунун”, “Марсиялар дафтари”  асарлари бирламчи манбалар асосида илк марта илмий истифодага олиб кирилган ва манбалари матнининг қиёсий таҳлили натижасида мазкур асарларнинг тузилиши ва илмий қиймати мисоллар асосида далилланган;   
Дилафгор шеърларининг ҳажми, жанрлари, мавзу кўлами аниқланиб, улар бадииятини таъминлаган турли хил бадиий тасвирий воситалардан шоирнинг фойдаланиш маҳорати илмий  асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мулла Бўри Дилафгор биографияси, девони, “Марсиялар дафтари” ва “Қиссаи Зифунун” асарлари тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
республикамизнинг турли фондлари ва авлодлари қўлида сақланаётган Дилафгор биографиясига оид манбалардан аниқланиб тикланган шоир таваллуди, таълими, оилавий аҳволи, даврадошлари ҳақидаги, шунингдек, ижодкор лирик асарлари қўлёзма ва тошбосма ҳамда нашр нусхаларининг матний қиёси натижасида аниқланган матний тафовутлар, шоирнинг илмий жамотчиликка маълум бўлмаган 10 дан ортиқ шеърлари аниқланганлигига доир илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган  ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети  2025-йил 1-декабрдаги 04/1-5748-сон маълумотномаси). Натижада, Дилафгор биографияси ва асарларининг манбасини аниқлаш ва матний тадқиқ этиш билан боғлиқ янги фактлардан электрон платформа материалларини тайёрлашда фойдаланилган;
Дилафгор шеърларининг ҳажми, жанрлари, мавзу кўлами ва бадииятини таъминлаган турли хил бадиий тасвирий воситалардан маҳорат билан фойдаланганлигига оид илмий асосланган назарий хулосалардан 2022-2023-йилларга мўлжалланган ИЛ-52 тур-21091433. Ўзбек реалияларига оид мақолалар базаси платформасини яратиш (Wикипедиа электрон энциклопедияси мезонлари асосида) мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 1-декабрдаги 04/1-5750-сонли маълумотномаси). Натижада, Дилафгор шеърларининг ҳажми, жанрлари, мавзу кўлами ва бадииятига оид илмий асосланган назарий хулосалардан электрон платформа яратишда фойдаланилган;
шоирнинг “Қиссаи Зуфунун”, “Марсиялар дафтари” асарлари бирламчи манбалар асосида илк марта илмий истифодага олиб кирилгани ҳамда манбалари матнининг қиёсий таҳлили натижасида асарларнинг тузилиши ва илмий қийматига оид янги илмий маълумот ва хулосалардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2021-2023-йилларга мўлжалланган ИЛ-402104474 рақамли “Болалар адабиёти.уз” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш номли инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 1-декабрдаги 04/1-5749-сонли маълумотномаси). Натижада, “Қиссаи Зуфунун”, “Марсиялар дафтари” асарларининг тузилиши ва илмий қийматига оид илмий материаллар билан электрон платформа материаллари бойитилган;
Дилафгор шеърларининг ҳажми, жанрлари, мавзу кўлами аниқланиб, улар бадииятини таъминлаган турли хил бадиий тасвирий воситалардан шоирнинг фойдаланиш маҳорати илмий  асосланганига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Маҳалла” телеканали кўрсатувининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (“Маҳалла” телерадиоканали давлат муассасасининг 2025-йил 11-ноябрдаги 02-16-274-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатувлар орқали Дилафгор шеърларининг ҳажми, жанрлари, мавзу кўлами,  бадиияти хусусида янги илмий маълумотлар кўрсатув илмий савиясини оширган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish