Тўхтаева Дилафруз Ашуровнанинг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумот
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Ўзбек тилида даражаланишнинг ёндош ҳодисаларга муносабати (Ўзбек халқ мақоллари мисолида)”. 10.00.01 ‒ Ўзбек тили
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2025.2.PhD/Fil6026
Илмий раҳбар: Жўраева Бибиш Мухсиновна филология фанлари доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети DSc.03/2025.27.12.Fil.08.07
Расмий оппонентлар: Ренессанс таълим университети профессори, филология фанлари доктори (DSc) Юсубова Раъно Норбоевна, Қўқон давлат университети доценти, филология фанлари доктори (DSc) Мадраҳимов Илҳомжон Собирович.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек халқ мақоллари асосида даражаланишнинг бошқа семантик категория ҳамда турларга муносабатини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жаҳон ҳамда ўзбек тилшунослигида даражаланишнинг назарий тадқиқи атрофлича ўрганилган, даража ва даражаланишнинг нолингвистик ҳамда лингвистик кўринишлари асосланган;
мақоллар мисолида даражаланиш ва экспрессивликнинг турлари, яъни интенсивлик, баҳо, эмоционаллик, образлилик ўртасидаги тафовутлар аниқланган;
даражаланишнинг синонимия ҳамда антонимия билан бўлган муносабатига аниқлик киритилиб, мақоллар асосида далилланган;
даражаланишнинг гипонимия ва партонимия билан алоқадорлиги, улар ўртасидаги ўхшаш ҳамда фарқли жиҳатлар мисоллар ёрдамида исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобили лингвистик татқиқида даражаланиш ва унга ёндош ҳодисалар, жумладан, экспрессивлик, интенсивлик, образлилик ҳамда баҳо характерига эга бўлган бирликларнинг лисоний ва нутқий хусусиятлари, уларнинг мақоллар мисолидаги ўзига хос жиҳатлари, ўзбек миллати онгидаги дуалистик дунёқарашнинг лингвистик воситаларда намоён бўлиши ҳақидаги муайян хулосаларни очиб беришда АЛМ-202310132634 рақамли “Янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини сунъий интеллект асосида автоматик тақдим қилувчи атамаcом.уз дастурий таъминоти платформаси ва мобил иловасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани (2022–2023-йй.) амалга оширишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2025-йил 11-июндаги 908-сонли маълумотномаси). Натижада мобил иловадаги номларни шакллантиришда илмий хулосаларга таянилган.
Даражаланишнинг семантик турларга муносабати назарий асослаб берилганлиги, улардаги ўзига хослик, индивидуаллик мақоллар ёрдамида чуқур таҳлил қилинганлиги (Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилоят бўлимининг 2025-йил 27-майдаги 01/232-сонли маълумотномаси) маънавият тарғиботчиларининг нотиқлик маҳоратини янада оширишга имкон яратди.
Амалга оширилган илмий изланишлар натижасидан ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги ўрни ва нуфузини оширишга қаратилган тадбир ва бошқа лойиҳаларда кенг фойдаланилган (Бухоро вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 20-майдаги 11/1180-сонли хати). Натижада даражаланиш хусусиятига эга мақолларнинг тилда қўлланилиши ҳамда градациянинг бошқа ёндош ҳодисалардан асосий фарқлари ҳақидаги илмий хулосалардан фойдаланиш орқали тадбирларнинг самарадорлигига эришилди.
Даражаланиш хусусиятини ўзида намоён этувчи мақолларнинг тилда қўлланилиши ҳамда градациянинг экспрессивлик, интенсивлик, баҳо каби категориялардан асосий фарқлари ва бу борада амалга оширилаётган ишлар бўйича Ўзбекистон телерадиокомпанияси Бухоро вилоят телевиденияси “Ассалом Бухоро”, “Саккизинчи мўжиза” кўрсатувларининг 2025-йил январ, феврал, март сонларидаги ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон телерадиокомпанияси “Бухоро” телеканалининг 2025-йил 29-апрелдаги №01-09-54-сон маълумотномаси). Бу орқали ушбу кўрсатувларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган ва улар янги маълумотлар билан такомиллашган.