Наврузова Муяссар Гайбуллаевнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумот
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Ўзбек тили ихтисослигида “Тиббий бирликларнинг лексикографик тадқиқи” 10.00.01 – (ўзбек тили)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.DSc /Fil746
Илмий раҳбар: филология фанлари доктори (DSc), профессор Ғайбуллаева Нафиса Изатуллаевна
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети DSc.03/2025.27.12.Fil.08.07.
Расмий оппонентлар: Жабборов Хўжамурод Жабборович филология фанлари доктори, профессор; Ҳамроева Ҳулкар Ҳамидуллаевна филология фанлари доктори (DSc), профессор; Ахмедова Дилдора Баҳодировна филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тиббиётга оид бирликларнинг илмий асосланган,
амалий қўлланмали ва коммуникатив фаол бўлган тиббий луғавий тизимини
шакллантириш ва лексикографик тавсифини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
термин-атама-тушунча истилоҳларининг ўхшаш ва фарқли томонлари, тиббий бирликларни ўзбек тилида пайдо бўлиш давридан то ҳозирги кунга қадар тадрижий ривожланиш қонуниятлари, бошқа тиллар билан муносабати ва бу жараёнларга бевосита таъсир ўтказган олимлар асарлари, луғатлардан фойдаланилган; анатомик; клиник; фармацевтик бирликларнинг хусусиятлари аниқланган;
ўзбек тилида тиббий бирликларнинг шаклланиши, тараққиёт усули, терминлашишида тизимлилик, изчиллик, полифунксионаллик, ўз терминологик майдонидаги моносемикликка мойиллик, экпрессия, стилистик бетарафлик хусусиятлари ҳамда аффиксация, композиция, аббревиатуралар ўзлашмалар орқали деривацион мазмун касб этиши аниқланган;
тиббий бирликларни бойишида сўз ўзлаштириш, интернационал лексика, тиббий метафора, тиббий метонимия, тиббий эпоним, тиббий кўчимлар, тиббий топонимлар улар лексик-семантик майдонини ҳосил қилишда, денотат ёки сигнификат семалари орқали маъно кенгайиши ёки торайиши, омонимия, синонимия, антонимия каби парадигматик муносабатлар исботланган;
тиббий терминлар тизимининг синонимия ҳодисасида эквивалент синонимлар самарадорлиги аниқланиб, бошқа тилда таснифланган эквивалент (сифат+от) атамали таркиб бўлса, ўзбек тилида (от+феъл) бирикмаси унумдорлиги ҳамда уларнинг алмаштириш “бир хил лексемаларнинг такрорланиши” аниқлаштириш (маълумотни аниқ етказиш), стилистик (аниқлиги ва нейтраллиги) экспрессивлик (услубий бўёқдорлик) функсиялари далилланган;
ўзбек тили тиббий бирликларида лотин, юнон, француз, немис, италян каби тиллардан олинган сўзларнинг ўзбек тилида термин сифатида қўлланиши, 5 жилдли ЎТИЛда берилган тиббиётга оид бирликларнинг генетик таҳлилида ўз қатлам терминлари – 14%; араб: 2%; форс: 1,4%; лотин: 13,2%; юнон: 37,6%; инглиз: 1,4%; француз: 1,8%; италян: 0,4%; немис: 1,07%; рус: 0,7%; қисмларидан бири бошқа, иккинчиси бошқа тилга оид мураккаб генетик хусусиятга эга бирликлар: 4,7%.ни ташкил қилганлиги асосланилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тиббий бирликларни ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида:
термин-атама-тушунча истилоҳларининг ўхшаш ва фарқли томонлари, тиббий бирликларни ўзбек тилида пайдо бўлиш давридан то ҳозирги кунга қадар тадрижий ривожланиш қонуниятлари, бошқа тиллар билан муносабати ва бу жараёнларга бевосита таъсир ўтказган буюк мутафаккирларимиз асарлари, луғатлардан фойдаланилган анатомик; клиник; фармацевтик бирликларнинг хусусиятларига оид хулосалардан ФЗ-2019081773 рақамли “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб-сайт ва мултимедия маҳсулотлари тўпламини (электрон луғатлар) яратиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада диссертация илмий натижаларидан (2021-2023-йй) фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2025-йил 3-июндаги 01/04-243-сонли маълумотномаси). Натижада электрон луғатлар яратишда диссертация хулосаларига таянилган;
ўзбек тилида тиббий бирликларнинг шаклланиши, тараққиёт усули, терминлашишида тизимлилик, изчиллик, полифунксионаллик, ўз терминологик майдонидаги моносемикликка мойиллик, экпрессия, стилистик бетарафлик хусусиятлари ҳамда аффиксация, композиция, конверсия, аббревиатуралар ўзлашмалар орқали деривацион мазмун касб этишига оид хулосалардан ПЗ-202005236-рақамли “Оила психологияси фанидан мултимедия маҳсулотини яратиш” мавзусидаги инновацион-тадқиқот лойиҳани амалга оширишда диссертация илмий натижаларидан (2021-2022-йй) фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2025-йил 2-июлдаги 01-4230 сонли маълумотномаси). Натижада оилада саломатликни ривожлантиришда психологик тамойиллар ишлаб чиқилган;
тиббий бирликларни бойишида сўз ўзлаштириш, интернационал лексика, тиббий метафора, тиббий метонимия, тиббий эпоним, тиббий кўчимлар, тиббий топонимлар улар лексик-семантик майдонини ҳосил қилишда, денотат ёки сигнификат семалари орқали маъно кенгайиши ёки торайиши, омонимия, синонимия, антонимия каби парадигматик муносабатларга оид олинган илмий натижалардан 2024-2025-йилларда ЎЗМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришларининг ссенарийсини ёзишда фойдаланилган ва муаллиф билан суҳбатлар уюштирилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали давлат муассасаси”нинг 2025-йил 13-июндаги 26-36-1006-сонли маълумотномаси). Натижада тиббий маданият билан боғлиқ лексик тизим шаклланишига манба бўлган;
“тиббий терминлар тизимининг синонимия ҳодисасида эквивалент синонимлар самарадорлиги аниқланиб, бошқа тилда таснифланган эквивалент (сифат+от) атамали таркиб бўлса, ўзбек тилида (от+феъл) бирикмаси унумдорлиги ҳамда уларнинг алмаштириш “бир хил лексемаларнинг такрорланиши” аниқлаштириш (маълумотни аниқ етказиш), стилистик (аниқлиги ва нейтраллиги) экспрессивлик (услубий бўёқдорлик) функсиялари Олий таълимнинг “Табиий фанлар: математика ва статистика” таълими йўналишида таҳсил олувчи талабалар учун яратилган “Ўзбек тилини соҳада қўлланилиши” номли дарслигида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сонли буйруқ, 438477-рақамли нашр рухсатномаси, Бухоро давлат университетининг 2025-йил 2-июлдаги 01-4221 сонли маълумотномаси). Натижада лексикология ва морфология оид машқлар бажаришда кодлар билан ўқув адабиётлар такомиллаштирилган.