Ядгарова Динара Баходировнанинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Соғломлаштирувчи машғулотларда жисмоний тарбия воситалари орқали талабаларни валеологик маданиятини шакллантириш механизми”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси. 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогика таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped4944. 
Илмий раҳбарлар: Ярашев Комилжан Дехканович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ходжаниязов Сардор Умарович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.28/2025.27.12.Ped.01.01.
Расмий оппонентлар: Алламуратов Шухратилла Иноятович  биология фанлари доктори, профессор; Рахимов Владимир Шавкатович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади соғломлаштирувчи машғулотларда жисмоний тарбия воситалари орқали талабаларни валеологик маданиятини шакллантириш механизми бўйича  дастур ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
олий таълим муассасаси талаба қизларининг дардан ташқари машғулотларида чидамликни ошириш учун юкламаларга мослашиш, функсионал имкониятларни кенгайтириш, ҳаракат фаолиги ва юклама интенсивлигини ошириш, тикланиш ҳамда соғломлаштиришга йўналтирилган тўрт услубий блокни ишлаб чиқиш хисобига жисмоний тайёргарлигини барқарор ўсиш кўрсаткичлари яхшиланган;
олий таълим муассасаси талаба қизларининг дардан ташқари машғулотларида иш қобилятини оширишга қаратилган аеробика ва фитнес машқлар комплексини талаба қизларнинг жисмоний ҳаракатига нисбатан даражаси бўйича тизимли технологик моделни ишлаб чиқиш ҳисобига соғломлаштирувчи машғулотларни режалаштириш имконияти кенгайтирилган;
талабаларда валеологик маданиятни такомиллаштиришга қаратилган замонавий дидактик ёндашувларга асосланган машғулотларнинг методик имкониятларидан самарали фойдаланишнинг педагогик технологиялари мақсадли, диагностик, мотивацион, инновацион фаолиятли, рефлексив-таҳлилий компонентлар ва усулларни жисмоний ривожланишига кўра қўллаш ҳисобига талабаларнинг саломатлик даражаси яхшиланган;
талабаларда валеологик маданиятни шакллантиришнинг назарий-методологик асосларини тадқиқ қилишда ўз-ўзини ривожлантиришга қаратилган педагогик омиллар ҳамда аксиологик, акмеологик концептуал-парадигмали ёндашувларни дарсдан ташқари соғломлаштирувчи машғулотларда қўллаш ҳисобига талабаларининг волеологик билим, кўникма ва малакалари оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабалар валеологик маданиятини ривожлантириш жараёнини такомиллаштиришнинг самарали педагогик механизмларини ишлаб чиқишга қаратилган тадқиқотлар давомида олинган илмий натижалар асосида:
олий таълим муассасаси талаба қизларининг дардан ташқари машғулотларида чидамликни ошириш учун юкламаларга мослашиш, функсионал имкониятларни кенгайтириш, ҳаракат фаолиги ва юклама интенсивлигини ошириш, тикланиш ҳамда соғломлаштиришга йўналтирилган тўрт услубий блоки бўйича таклиф ва тавсиялар “Жисмоний тарбия ва спорт педагогикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий та'лим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 
22 декабрдаги 537-сонли буйруғига асосан 537091-рақамли гувоҳнома). Натижада,  талабаларнинг валеологик маданияти даражаси 19% га ошган; 
олий таълим муассасаси талаба қизларининг дардан ташқари машғулотларида иш қобилятини оширишга қаратилган аеробика ва фитнес машқлар комплексини талаба қизларнинг жисмоний ҳаракатига нисбатан даражаси бўйича тизимли технологик модели бўйича таклиф ва тавсиялар Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети таълим-тарбия жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2025-йил 17-декабрдаги 02-16/13902-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг валеологик маданиятни ривожлантиришга оид билимлари 28% га ошган;
талабаларда валеологик маданиятни такомиллаштиришга қаратилган замонавий дидактик ёндашувларга асосланган машғулотларнинг методик имкониятларидан самарали фойдаланишнинг педагогик технологиялари мақсадли, диагностик, мотивацион, инновацион фаолиятли, рефлексив-таҳлилий компонентлар ва усулларни жисмоний ривожланишига кўра қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Бухоро давлат университети ўқув жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар  вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сонли буйруғига асосан 55271-рақамли гувоҳнома). Натижада, талабаларнинг жисмоний тайёргарлиги даражаси 24,5% га ошган;
талабаларда валеологик маданиятни шакллантиришнинг назарий-методологик асосларини тадқиқ қилишда ўз-ўзини ривожлантиришга қаратилган педагогик омиллар ҳамда аксиологик, акмеологик концептуал-парадигмали ёндашувларни дарсдан ташқари соғломлаштирувчи машғулотлари бўйича таклиф ва тавсиялар Ажиниёз номидаги Нукус давлат университети ўқув-машғулот жараёнига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар  вазирлигининг 2024-йил 
4-мартдаги 55-сонли буйруғига асосан 55271-рақамли гувоҳнома). Натижада, талабаларнинг жисмоний ривожланганлик даражаси 5,2% га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish