Ҳожиева Нафосатхон Илҳом қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳозирги замон немис тилида ажратиш ҳодисасининг гапни семантик-синтактик мураккаблаштириш хусусиятлари” 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Fil3106
Илмий раҳбар: филология фанлари номзоди, профессор Бегматов Мухтор Бегматович
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.37.02
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Хайруллаев Хуршиджон Зайниевич, филология фанлари доктори (DSc), доцент Рўзиев Яраш Бозорович;
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳозирги замон немис тилида ажратиш ҳодисасининг гапни семантик-синтактик мураккаблаштириш хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
немис тилшунослигида ажратиш ҳодисасининг лингвистик мақоми ва воқеаланиши, шунингдек, унинг семантик-прагматик ҳамда структур-синтактик механизм сифатидаги фаолиятини илмий-назарий тизимлаштирилиш асосида гапни семантик-синтактик жиҳатдан мураккаблаштиришга хос хусусиятлар аниқланган;
ҳозирги замон немис тилида гапни мураккаблаштирувчи лисоний воситалар ва қурилмалар, жумладан, ажратилган бўлаклар ва уларнинг синтактик ҳамда семантик аҳамияти, мазкур структур воситаларнинг функсионал қўлланиши орқали гапнинг синтактик ташкилида юз берадиган трансформациялар ва кенгайиш жараёнлари бадиий асарлардан олинган мисоллар воситасида тизимли равишда ёритилган;
ҳозирги замон немис тилида бадиий матнлардан келтирилган гапларни ажратиш ҳодисаси, парселляция ва илова ҳодисаси каби гапни мураккаблаштирувчи структур воситалар ёрдамида асосланиши, ушбу гаплар тузилишининг ўзгариши ҳамда ажратиш ҳодисасининг парселляция ва илова конструксиялари билан ўзаро корреляцияси очиб берилган;
ҳозирги замон немис тилида ажратиш ҳодисасининг дискурсив-прагматик функсиялари аниқланиб, уларнинг маълумотни таъкидлаш, ахборотнинг актуал бўлиниши (Актуалисиерунг дер Сатзглиедер), янгилик киритиш, эмоционал оҳанг яратиш ва коммуникатив динамика жараёнидаги иштироки асослаб берилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулосалар, ишланма ҳамда таклифлар асосида:
немис тилшунослигида ажратиш ҳодисасининг лингвистик мақоми ва воқеаланиши, шунингдек унинг илмий-назарий тизимлаштирилиши асосида гапни семантик-синтактик жиҳатдан мураккаблаштириш хусусиятларига доир хулоса ва ечимлардан Ўзбекистон Миллий университети қошидаги КА-3-007-рақамли “Ўзбекистонда фан ва таълим интеграциялашуви жараёнининг ижтимоий, маънавий-ахлоқий, консептуал фалсафий муаммолари таҳлили” мавзусидаги амалий илмий-тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 3-майдаги 04/11-5765-рақамли маълумотномаси). Натижада немис тилшунослигида ажратиш ҳодисасининг ўрни ва таснифи, унинг гапни семантик-синтактик мураккаблаштиришдаги роли ўрганилиб, ушбу ҳодиса немис тилининг структур ва семантик хусусиятларини чуқурроқ англашга ёрдам бериши, ажратилган бўлакларнинг гапни мураккаблаштирувчи восита сифатидаги синтактик ва семантик аҳамияти кўрсатилган ҳамда уларнинг коммуникатив-прагматик функсияларини таҳлил қилиш методикаси ишлаб чиқилган;
ҳозирги замон немис тилида гапни мураккаблаштирувчи лисоний воситалар ва қурилмалар, жумладан, ажратилган бўлаклар ва уларнинг синтактик ҳамда семантик аҳамияти, мазкур структур воситаларнинг функсионал қўлланиши орқали гапнинг синтактик ташкилида юз берадиган трансформациялар ва кенгайиш жараёнлари бадиий асарлардан олинган мисоллар воситасида тизимли равишда далилланишига доир мулоҳазалардан Самарқанд вилоят телерадиоканалининг 2025-йил 29-апрел куни “Самарқанд” радиоканалида эфирга узатилган “Кун мавзуси” эшиттириши ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган. (Самарқанд вилоят телерадиоканалининг 2025-йил 2-майдаги 01-07/176-сонли маълумотномаси). Натижада немис тилида ажратиш ҳодисаси гапни мураккаблаштирувчи структур восита сифатида таҳлил қилиниб, унинг синтактик, семантик ва коммуникатив хусусиятлари аниқланган. Тадқиқот натижалари ажратилган бўлаклар ёрдамида гап тузилишининг мураккаблашуви ва ифода аниқлигининг ошишига хизмат қилишини кўрсатган. Шунингдек, мазкур тадқиқот натижалари қиёсий тилшунослик фанининг ривожланишига ҳисса қўшиши, хусусан, тилларнинг синтактик ва семантик ўзига хосликларини чуқурроқ тушунишга ёрдам бериши ҳақидаги илмий хулосалар илмий изланиш олиб бораётган тилшунослар ва адабиётшунослар учун муҳим назарий манба бўлиб хизмат қилган;
ҳозирги замон немис тилида бадиий матнлардан келтирилган гапларни ажратиш ҳодисаси, парселляция ва илова ҳодисаси каби гапни мураккаблаштирувчи структур воситалар ёрдамида асосланиши орқали ушбу гаплар тузилишининг ўзгариши ҳамда ажратиш ҳодисасининг парселляция ва илова конструксиялари билан ўзаро корреляциясини очиб беришига доир мулоҳазалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022-2024-йилларда амалга оширилган, Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ва Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил
2-майдаги 1340/02-рақамли маълумотномаси). Натижада немис тилидаги ажратилган бўлаклар, мустақил синтактик бирликлар каби ажратиш конструксиялари ёрдамида мураккаб гапларни шакллантириш ва уларнинг коммуникатив вазифаларини тўғри англашни ўргатиш, гап ичида ажратилган структуравий бирликларнинг семантик юкини осон ва аниқ етказиш учун методик материаллар ишлаб чиқиш, немис тилининг ҳозирги замондаги синтактик тенденсиялари (масалан, ажратиш воситасида матннинг услубий бойитилиши) асосида тилшунослик саводхонлигини ошириш, ўқув курсларида немис тилида матн тузилмасини мураккаблаштириш механизмларини ўргатишга қаратилган янги дарс модулларини ишлаб чиқиш имконини берган;
ҳозирги замон немис тилида ажратиш ҳодисасининг дискурсив-прагматик функсиялари аниқланиб, уларнинг маълумотни таъкидлаш, ахборотнинг актуал бўлиниши (Актуалисиерунг дер Сатзглиедер), янгилик киритиш, эмоционал оҳанг яратиш ва коммуникатив динамика жараёнидаги иштирокига оид мулоҳазалардан Аллианcе Самарканд (Аллианcе Самарканд НТТ нинг 23-май 2025-йилдаги №4-сонли маълумотномаси) томонидан амалга оширилаётган немис тили таълими лойиҳаларида фойдаланилган. Натижада гапни мураккаблаштирувчи синтактик қурилмалар, ажратилган бўлакларнинг коммуникатив мақсад ва функсиялари, семантик ва прагматик хусусиятлари тил курслари методикаси ва назарий модулларини ишлаб чиқиш имконини берган.