Отахонов Қобулжон Қахрамоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қишлоқ хўжалиги ва халқ табобати учун айрим биологик фаол товарлар олиш ҳамда уларни синфлаш», 02.00.09 – Товарлар кимёси, 14.00.41 – Халқ табобати (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.DSc/К249.
Илмий маслаҳатчилар: Асқаров Иброҳим Раҳмонович, кимё фанлари доктори, профессор; Мўминжонов Миржалол Муқимжон ўғли, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат униварситети, DSc.03/2025.27.12.К/Т.07.04.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Шавкат Ваҳидович, кимё фанлари доктори, профессор; Абдуғаниев Бахтиёржон Ёрмухамматович, кимё фанлари доктори, профессор; Тўраев Зокиржон, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: айрим маҳаллий хомашёлар асосида таркибида темир сақлаган янги биостимуляторлар ва озиқ-овқат қўшилмалари ишлаб чиқиш, уларнинг таркиби ва тузилишини аниқлаш, ҳамда ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича синфлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ферроценилбензой кислоталарнинг мочевина, тиомочевина ҳосилалари билан реакцияси асосида янги биологик фаол бирикмалар синтез қилиш усуллари ишлаб чиқилган ва 3 янги моддалар ҳамда улар асосида 8 та тузлари синтез қилинган;
ферроценилбензой кислоталарнинг монометилолмочевина, метилендимочевина, монометилотиомочевина, метилендитиомочевина билан ҳосилалари диазотирлаш реакцияси орқали, диметилолмочевина, диметилолтиомочевина билан реакцияси кислотали муҳитда турли хил эритувчиларда содир бўлиши аниқланган;
синтез қилинган бирикмаларнинг кимёвий таркиби ва тузилиши кимёвий таркиби ва физикавий хоссалари ИҚ спектроскопия, масс-спектрометрия ва квант-кимёвий ҳисоблаш методлари ёрдамида аниқланган;
ферроценилбензой кислоталар асосида синтез қилинган биостимуляторлар учун ташқи иқтисодий фаолиятдаги товарлар номенклатураси бўйича янги халқаро товар код рақами ишлаб чиқилган;
сули, жамбил, укроп ўсимликлари асосида ишлаб чиқилган “Асшифо” озиқ-овқат қўшилмаси таркибидаги кимёвий элементлар миқдорини индуксион боғланган плазмали оптик эмиссион спектометрия усулида 68 та кимёвий элементлар миқдори аниқланган;
“Асшифо” озиқ-овқат қўшилмаси таркибидаги сувда эрувчан Б2, Б6, Б9, C витаминлари мавжуд эканлиги юқори самарали суюқлик хроматографияси усулида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ферроценкарбон кислотанинг аминобензой кислота изомерлари билан ҳосилаларини синтез қилиш ва уларни кимёвий таркибидан келиб чиқиб синфлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ферроцен, мочевина асосида синтез қилинган биологик фаол бирикмадан иборат “Асқоб” номли биостимулятор товар сифатида синфланиб, унга ташқи иқтисодий фаолиятдаги товарлар номенклатураси бўйича қуйидагича: “ўсимликлар ривожланиши ва ҳосилдорлигини оширувчи бирикмалар (ферроцен, мочевина, амигдалиннинг умумий бирикмаси асосида)” учун – 3808 99 900 1 янги халқаро товар коди ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан амалиётга жорий этиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2024 йил 4- декабрдаги 17/0524-2129-сон маълумотномаси). Натижада, “Ферроценкарбон кислотанинг ароматик кислота қолдиқлари тутган бирикмалари” ни синфлаш имконини берган;
ферроцен, мочевина асосида синтез қилинган биологик фаол бирикмадан иборат “Асқоб” номли биостимуляторини қўллаш технологияси Андижон вилоятида жами 347 гектар ғўза майдонларига жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 27 сентябрдаги 22-05/4951-сон маълумотномаси). Натижада, биостимулятор билан ишлов берилган ғўза майдонларида 5,8-6,0 с/га қўшимча ҳосил олиш имконини берган;
сули, жамбил, укроп ўсимликлари асосида ишлаб чиқилган “Асшифо” озиқ-овқат қўшилмасини ишлаб чиқариш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рухсатнома берилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 13 январдаги Но 000840-сон рухсатномаси). Натижада, сули, жамбил, укроп ўсимликлари асосида янги турдаги озиқ-овқат қўшилмалари ишлаб чиқариш имконини берган.