Ташпулатова Шаҳноза Абдуллахатовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳомиладорларда сурункали вирусли гепатит В ва D нинг кечиш хусусиятлари», 14.00.10 – Юқумли касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.DSc/Tib800.
Илмий маслаҳатчи: [Ахмедова Муборахон Джалиловна], тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.01. 
Расмий оппонентлар: Байжанов Аллаберган Кадирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ибадова Гульнара Алиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Утепбергенова Гульмира Алкеновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети. 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳомиладорларда сурункали вирусли гепатит В ва D нинг кечиш хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор сурункали вирусли гепатит В билан касалланган ҳомиладорларда жигардаги сурункали жараён 88,7% ҳолатда иккинчи ва учинчи триместрларда фаоллашиши соғлом ҳомиладорлик триместрларига мувофиқ ИЛ-6 ва ИЛ-10 профили билан боғлиқ эканлиги асосланган;
илк бор дельта агентли сурункали вирусли гепатит В билан касалланган ҳомиладорларда жигардаги сурункали жараён фаоллигини ҳомиладорликнинг биринчи триместридан ортиши, ИЛ-6/ИЛ-10 нисбати 0,6 дан юқори бўлиши билан боғлиқлиги асосланган; 
илк бор дельта агентидан қатъий назар сурункали вирусли гепатит В билан касалланган ҳомиладорларда VEGF-А генининг -2578 C/A (s699947) ва -1154 G/A (rs1570360) локусидаги CA ва GA генотиплари жигардаги сурункали яллиғланиш биомаркерлари (вирусли юклама, аланинаминотрансфераза) қийматини паст даражада сақланиши, ҳомиладорликни асоратсиз якунланишига ҳимояловчи омил эканлиги исботланган;
илк бор ҳомиладорларда сурункали вирусли гепатитлар оғир кечиши, ҳомиладорликни асоратли якунланиши VEGF-А генининг -2578 C/A (s699947) ва -1154 G/A (rs1570360) локусидаги AA гомозигот генотиплар ҳамда уларнинг комбинациялари билан боғлиқ эканлиги исботланган;
илк бор дельта агентидан қатъий назар сурункали вирусли гепатит В билан касалланган ҳомиладорларда VEGF-А генининг -2578 C/A (s699947) ва -1154 G/A (rs1570360) локусидаги AA гомозигот генотиплар ҳамда уларнинг комбинациялари эндотелий фаоллашуви ҳисобига гемостаз тизимининг гиперкоагуляцияга олиб келиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник Кенгашнинг 2025 йил 10 июндаги 19-сонли йиғилиши баённомасига асосан илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор, сурункали вирусли гепатит В (СВГВ) билан касалланган ҳомиладорларда жигардаги сурункали жараён 88,7% ҳолатда иккинчи ва учинчи триместрларда фаоллашиши соғлом ҳомиладорлик триместрларига мувофиқ ИЛ-6 ва ИЛ-10 профили билан боғлиқ эканлигини асосланганлиги Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 21 июндаги 06-24/353-t сон билан тасдиқланган «Сурункали B ва D гепатитда ҳомиладорликни салбий оқибатлар билан тугалланишини башоратлаш алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасининг 24.10.2024 йилдаги 150-сонли ва Хоразм вилояти, Вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг 06.01.2025 йилдаги 28-I-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник Кенгашнинг 2025 йил 10 июндаги 19-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: СВГВ бўлган ҳомиладорларда клиник-лаборатор кўрсаткичлар триместрга боғлиқ оғирлашиши туфайли ҳар бир триместрда хавфни эрта баҳолаш ва ўз вақтида даволаш оғир асоратларнинг олдини олиб, она ва бола саломатлигини сақлаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги:  СВГВ бўлган ҳомиладорларда хавфни эрта баҳолаш, эрта даврда назоратга олиш асоратли беморларни даволашга кетадиган ҳаражатларни 4 баробарга тежалишига эришилди (ҳар бир бемордан 11250000 сўм тежалди).  
иккинчи илмий янгилик: илк бор, дельта агентли СВГВ билан касалланган ҳомиладорларда жигардаги сурункали жараён фаоллигини ҳомиладорликнинг биринчи триместридан ортиши, ИЛ-6/ИЛ-10 нисбати 0,6 дан юқори бўлиши билан боғлиқлигини асосланиши Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 21 июндаги 06-24/353-t сон билан тасдиқланган «Сурункали B ва D гепатитда ҳомиладорликни салбий оқибатлар билан тугалланишини башоратлаш алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасининг 24.10.2024 йилдаги 150-сонли ва Хоразм вилояти, Вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг 06.01.2025 йилдаги 28-I-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник Кенгашнинг 2025 йил 10 июндаги 19-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: D агентдан қатъий назар, СВГВ билан касалланган аёллар навбатдаги ҳомиладорликнинг эрта муддатларида цитокинлар қийматини аниқлаш ҳамда ИЛ-6/ИЛ-10 нисбати 0,6 дан юқори бўлган ҳолатда, гинеколог ва инфекционист назорати остида даволаш комплексига аминокислотали (L-Аргинин) препаратни киритиш оғир асоратлар ривожланиш эҳтимолини ҳар иккитадан битта аёлда бартараф этилишига эришилди. Иқтисодий самарадорлиги: D агентдан қатъий назар, СВГВ билан касалланган ҳомиладорларда цитокинлар қийматига асосланган ҳолда патогенетик давони ўтказиш асоратли ҳомиладорликни даволашга кетадиган ҳаражатларни 45% га тежалишига олиб келади.    
учинчи илмий янгилик: илк бор, дельта агентидан қатъий назар сурункали вирусли гепатит В билан касалланган ҳомиладорларда VEGF-А генининг -2578 C/A (s699947) ва -1154 G/A (rs1570360) локусидаги CA ва GA генотиплари жигардаги сурункали яллиғланиш биомаркерлари (вирусли юклама, аланинаминотрансфераза) қийматини паст даражада сақланиши, ҳомиладорликни асоратсиз якунланишига ҳимояловчи омил эканлиги Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2025 йил 2 февралдаги 02-25/497-t сон билан тасдиқланган «Сурункали D ва B гепатитда асоратли ҳомиладорликни башоратлаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Сирдарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг 17.03.2025 йилдаги 132-I сонли ва Хоразм вилояти, Вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг 03.03.2025 йилдаги 32-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник Кенгашнинг 2025 йил 10 июндаги 19-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: VEGF A нинг rs699947 полиморф локусидаги -2578 C/А ҳамда rs1570360 полиморф локусидаги - 1154 G/А ген полиморфизми комбинациясида гомозигот АА генотипи бўлган хавф гуруҳидаги аёлларни ажратиб олиш ҳамда патогенетик даво чораларини тавсия этиш имкони ҳомилаичи даврида гипоксия кузатилиш эҳтимолини камайишига, вақтига етиб, табиий туғруқ кузатилиш сонини ортишига, чақалоқларни 2500 г дан юқори тана оғирлиги билан туғилишига сабаб бўлди. Иқтисодий самарадорлиги: VEGF A нинг rs699947 полиморф локусидаги -2578 C/А ҳамда rs1570360 полиморф локусидаги - 1154 G/А ген полиморфизми комбинациясида гомозигот АА генотипи бўлган хавф гуруҳидаги аёлларни ажратиб олиш ҳамда патогенетик даво чораларини тавсия этиш имкони 11896000 сўмни тежалишига олиб келди.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор ҳомиладорларда сурункали вирусли гепатитлар оғир кечиши, ҳомиладорликни асоратли якунланиши VEGF-А генининг -2578 C/A (s699947) ва -1154 G/A (rs1570360) локусидаги AA гомозигот генотиплар ҳамда уларнинг комбинациялари билан боғлиқ эканлиги Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2025 йил 2 февралдаги 02-25/497-t сон билан тасдиқланган «Сурункали D ва B гепатитда асоратли ҳомиладорликни башоратлаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Сирдарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг 17.03.2025 йилдаги 132-I сонли ва Хоразм вилояти, Вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг 03.03.2025 йилдаги 32-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник Кенгашнинг 2025 йил 10 июндаги 19-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: VEGF A нинг rs699947 полиморф локусидаги -2578 C/А ҳамда rs1570360 полиморф локусидаги - 1154 G/А ген полиморфизми комбинациясида гомозигот АА генотипи бўлган аёллар даволаш комплекцига Аргинин дори воситасини киритиш, ҳомилаичи даврида гипоксия кузатилиш эҳтимолини камайишига, вақтига етиб, табиий туғруқ кузатилиш сонини ортишига, чақалоқларни 2500 г дан юқори тана оғирлиги билан туғилишига сабаб бўлди. Иқтисодий самарадорлиги: СВГВ билан касалланган аёллар даволаш комплексига Аргинин дори воситасини киритиш асоратли ҳомиладорликни даволашга кетадиган ҳаражатни ҳар бир беморга 11896000 сўмга тежалишига олиб келди.
бешинчи илмий янгилик: илк бор дельта агентидан қатъий назар сурункали вирусли гепатит В билан касалланган ҳомиладорларда VEGF-А генининг -2578 C/A (s699947) ва -1154 G/A (rs1570360) локусидаги AA гомозигот генотиплар ҳамда уларнинг комбинациялари эндотелий фаоллашуви хисобига гемостаз тизимининг гиперкоагуляцияга олиб келиши Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2025 йил 2 февралдаги 02-25/497-t сон билан тасдиқланган «Сурункали D ва B гепатитда асоратли ҳомиладорликни башоратлаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Сирдарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг 17.03.2025 йилдаги 132-I сонли ва Хоразм вилояти, Вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг 03.03.2025 йилдаги 32-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник Кенгашнинг 2025 йил 10 июндаги 19-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: VEGF A нинг rs699947 полиморф локусидаги -2578 C/А ҳамда rs1570360 полиморф локусидаги - 1154 G/А ген полиморфизми комбинациясида гомозигот АА генотипи бўлган аёллар даволаш комплекцига Аргинин дори воситасини киритиш, ҳомилаичи даврида гипоксия кузатилиш эҳтимолини камайишига, вақтига етиб, табиий туғруқ кузатилиш сонини ортишига, чақалоқларни 2500 г дан юқори тана оғирлиги билан туғилишига сабаб бўлди. Иқтисодий самарадорлиги: СВГВ билан касалланган аёллар даволаш комплексига Аргинин дори воситасини киритиш асоратли ҳомиладорликни даволашга кетадиган ҳаражатни ҳар бир беморга 11896000 сўмга тежалишига олиб келди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish