Абдураҳимова Дилноза Равшановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «HBV, HDV инфекциясининг оҳирги босқичидаги жигар трансплантациясида клиник ва вирусологик паралелликлар», 14.00.10 – Юқумли касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Tib3339.
Илмий раҳбар: Касимова Раъно Ибрагимовна, тиббиёт фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.01.
Расмий оппонентлар: Худайкулова Гулнара Каримовна, тиббиёт, фанлари доктори, профессор; Долимов Тоҳир Кенжабекович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: HBV, HDV инфекциясининг охирги босқичидаги жигар трансплантациясида клиник ва вирусологик параллелликларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор HBV, HDV этиологияли жигар циррозли беморларда жигар трансплантацияси амалиёти ҳалқаро MELD шкаласи бўйича 20,3 балл кўрсаткичида ўтказалганлиги сабабли беморларнинг трансплантациядан кейинги 3 ойлик яшовчанлик даражаси 90% га ортганлиги исботланган;
илк бор HBV ва HDV этиологияли жигар циррозли беморларда 2 йил давомида лаборатор кўрсаткичларни тўлиқ нормаллашиши жигар трансплантациясидан кейинги холестазнинг билиар трактдаги функционал холатига ва трансплантатга адаптация жараёни билан боғлиқлиги исботланган;
илк бор HBV ва HDV этиологияли жигар циррозли беморларда жигар трансплантациясидан сўнг беморларга иммуноглобулинотерапия (HBIG) ўтказилмаган холатларда HBsAg сақланиши 17,9% ни, HBV ДНК ва HDV РНК рецидиви эса 4,2% ни ташкил қилиши аниқланган;
илк бор жигар трансплантацияси ўтказилган беморларда Эпштейн-Барр вируси, цитомегаловирус ва инсон герпесвируси-6 ДНКси қон зардобида салбий бўлишига қарамай, мононуклеар ҳужайраларда 38,4% ҳолатда мусбат аниқланиши латент герпесвирус инфекцияларининг реактивацияси билан трансплантатнинг эрта даврда (3-12 ой) рад этилиши 26,7% ва кечки даврда (1-5 йил) рад этилиши 18,2% ҳолатларда бевосита боғлиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 24 октябрдаги 27-сонли йиғилиш баѐнномасига асосан илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиѐтга тадбиғи бўйича №27/27 сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор HBV, HDV этиологияли жигар циррозли беморларда жигар трансплантацияси амалиёти ҳалқаро MELD шкаласи бўйича 20,3 балл кўрсаткичида ўтказалганлиги сабабли беморларнинг трансплантациядан кейинги 3 ойлик яшовчанлик даражаси 90% га ортганлиги исботланганлиги бўйича олинган натижалар Вирусология илмий-тадқиқот институти Эксперт кенгашининг 2025 йил 20 май 1н-р/2-сон маълумотномаси билан тасдиқланган «HBV, HDV этиологияли вирусли циррозла ортотопик жигар трансплантациясидан олдин ва кейин беморларни бошқариш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар В.Вохидов номидаги РИХИАМ бўйича 10.09.2025 йилдаги 172-сон ва РИЭМЮПИАМТнинг Фарғона филиали бўйича 28.06.2025 йилдаги 43-сон ҳамда РИЭЮПКИАМТнинг Бухоро вилоят филиали бўйича 25.06.2025 йилдаги 66-сон буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 24 октябрдаги 27/27 сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: вирусли гепатит B ва D билан боғлиқ жигар циррозини эрта аниқлаш ва вақтида трансплантацияга йўналтириш меҳнатга лаёқатли аҳолида ногиронликка олиб келувчи асоратларни олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: трансплантациядан кейин профилактик антивирус терапиясини ўз вақтида қўллаш натижасида ретрансплантация эҳтиёжининг камайиши бир бемор учун қўшимча жарроҳлик, реанимация ва стационарга сарфланадиган харажатларни тежаш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: илк бор HBV ва HDV этиологияли жигар циррозли беморларда 2 йил давомида лаборатор кўрсаткичларни тўлиқ нормаллашиши жигар трансплантациясидан кейинги холестазнинг билиар трактдаги функционал холатига ва трансплантатга адаптация жараёни билан боғлиқлиги исботланганлиги бўйича олинган натижалар Вирусология илмий-тадқиқот институти Эксперт кенгашининг 2025 йил 20 май 1н-р/2-сон маълумотномаси билан тасдиқланган «HBV, HDV этиологияли вирусли циррозла ортотопик жигар трансплантациясидан олдин ва кейин беморларни бошқариш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар В.Вохидов номидаги РИХИАМ бўйича 10.09.2025 йилдаги 172-сон ва РИЭМЮПИАМТнинг Фарғона филиали бўйича 28.06.2025 йилдаги 43-сон ҳамда РИЭЮПКИАМТнинг Бухоро вилоят филиали бўйича 25.06.2025 йилдаги 66-сон буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 24 октябрдаги 27/27-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: жигар трансплантациясидан кейин вирусологик мониторингни такомиллаштириш инфекция рецидивини барвақт аниқлашга ва асоратларни олдини олишга имкон беради, бу эса беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: Жигар трансплантациясидан кейин эрта даврда ГГТ ва ИФни мунтазам назорат қилиш билан биргаликда УДХКни қўллаш 12 ой давомида 7,824 миллион сўм қўшимча харажатларни талаб қилади, аммо клиник самарадорликни 40% дан 70% гача оширади. Бунда жами харажатлар 600 млн. сўмдан 307,824 млн. сўмга камайиб, 292,176 млн. сўм иқтисод қилинишини таъминлайди. Инкрементал коэффициентни (ICER) ҳисоблаш шуни кўрсатдики, битта қўшимча самарадорлик ўсишининг қиймати 2,12 миллион сўмни ташкил этади, бу такрорий жигар трансплантацияси (300 миллион сўм) нархи билан солиштирганда иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди.
учинчи илмий янгилик: илк бор HBV ва HDV этиологияли жигар циррозли беморларда жигар трансплантациясидан сўнг беморларга иммуноглобулинотерапия (HBIG) ўтказилмаган холатларда HBsAg сақланиши 17,9% ни, HBV ДНК ва HDV РНК рецидиви эса 4,2% ни ташкил қилиши аниқланганлиги бўйича олинган натижалар Вирусология илмий-тадқиқот институти Эксперт кенгашининг 2025 йил 20 май 1н-р/2-сон билан тасдиқланган «HBV, HDV этиологияли вирусли циррозла ортотопик жигар трансплантациясидан олдин ва кейин беморларни бошқариш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар В.Вохидов номидаги РИХИАМ бўйича 10.09.2025 йилдаги 172-сон ва РИЭМЮПИАМТнинг Фарғона филиали бўйича 28.06.2025 йилдаги 43-сон ҳамда РИЭЮПКИАМТнинг Бухоро вилоят филиали бўйича 25.06.2025 йилдаги 66-сон буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 24 октябрдаги 27/27-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: антивирус профилактикасини оптималлаштириш орқали ретрансплантация эҳтимолининг камайиши соғлиқни сақлаш тизимига тушадиган юкни пасайтиради ва тиббий харажатларни сезиларли камайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: Вирусга қарши терапия (2,24 млн сўм) ва мунтазам вирусологик мониторингни (1,51 млн сўм) ўз ичига олган жигар трансплантациясидан кейин беморни парвариш қилиш учун йиллик харажатлар йилига атиги 3,75 млн сўмни ташкил этади. Ушбу нисбатан кичик инвестициялар такрорий жигар трансплантацияси заруриятида юзага келадиган 296,25 млн сўм миқдоридаги иқтисодий йўқотишнинг олдини олиш имконини беради. Бундай кичик йиллик харажатлар туфайли биз такрорий жигар трансплантацияси зарурати туфайли юзага келадиган қарийб 300 миллион сўмлик иқтисодий йўқотишни бартараф этамиз.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор жигар трансплантацияси ўтказилган беморларда Эпштейн-Барр вируси, цитомегаловирус ва инсон герпесвируси-6 ДНКси қон зардобида салбий бўлишига қарамай, мононуклеар ҳужайраларда 38,4% ҳолатда мусбат аниқланиши латент герпесвирус инфекцияларининг реактивацияси билан трансплантатнинг эрта даврда (3-12 ой) рад этилиши 26,7% ва кечки даврда (1-5 йил) рад этилиши 18,2% ҳолатларда бевосита боғлиқлиги асосланганлиги бўйича олинган натижалар Вирусология илмий-тадқиқот институти Эксперт кенгашининг 2025 йил 20 май 1н-р/2-сон билан тасдиқланган «HBV, HDV этиологияли вирусли циррозла ортотопик жигар трансплантациясидан олдин ва кейин беморларни бошқариш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар В.Вохидов номидаги РИХИАМ бўйича 10.09.2025 йилдаги 172-сон ва РИЭМЮПИАМТнинг Фарғона филиали бўйича 28.06.2025 йилдаги 43-сон ҳамда РИЭЮПКИАМТнинг Бухоро вилоят филиали бўйича 25.06.2025 йилдаги 66-сон буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 24 октябрдаги 27/27-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: цирроз билан касалланган беморларнинг соғломлиги тикланиши уларнинг жамиятда фаол иштирок этишини, ишга қайтишини ва оилавий-ижтимоий барқарорликни сақлаб қолиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: мониторинг стратегиясида йиллик харажатлар ҳар бир бемор учун 3,756 миллион сўмни ташкил этади (мониторинг + профилактика), валгансикловирни барча ИФА-ижобий беморларга тайинлашга асосланган аввалги ёндашув эса 1,604 миллион сўмни ташкил этган. Шу билан бирга, янги стратегиянинг самарадорлиги стандарт ёндашувда 38,4% га нисбатан 61,6% га етади. Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, инфекциянинг қайта фаоллашувининг битта қўшимча ҳолатини олдини олиш нархи тахминан 9,27 миллион сўмни ташкил этади, бу ривожланган оппортунистик инфекцияни даволаш харажатларидан (30-60 миллион сўм) анча паст.
Шундай қилиб, ИФА+ПЗР алгоритми клиник жиҳатдан мақсадга мувофиқ ва иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлиб, жигар трансплантациясидан кейин беморларда оғир асоратларнинг олдини олиш ва вирусга қарши дори воситаларидан фойдаланишни оптималлаштириш имконини беради.