Деванова Наргиза Маматқуловнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурхондарё сув ҳавзаларидаги туркистон лаққачасининг (Глйптостернон осчанини  Ҳерзенстеин, 1889) морфологик ва экологик хусусиятлари», 03.00.06 - Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/B1028. 
Илмий раҳбар: Мирзаев Улуғбек Тўраевич, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим. 
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Зоология институти, DSc.05/2025.27.12.B.22.01.
Расмий оппонентлар: Камилов Бахтиёр Ганиевич, биология фанлари доктори, профессор; Жумабаев Баходир Ережепович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сурхондарё сув ҳавзаларидаги туркистон лаққачасининг (Глйптостернон осчанини Ҳерзенстеин, 1889) ҳозирги ҳолатини баҳолаш, морфо-биологик хусусиятларини очиб бериш, кадастрини шакллантириш ва муҳофазасини ташкиллаштиришни асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сурхондарё сув ҳавзаларидаги туркистон лақачасининг ташқи морфологияси тавсифланган ва молекуляр-генетик таҳлил қилинган, морфометрик белгиларнинг кам ва қисман ўртача даражадаги ўзгарувчанлиги вариация коеффициентларида намоён бўлиши исботланган;
камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги туркистон лаққачасининг вояга етиши, урчиши, серпуштлиги ва ўсиш хусусиятлари очиб берилган;
туркистон лаққачасининг мутлақ серпуштлиги балиқнинг ёши, тана узунлиги ва вазнининг ортиши асосида ошиб бориши, бунда нисбий серпуштликнинг ошмаслиги корреляцион таҳлил ва регрессия тенгламаси асосида исботланган;
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги туркистон лаққачасининг ҳолати – миқдорий таркиби, ҳисоби, ҳудудий тарқалиши, учраш ва яшаш жойлари бўйича баҳоланган ва муҳофаза чораларини қамраб олувчи кадастри шакллантирилган;
Сурхондарё сув ҳавзаларидаги туркистон лаққачаси сонининг камайишига таъсир этувчи омиллар аниқланган, уларни муҳофаза қилиш ва сақлаб қолиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сурхондарё сув ҳавзаларидаги туркистон лаққачасининг (Глйптостернон осчанини Ҳерзенстеин, 1889) морфологик ва экологик хусусиятлари бўйича олинган натижалар асосида:
Сурхондарё сув ҳавзаларидаги туркистон лаққачасининг морфологик ва экологик хусусиятлари ҳамда кадастри юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялар Сурхондарё вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024 йил 27 мартдаги 03-03/3-2879-сон маълумотномаси). Натижада, кадастр маълумотларини геоахборот тизимига киритишга асос бўлган, шунингдек, ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги туркистон лаққачасини яшаш муҳитини сақлаб қолиш, кўпайтириш ва ҳимоя қилиш ишларини ташкил этишга имкон яратган;
Сурхондарё ҳавзаси Хўжаипок дарёсидаги Сисоридае оиласига мансуб, Глйптостернон осчанини турининг мтДНК (CОХИ) соҳаси нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича маълумотлар Биотехнологик ахборотлар миллий маркази (НCБИ) базасига (ҳттпс://www.нcби.нлм.ниҳ.гов) жойлаштирилган (Биотехнологик ахборотлар миллий марказининг 2025 йил 19 августдаги маълумотномаси). Натижада, Глйптостернон осчанини – ПХ121650 тури учун идентификация рақами олинган ва улар халқаро миқёсда турларни аниқлаш ва филогениясини ўрганиш имконини берган;
Сурхондарё сув ҳавзалари ихтиофаунасига кирувчи Силуриформес туркумига тегишли бўлган 1 турга мансуб 5 та балиқ намуналари республикада етакчи бўлган «Зоология коллекцияси» ноёб объектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024 йил 12 февралдаги 4/1255-313-сон маълумотномаси). Натижада, муҳофаза этиладиган турлар тўғрисидаги маълумотлар базаси тўлдирилган, республиканинг тоғ дарёларида учрайдиган балиқ турлари фонди янги намуналар билан бойитилган ва уларни популяцияларининг замонавий тарқалиш ҳолатини баҳолаш ҳамда кадастр маълумотларини тайёрлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish