Эшчанова Мавжуда Худаёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ўзбек ва инглиз медиадискурсидаги эвфемизмларнинг лингвокултурологик хусусиятлари”, 10.00.06 - “Қиёсий адабиётшунослик, чогʻиштирма тилшунослик ва таржимашунослик” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Fil5846.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Норбаева Шукуржон Хайитбоевна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.04.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Қаниязова Жупаргул Оринбаевна, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Норбоев Ўктам Сапарбаевич, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз медиадискурсидаги эвфемизмларнинг лингвокултурологик хусусиятларини аниқлаш, хусусан, уларнинг маданий, коммуникатив ва таржима жиҳатларидаги ўхшаш ҳамда фарқли томонларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эвфемизмлар фалсафий, онтологик ва лингвомаданий жиҳатдан таҳлил қилиниб, ҳар икки тилдаги эвфемизмларнинг маданий кодлар билан боғлиқлиги, миллий-ахлоқий меъёрлар ва ижтимоий қадриятлар асосида шаклланиши илмий жиҳатдан асосланган;
ўзбек ва инглиз медиадискурсидаги эвфемизмлар таржимасида юзага келадиган интерференсия ва транспозиция ҳодисалари комплекс лингвопрагматик механизмлар сифатида ўрганилиб, асосий таржима усулларининг маданий сезгирликни сақлаш даражаси аниқланган;
ўзбек ва инглиз медиадискурсидаги эвфемизмларнинг янги типологик таснифи ишлаб чиқилиб, ўзбек ва инглиз медиаматнларида ишлатиладиган эвфемизмлар номинал, номинал-дескриптив, экспрессив-аксионал каби турларга ажратилган ҳамда маданий ва коммуникатив жиҳатдан далилланган;
ўзбек ва инглиз медиадискурсидаги эвфемизмларнинг маданиятлараро адекват таржимаси учун амалий тавсияларни ўз ичига олган электрон дастур яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ўзбек ва инглиз медиадискурсидаги эвфемизмларнинг лингвокултурологик хусусиятларини ўрганиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
эвфемизмларнинг фалсафий, онтологик ва лингвомаданий жиҳатдан таҳлили, ҳар икки тилдаги эвфемизмларнинг маданий кодлар билан боғлиқлиги, миллий-ахлоқий меъёрлар ва ижтимоий қадриятлар асосида шаклланиши ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпогʻистон бўлими, Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2021-2023-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик тасвири” мавзуидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпогʻистон бўлимининг 2025-йил 2-сентябрдаги №526/2-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқотда эришилган илмий хулосалар фундаментал лойиҳанинг илмий базасини бойитишга ва унинг натижаларининг пухта асосланишига салмоқли ҳисса қўшган;
ўзбек ва инглиз медиадискурсидаги эвфемизмлар таржимасида юзага келадиган интерференсия ва транспозиция ҳодисалари комплекс лингвопрагматик механизмлар сифатида ўрганилиб, асосий таржима усулларининг маданий сезгирликни сақлаш даражасига оид назарий маълумотлардан Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университетининг Эрасмус + дастурининг 561574-ЭПП-1-2015-1-ЭС-ЭППКА2 - CБҲЕ-ЖП - ЭCCУМ: “Эстаблишмент оф Cомпутинг Cентерс анд Cурриcулум Девелопмент ин Матҳематиcал Энгинееринг Мастер программе” грант лойиҳасида фойдаланилган (Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университетининг 2025-йил 18-августдаги №06-146/4-сон маълумотномаси). Натижада, материаллар таржимашунослик тараққиёти учун муҳим илмий-назарий хулосалар чиқариш имконини берган ва лойиҳани бойитишга хизмат қилган;
ўзбек ва инглиз медиадискурсидаги эвфемизмларнинг янги типологик таснифи ишлаб чиқилиб, ўзбек ва инглиз медиаматнларида ишлатиладиган эвфемизмлар номинал, номинал-дескриптив, экспрессив-аксионал каби турларга ажратилганига оид илмий хулосаларидан “Хоразм” телерадиокомпаниясининг “Ассалом Хоразм” кўрсатуви ҳамда “Нажот-билимда” радиоешиттириши ссенарийларини тайёрлашда, шунингдек, бошқа бир нечта дастурларда мухбирлар нутқида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Хоразм вилояти телерадиоканалининг 2025-йил 31-июлдаги 613-сон маʼлумотномаси). Натижада, эвфемик бирликларнинг дастурлар контентида қўлланиш механизмлари, телевидение дастурларида нозик ва таъсирчан марузалар моҳияти мукаммал очиб берилган;
ўзбек ва инглиз медиадискурсидаги эвфемизмларнинг маданиятлараро адекват таржимаси учун амалий тавсияларни ўз ичига олган электрон дастур Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўгʻрисида”ги Қонунига мувофиқ “Медиа эупҳемисмс диcтионарй (Энг-Уз, Уз-Энг)” номи остида маълумотлар базасининг расмий рўйхатдан ўтказилганлиги тўгʻрисидаги гувоҳнома берилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2025-йил 9-сентябрдаги № 54480 сон гувоҳномаси). Натижада, фойдаланувчилар медиадискурсда учрайдиган эвфемистик бирликларни тезкор излаш, уларнинг семантик ҳажми, прагматик вазифаси ва маданий коннотацияларини инглиз ва ўзбек тиллари кесимида чоғиштирма таҳлил қилиш, шунингдек, контекстга мос адекват таржима вариантларини танлаш имкониятига эга бўлган.