Махмудова Зебинисо Абдурахмановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Посттромботик ретинопатияни бўсаға ости микроимпульсли лазер таъсиридан фойдаланган ҳолда комбинирланган даволаш самарадорлигини клиник-функционал баҳолаш» 14.00.08 – Офтальмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Tib3534.
Илмий раҳбар: Джамалова Ширин Абдумуратовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.12.01.
Расмий оппонентлар: Шустеров Юрий Аркадьевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси); Юлдашева Нодира Махмудовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бошқирдистон давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оптик когерент томография, ОКТ-ангиография ва электрофизиологик текширувлар маълумотларининг ҳар томонлама таҳлили асосида, поғона ости микроимпулсли лазер ва анти-VEGF дори воситаларидан фойдаланган ҳолда комплекс даволаш усулининг самарадорлигини клиник-функционал баҳолаш орқали посттромботик ретинопатияда макула шишини даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор посттромботик ретинопатияда макуляр шиш морфологик ва микроциркулятор хусусиятлари, жумладан, тўр парданинг ички қатламлари дезорганизацияси, хориоидал васкуляризация индексининг пасайиши ва эллипсоид соха яхлитлигининг бузилиши прогностик мезон эканлиги аникланган;
илк бор посттромботик ретинопатияда макуляр сохада деструктив ўзгаришлар даражасини ифодаловчи ва ишемияни баҳолайдиган функционал маркер сифатида глиал ҳужайралар гипоксияси индексининг диагностик ва прогностик аҳамияти исботланган;
бўсаға ости микроимпулсли лазер таъсири анти‑VEGF терапияси билан уйғунлаштирилган ҳолда қўлланилганда, макуляр шишнинг морфологик кўринишларининг регрессияси, микроциркулятор кўрсаткичларнинг тикланиши ва кўриш функцияларининг яхшиланиши самарадорлиги бўйича монотерапияга нисбатан клиник жиҳатдан аҳамиятли устунликни таъминлаши исботланган;
посттромботик ретинопатиядаги макуляр шишни даволашни индивидуаллаштириш бўйича морфологик, микроциркулятор ва электрофизиологик маркерларни ўз ичига олган, терапияга жавобни башорат қилиш имконини берадиган кўп босқичли алгоритм ишлаб чиқилган ва илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Посттромботик ретинопатияни бўсаға ости микроимпульсли лазер таъсиридан фойдаланган ҳолда комбинирланган даволаш самарадорлигини клиник-функционал баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида (Соғликни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 7 октябрдаги 26/57-сонли хулосаси):
биринчи илмий янгилик: илк бор посттромботик ретинопатияда макуляр шиш морфологик ва микроциркулятор хусусиятлари, жумладан, тўр парданинг ички қатламлари дезорганизацияси, хориоидал васкуляризация индексининг пасайиши ва эллипсоид соха яхлитлигининг бузилиши прогностик мезон эканлиги аникланган. Ушбу натижалар “Посттромботик ретинопатияда микроимпулсли лазернинг самарадорлигини клиник ва инструментал баҳолаш” (РИКМИАТМ кенгаши томонидан 26.10.2025 йилдаги 5-сонли баённомаси билан тасдиқланган) ва “Микроимпулсли лазерни ўз ичига олган посттромботик ретинопатияни комбинирланган даволаш усули” (РИКМИАТМ кенгаши томонидан 26.10.2025 йилдаги 5-сонли баённомаси билан тасдиқланган) услубий тавсияномаларига киритилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, РШТЁИМ Самарқанд (буйруқ №12 28.01.2025 йил) ва Термиз (буйруқ №11 21.01.2025 йил) филиаллари ҳамда РШТЁИМ (буйруқ №18 27.01.2025 йил) фаолиятига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: касалликнинг асоратланган шаклларини ташхислаш ва эрта аниқлашнинг аниқлигини ошириш кўриш функцияларини сақлаб қолишга ёрдам беради ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ОКТ, ОКТ-ангиография ва электрофизиологик кўрсаткичлардан фойдаланган ҳолда комплекс диагностикани қўллаш асоссиз диагностик муолажалар сонини камайтириш ва самарали даволаш имконини беради, бу эса посттромботик ретинопатияда макула шишини даволаш учун умумий харажатларни йилига 15-20% га камайтиришга олиб келиши мумкин. Хулоса: олинган натижалар посттромботик ретинопатияда макула шишини ташхислаш ва даволашда хориоидал васкуляризация индекси ҳамда глиал ҳужайралар гипоксияси индексига асосланган комплекс ёндашувнинг юқори клиник, ижтимоий ва иқтисодий самарадорлигини илмий жиҳатдан асослаб, уни офтальмологик амалиётга кенг жорий этиш мақсадга мувофиқлигини кўрсатди;
иккинчи илмий янгилик: илк бор посттромботик ретинопатияда макуляр сохада деструктив ўзгаришлар даражасини ифодаловчи ва ишемияни баҳолайдиган функционал маркер сифатида глиал ҳужайралар гипоксияси индексининг диагностик ва прогностик аҳамияти исботланган. Ушбу натижалар “Посттромботик ретинопатияда микроимпулсли лазернинг самарадорлигини клиник ва инструментал баҳолаш” (РИКМИАТМ кенгаши томонидан 26.10.2025 йилдаги 5-сонли баённомаси билан тасдиқланган) ва “Микроимпулсли лазерни ўз ичига олган посттромботик ретинопатияни комбинирланган даволаш усули” (РИКМИАТМ кенгаши томонидан 26.10.2025 йилдаги 5-сонли баённомаси билан тасдиқланган) услубий тавсияномаларига киритилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, РШТЁИМ Самарқанд (буйруқ №12 28.01.2025 йил) ва Термиз (буйруқ №11 21.01.2025 йил) филиаллари ҳамда РШТЁИМ (буйруқ №18 27.01.2025 йил) фаолиятига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Cg ни маркер сифатида қўллаш даволашни индивидуаллаштириш ва кўриш қобилиятининг пасайиш хавфини камайтириш орқали беморларнинг меҳнат қобилиятини сақлаб қолишга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: функционал маркер сифатида гипоксия глиал индексини жорий этиш терапия самарадорлигини аниқроқ башорат қилиш ва самарасиз даволаш чораларидан қочиш имконини беради. Бу эса даволаш стратегиясини оптималлаштириш орқали ҳар бир беморни даволаш харажатларини 10-15% га камайтириши мумкин. Хулоса: глиал ҳужайралар гипоксияси индексининг посттромботик ретинопатияда ишемиянинг функционал маркери ва макула соҳасидаги деструктив ўзгаришлар даражасини акс эттирувчи диагностик ҳамда прогностик кўрсаткич сифатида қўлланилиши даволашни индивидуаллаштириш, кўриш функциялари йўқотилиши хавфини камайтириш ва терапия стратегиясини оптималлаштириш орқали юқори клиник, ижтимоий ва иқтисодий самарадорликка эришиш имконини бериши илмий жиҳатдан асосланди;
учинчи илмий янгилик: бўсаға ости микроимпулсли лазер таъсири анти‑VEGF терапияси билан уйғунлаштирилган ҳолда қўлланилганда, макуляр шишнинг морфологик кўринишларининг регрессияси, микроциркулятор кўрсаткичларнинг тикланиши ва кўриш функцияларининг яхшиланиши самарадорлиги бўйича монотерапияга нисбатан клиник жиҳатдан аҳамиятли устунликни таъминлаши исботланган. Ушбу натижалар “Посттромботик ретинопатияда микроимпулсли лазернинг самарадорлигини клиник ва инструментал баҳолаш” (РИКМИАТМ кенгаши томонидан 26.10.2025 йилдаги 5-сонли баённомаси билан тасдиқланган) ва “Микроимпулсли лазерни ўз ичига олган посттромботик ретинопатияни комбинирланган даволаш усули” (РИКМИАТМ кенгаши томонидан 26.10.2025 йилдаги 5-сонли баённомаси билан тасдиқланган) услубий тавсияномаларига киритилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, РШТЁИМ Самарқанд (буйруқ №12 28.01.2025 йил) ва Термиз (буйруқ №11 21.01.2025 йил) филиаллари ҳамда РШТЁИМ (буйруқ №18 27.01.2025 йил) фаолиятига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: даволаш самарадорлигини ошириш беморларнинг, айниқса кекса ва меҳнатга лаёқатли ёшдаги беморларнинг кўриш функциялари ва ижтимоий мослашувини яхшилашга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: комбинирланган терапия анти-VEGF дори воситаларининг зарурий инъекциялари сонини йилига 6-7 тадан 4-5 тагача камайтириш имконини беради, бу эса йилига битта беморни дори-дармон билан даволашга сарфланадиган маблағларни 30-40% гача тежаш имконини яратади. Хулоса: бўсаға ости микроимпулсли лазерни анти-VEGF терапия билан биргаликда қўллашга асосланган комбинирланган даволаш усули посттромботик ретинопатияда морфологик ўзгаришларни бартараф этиш, микроциркуляцияни тиклаш ва кўриш функцияларини яхшилашда монотерапияга нисбатан устун эканлиги, шунингдек, беморларнинг ижтимоий мослашувини яхшилаш ва дори-дармон харажатларини сезиларли камайтириш имконини бериши илмий жиҳатдан асосланди.
тўртинчи илмий янгилик: посттромботик ретинопатиядаги макуляр шишни даволашни индивидуаллаштириш бўйича морфологик, микроциркулятор ва электрофизиологик маркерларни ўз ичига олган, терапияга жавобни башорат қилиш имконини берадиган кўп босқичли алгоритм ишлаб чиқилган ва илмий жиҳатдан асосланган. Ушбу натижалар “Посттромботик ретинопатияда микроимпулсли лазернинг самарадорлигини клиник ва инструментал баҳолаш” (РИКМИАТМ кенгаши томонидан 26.10.2025 йилдаги 5-сонли баённомаси билан тасдиқланган) ва “Микроимпулсли лазерни ўз ичига олган посттромботик ретинопатияни комбинирланган даволаш усули” (РИКМИАТМ кенгаши томонидан 26.10.2025 йилдаги 5-сонли баённомаси билан тасдиқланган) услубий тавсияномаларига киритилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, РШТЁИМ Самарқанд (буйруқ №12 28.01.2025 йил) ва Термиз (буйруқ №11 21.01.2025 йил) филиаллари ҳамда РШТЁИМ (буйруқ №18 27.01.2025 йил) фаолиятига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: алгоритм даволаш ёндашувини шахсийлаштириш имконини беради, бу эса беморларнинг даволаниш натижаларидан юқори самарадорлик ва мамнуниятини таъминлайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ишлаб чиқилган даволашни индивидуаллаштириш алгоритмини қўллаш самарасиз муолажалар сонини камайтиришга ва тиббий ресурслардан фойдаланишни оптималлаштиришга ёрдам беради. Бу эса посттромботик ретинопатияда макула шишини даволаш учун умумий харажатларни йилига 20-25% га қисқартириши мумкин. Хулоса: қон томир ва электрофизиологик мезонларни бирлаштирган, патогенетик жиҳатдан асосланган алгоритмни посттромботик ретинопатияда макула шиши терапиясини индивидуаллаштиришда қўллаш даволаш натижаларини яхшилаш, беморлар мамнуниятини ошириш ҳамда самарасиз муолажаларни қисқартириш орқали тиббий ресурслардан фойдаланишни оптималлаштириш ва умумий даволаш харажатларини сезиларли камайтириш имконини бериши илмий жиҳатдан асосланди.