Абзоиров Қудрат Мусулмоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Захмдаги серорезистентлик ҳолатининг сабабларини ўрганиш ва даволашни такомиллаштириш», 14.00.11 – Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3. PhD/Tib2107.
Илмий рахбар: Юлдашев Комилжон Абдукаримович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/28.02.2023.Tib.158.01.
Расмий оппонентлар: Порсохонова Деля Фазыловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Исмаилова Гули Алимжанова, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: клининико-серологик, иммунологик, биокимёвий текширишларни комплекс ўрганиш асосида захмдаги серорезистентлик ҳолат пайдо бўлиши сабабларини ўрганиш ва олинган натижалар ҳисобидан даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
захмда серорезистентлик организмнинг юқори эндоген интоксикацияси фонида ривожланиши, ўрта молекулар пептидлар даражасининг кўтарилиши, эритроцитларнинг сорбсион қобилияти ортиши, интоксикациянинг лейкоцитар ва гематологик кўрсаткичларининг ошиши асосланган;
захмда СР ривожланиш патогенезида Т-лимфоцитлар нисбий миқдорининг камайиши, иммунорегулятор индекс кўрсаткичининг пастлиги, қонда ИЛ-2 ва γ ИФН миқдорининг ортиши муҳим аҳамиятга эга эканлиги исботланган.
орқа мия суюқлигини Робустов-Фришман таснифи бўйича 1-2 турдаги ликвор патологияси билан тавсифланадиган асаб тизими морфофункционал ўзгаришлари аниқланган;
захмда СР ни даволашнинг такомиллаштирилган усули 10 кун давомида кунига икки марта 5 млн ТБ миқдорида пенициллинни вена ичига кунига 4 махал юбориш орқали амалга ошириладиган беморларнинг 20% да кузатувнинг биринчи йилида КСР нинг салбий натижага ўтишига эришиш имконини бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Заҳмдаги серорезистентлик бўйича олиб борилган илмий- тадқиқот натижалари асосида (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ғузуридаги илмий техник кенгашнинг 15.08.2025 23/21-сон хулосаси):
биринчи илмий янгилик: захмда серорезистентлик организмнинг юқори эндоген интоксикацияси фонида ривожланиши, ўрта молекулар пептидлар даражасининг кўтарилиши, эритроцитларнинг сорбсион қобилияти ортиши, интоксикациянинг лейкоцитар ва гематологик кўрсаткичларининг ошиши асосланганлиги Тошкент шахар 2- сонли Туманлараро Тери -таносил диспансери 12.09.2021 йилдаги 55- сонли буйруқ билан, Тошкент шахар 4- сонли Туманлараро Тери -таносил диспансери 6.04.2023йилдаги 612- сонли буйруқ билан клиник амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: серорезистентликнинг оғир даражасини клиник кечишига эрта ташхис қўйиш касалликнинг ривожланиш хавфини ташхислаш сифатини оширган. Иқтисодий самарадорлиги: эндоген интоксикация тадқиқотлари ёрдамида биокимёвий маркёрларни аниқлаш серорезистентликнинг оғир клиник кечиши хавфини аниқланиши ва патогенетик терапияни ўз вақтида қўлланилиши даволаниш харажатларини камайтириш имконини берган. 1курс даволанишга 1 беморга ўртача даволаниш қиймати 8500000 сўмни ташкил этади, бемор бир йил давомида ўртача 4-5 курс даво олади ва даволаниш нархи ўртача 42000000 сумни ташкил этади, серорезистентликнинг эрта ташхислаш эса даволаш курсларини 2,5 баробар қисқартиришга ҳамда 95 беморга 1596000000 ортиқча сарф харажатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: серорезистентликда биокимёвий диагностика усули 1 нафар бемор ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни 16800000 сумга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: захмда СР ривожланиш патогенезида Т-лимфоцитлар нисбий миқдорининг камайиши, иммунорегулятор индекс кўрсаткичининг пастлиги, қонда ИЛ-2 ва γ ИФН миқдорининг ортиши муҳим аҳамиятга эга эканлиги исботланганлиги Тошкент шахар 2- сонли Туманлараро Тери -таносил диспансери 12.09.2021 йилдаги 55- сонли буйруқ билан, Тошкент шахар 4- сонли Туманлараро Тери -таносил диспансери 6.04.2023 йилдаги 612- сонли буйруқ билан клиник амалиётига жорий этилганИжтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижаларининг жорий етилиши иммун жавоб жараёнининг бузилишини эрта ташхислашга эришилган бу эса серорезистентлик ривожланиш хавфини ташхислаш сифатини ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: 1 беморга иммун статусни аниқлаш бўйича диагностик тест харажатлари ўртача 420500 сўмни, 1 беморга Т-лимфоцитлар тестини қўллаш эса ўртача 285300 сўмни ташкил этган, бу эса 95 беморга 12844000 сўм бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: иммунологик диагностик мезонни қўллаш бир беморга 135200 сўм бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: орқа мия суюқлигини Робустов-Фришман таснифи бўйича 1-2 турдаги ликвор патологияси билан тавсифланадиган асаб тизими морфофункционал ўзгаришлари аниқланганлиги Тошкент шахар 2-сонли Туманлараро Тери -таносил диспансери 12.09.2021 йилдаги 55-сонли буйруқ билан, Тошкент шахар 4- сонли Туманлараро Тери -таносил диспансери 6.04.2023йилдаги 612- сонли буйруқ билан клиник амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: серорезистентлик билан оғриган беморлар организмида ситокинлар дисбалансининг эрта ривожланиш хавфини аниқланиши беморларга иммунокоррекция терапиясини тўғри йўлга қўйиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: 1 беморга ситокинлар аниқлаш бўйича диагностик тест харажатлари ўртача 650750 сўмни, 1 беморга ИЛ-2 ва γ ИФН аниқлашнинг диагностик тест харажатлари эса ўртача 425600 сўмни ташкил қилган, бу эса 95 беморга 21389250 сўм бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: ситокинологик диагностик мезонни қўллаш бир беморга 225150 сўм бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: захмда СР ни даволашнинг такомиллаштирилган усули 10 кун давомида кунига икки марта 5 млн ТБ миқдорида пенициллинни вена ичига кунига 4 махал юбориш орқали амалга ошириладиган беморларнинг 20% да кузатувнинг биринчи йилида КСР нинг салбий натижага ўтишига эришиш имконини бериши исботланганлиги Тошкент шахар 2- сонли Туманлараро Тери -таносил диспансери 12.09.2021 йилдаги 55- сонли буйруқ билан, Тошкент шахар 4- сонли Туманлараро Тери -таносил диспансери 6.04.2023йилдаги 612- сонли буйруқ билан клиник амалиётига жорий этилган Ижтимоий самарадорлиги: серорезистентлик билан оғриган беморлар организмида ликвор патологиясининг эрта ривожланиш хавфини аниқланиши беморларга даволаш тактикасини ва нейротропик терапияни тўғри йўлга қўйиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: 1беморга ликвор текшируви бўйича диагностик тест харажатлари ўртача-850450 сўмни, 1 беморга Робустов-Фришман таснифи бўйича ликвор текширишининг диагностик тест харажатлари эса ўртача 520300 сўмни ташкил қилган, бу эса 95 беморга 31364250 сўм бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: ликворологик диагностик мезонни қўллаш бир беморга 330150 сўм бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилиш имконини берган;