Давронов Шехроз Аброрович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз тилидан ўзбек тилига оғзаки таржимада нутқий компрессиядан фойдаланиш усуллари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Fil.3165 
Илмий раҳбар: Тухтасинов Илхомжон Мадаминович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.37.02
Расмий оппонентлар: Сулайманова Нилуфар Жабборовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор;  Саидов Хайрулла Шавкатович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз тилидан ўзбек  тилига оғзаки  таржима жараёнида нутқий компрессия  стратегияси ва унинг турларидан самарали фойдаланиш усул ва йўлларини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тилшуносликда нутқий тежамкорлик ҳодисаси ва унинг таркибий, контекстуал тоифалари ҳисобланмиш қисқартмалар, услубий воситлар, сўз бирикмаси ҳамда гапларни қисқартириш, ахборот мазмунини умумлаштириш каби унсурлар таржимашуносликда компрессия стратегиясининг асосий мезонлари эканлиги далилланган,
аслият тилидан таржима тилига оғзаки таржимани амалга оширишда, айниқса мақол ва фразеологик бирликларни қайта ифодалаш каби лингвомаданий мезонлар асосидаги компрессия усулларидан фойдаланиш лингвистик асосланган,
инглиз тилидан ўзбек  тилига қўшма, мураккаб гапларни оғзаки  таржима қилишда компонент таҳлил методидан  фойдаланиб, ўзбек  тили структурасидаги семантик мазмунга путур етказмасдан содда гапларни, уюшиқ бўлакли гапларга ўзгартириш орқали синтактик компрессия амалга оширилиши исботланган,
инглиз тилидаги кетма-кет жойлашган, бир хил вазифа бажарувчи ва маъно ифодаловчи икки ёки ундан ортиқ мустақил сўз туркумига оид лексик бирликларни таржимада қайта ифодалашда лексик компрессиянинг самарадорлиги, шунингдек, аслият матндаги турғун бирикмалар ҳамда фразеологик бирликлар таркибидаги асосий сўзнинг лексик-семантик маъносини ифодаловчи бирликларни ўзбек тилига оғзаки таржима қилишда морфологик компрессиядан самарали фойдаланиш мумкинлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инглиз тилидан ўзбек  тилига оғзаки  таржимада нутқий компрессиядан фойдаланиш усулларига бағишланган  тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар ва нутқий компрессия  стратегиясидан фойдаланиш усулларини тавсия этиш асосида:
тилшуносликда нутқий тежамкорлик ҳодисаси ва унинг таркибий, контекстуал тоифалари ҳисобланмиш қисқартмалар, метонимия ҳодисалари, сўз бирикмаси ҳамда гапларни қисқартириш, ахборот мазмунини умумлаштириш каби унсурлар таржимашуносликда компрессия стратегиясининг асосий мезонлари сифатида белгиланганлиги ҳақидаги илмий хулосалар Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 2020–2022-йилларда Британия Кенгаши (Бритиш Cоунcил) билан ҳамкорликда амалга оширилган №1683580-сонли “Энглиш ас а счоол субжеcт” (“Инглиз тили мактаб фани сифатида”) халқаро лойиҳаси доирасида қўлланилди. Натижада, ушбу халқаро лойиҳанинг назарий асосларини такомиллаштиришга эришилди. 
инглиз тилидан ўзбек тилига  оғзаки таржима жараёнида семантик компрессиядан унумли фойдаланиш орқали мақоллар, ҳикматли сўзлар ва фразеологик бирликларни таржима матнида нутқий тежамкорлик тамойили асосида қайта ифодалаш мумкинлиги ҳақидаги хулосалар 2022-2023-йилларда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида амалга оширилган давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги №ИЛ-21091378-сонли “Олий таълим муассасалари ўқитувчиларини касбий танловдан ўтказишнинг психологик диагностика тизимини шакллантириш” номли инновацион лойиҳада қўлланилди. Натижада, узлюксиз таълим тизимида бўлажак педагогларнинг оғзаки нутқини ривожлантириш ҳамда уларнинг касбий тайёргарлигини методологик, психологик ва умумдидактик тамойиллар асосида шакллантиришга доир консептуал, методологик, технологик ва диагностик компонентлар уйғунлаштирилди;
инглиз тилидан ўзбек  тилига қўшма, мураккаб гапларни оғзаки  таржима қилишда компонент таҳлил методидан  фойдаланиб, ўзбек  тили структурасидаги семантик мазмунга путур етказмасдан содда гаплар, уюшиқ бўлакли гапларга ўзгартириш орқали синтактик компрессия амалга оширилиши бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар Самарканд давлат чет тиллар институтида 2022-2024-йилларда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси ва АҚШ Давлат департаменти томонидан молиялаштирилган, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги №2/24-4/7-690-сонли хати асосида амалга оширилган №СУЗ80020ГР0039-сонли “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳаси доирасида қўлланилди. Натижада, инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг мантиқий тафаккурини ривожлантиришнинг педагогик тизим мезонлари асосида уларнинг мантиқий фикрлашини дарсдан ташқари тарбиявий тадбирлар ва тўгарак машғулотлари орқали ривожлантириш йўналишлари аниқланиб, такомиллаштирилди; амалий машғулотларни ташкил этиш, дарслик ва ўқув қўлланмалар яратиш, курс ишлари, мақолалар ва тезислар тайёрлаш, ҳамда илмий манбаларни оптималлаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди;
инглиз тилидаги кетма-кет жойлашган, бир хил вазифа бажарувчи ва маъно ифодаловчи икки ёки ундан ортиқ мустақил сўз туркумига оид лексик бирликларни таржимада қайта ифодалашда лексик компрессиянинг самарадорлиги, шунингдек, аслият матндаги турғун бирикмалар ҳамда фразеологик бирликлар таркибидаги асосий сўзнинг лексик-семантик маъносини ифодаловчи бирликларни ўзбек тилига оғзаки таржима қилишда морфологик компрессиядан самарали фойдаланиш мумкинлиги асослаб берилганлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Эрасмус+ Европа Иттифоқи дастурининг №ИCМ-2019-1РР01-КА171-ҲЕД-000240030-сонли халқаро лойиҳаси доирасида, Руминиянинг Алба-Юлия университети билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар жараёнида қўлланилди. Натижада, лойиҳа доирасида миллий таълим платформаси такомиллаштирилди ҳамда ўқитиш методикаси ривожлантирилди;

Yangiliklarga obuna bo‘lish