Раббимова Мунисхон Мустафоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларининг амалий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.08– Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Ped7307.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
Илмий раҳбар: Олимов Қаҳрамон Танзилович, педагогика фанлари доктори, профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.07.01
Расмий оппонентлар: Абдурахимова Дилфуза Алиевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Эргашев Бобиржон Боходирович, педагогика фанлари доктори (DSc) доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларининг амалий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларининг амалий компетентлигини ривожлантириш имкониятлари моддий-техник, методик-ташкилий ҳамда психологик-педагогик компонентлари ресурслар, методлар ва педагогик қўллаб-қувватлашни ягона тизимда уйғунлаштириш орқали интеграциялаш асосида такомиллаштирилган.
бўлажак мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларининг амалий компетентлигини ривожлантириш модели шахсий-касбий ривожланиш тенденсияларини олдиндан прогнозлаш имкониятини таъминловчи адаптив босқичида шахсий-профессионал траекторияларни индивидуал ишлаб чиқиш орқали касбий симуляция ва рефлекция компонентларидан иборат корректировка механизмларини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак тарбиячиларни амалий компетентлигини ривожлантириш методикаси, амалий машғулотлар ва мустақил иш фаолиятини кенгайтиришга йўналтирилган “Смарт”, “Синдикат” ҳамда “Телешоу” технологияларини интеграциялашда адаптив ўқитиш механизмларини қўллаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак тарбиячиларни амалий компетентлигини ривожланганлигини баҳолаш технологияси, ижодкорлик салоҳияти ва рақамли саводхонликни баҳолаш мезонлари ва самарадорлик кўрсаткичларини аниқлаш ҳамда шахсий профессионал ўсишни таъминловчи мобил илова орқали ўқув жараёни интеграциялашга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг амалий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича қуйидаги илмий-методик натижалар олинган:
бўлажак мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларининг амалий компетентлигини ривожлантириш имкониятлари моддий-техник, методик-ташкилий ҳамда психологик-педагогик компонентлари ресурслар, методлар ва педагогик қўллаб-қувватлашни ягона тизимда уйғунлаштириш орқали интеграциялаш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар асосида электрон дарслик яратилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими ҳузуридаги мактабгача таълим агентлигининг 2024-йил 4-мартдаги 03-03/1-270-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган электрон дарслик бўлажак мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларининг амалий компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
бўлажак мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари амалий компетентлигини ривожлантириш орқали, касбий фаолиятга таййорлаш технологийалари тезкор қарор ва тизимли таҳлил каби амалий ҳамда шахсий-касбий ривожланиш тенденсияларини олдиндан прогнозлаш имкониятини таъминловчи адаптив босқичида шахсий-профессионал траекторияларни индивидуал ишлаб чиқиш орқали касбий симуляция ва рефлекция компонентларидан иборат корректировка механизмларини қўллаш асосида такомиллаштиришга доир таклифлардан “Касбий фаолиятда ахборот технологиялари” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими ҳузуридаги мактабгача таълим агентлигининг 2024-йил 4-мартдаги 03-03/1-270-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур модел бўлажак тарбиячиларнинг амалий компетентлигини ривожлантириш имконини берган;
бўлажак мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларини амалий компетентлигини ривожлантириш методикаси мазмунига “Смарт”, “Синдикат” ҳамда “Телешоу” каби интерактив методларни амалиётга йўналтирилган таълим тамойиллари асосида сингдириш орқали “Ахборот технологияларни касбий фаолиятда қўллаш” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими ҳузуридаги мактабгача таълим агентлигининг 2024-йил 4-мартдаги 03-03/1-270-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур оъқитиш технологийалари ва баҳолаш мезонлари бўлажак мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларини амалий компетентлиги ривожланганлик даражаларини аниқлашга ва таълим сифатини ошишига хизмат қилган.