Қулжонов Нодир Жонадил ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий педагогик таълимни рақамлаштириш шароитида дастурий-дидактик воситалардан фойдаланиш методикаси”, 13.00.06–Рақамли таълим назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Ped8911.
Илмий раҳбар: Эшмаматов Исмоил Абсаломович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, PhD.01/2025.27.12.Ped.04.03.
Расмий оппонентлар: Ахмеджонов Дилмурод Ғуломович, техника фанлари доктори (DSc), профессор; Рахимов Холмурод Абдуллаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Олий педагогик таълимни рақамлаштириш шароитида дастурий–дидактик воситаларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дастурий воситалардан фойдаланиш асосида рақамли таълим муҳитини яратишнинг дидактик имкониятлари таълим платформаларида талаба фаоллигини назорат қилувчи топшириқлар иерархиясини ёʻналишларга мос контентларда  мақбуллаштириш асосида аниқлаштирилган; 
олий таълимда дастурий-дидактик воситалардан фойдаланишнинг методик модели  очиқ ахборот алмашиш бўйича графикли топшириқларни касбий алгоритм бўйича натижаларнинг фойдаланувчилар профилларида акс этишини эркин регламентда таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
 дастурий-дидактик воситаларни рақамли моделлаштириш технологиялари талабаларнинг рақамли саводхонлигини касбий ривожлантиришга мўлжалланган “PBL, STEAM, Design Thinking” мини лойиҳаларни мустақил таълим топшириқларига имплемантация қилиш асосида такомиллаштирилган;
дастурий-дидактик воситалар самарадорлигини баҳолаш мезонлари мониторинг қилишга мўлжалланган Fillipid klassrum ўқитиш услубида ўқув жараёнини ташкил этиш талабаларнинг рақамли фаоллигини оширувчи уникал модификация эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотда илгари сурилган амалий таклиф, илмий-методик тавсия ва илмий-амалий натижалар асосида: 
дастурий воситалардан фойдаланиш асосида рақамли таълим муҳитини яратишнинг дидактик имкониятлари таълим платформаларида талаба фаоллигини назорат қилувчи топшириқлар иерархиясини ёʻналишларга мос контентларда  мақбуллаштириш асосидаги таклифлардан “Амалий дастурий математик пакетлар” номли ўқув қўлланмани яратишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 — йил 9 июлдаги 258-сонли буйруғи, № 100884). Натижада бўлажак информатика ўқитувчиларини касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
олий таълимда дастурий-дидактик воситалардан фойдаланишнинг методик модели  очиқ ахборот алмашиш бўйича графикли топшириқларни касбий алгоритм бўйича натижаларнинг фойдаланувчилар профилларида акс этишини эркин регламентда таъминлашга оид ғояларидан “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2022-2025 йилларда эфирга узатилган “Таълим  ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” дастурлари ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «ЎЗБЕКИСТОН 24» ижодий бирлашмаси» давлат муассасасининг 21 октябр 2025 йилдаги маълумотномаси). Натижада, бўлажак мутахассисларда мослашувчанлик, коммуникативлик компетенцияларини ривожлантиришга хизмат қилган;
дастурий-дидактик воситаларни рақамли моделлаштириш технологиялари талабаларнинг рақамли саводхонлигини касбий ривожлантиришга мўлжалланган “PBL, STEAM, Design Thinking” мини лойиҳаларни мустақил таълим топшириқларига имплемантация қилиш асосидаги ғоялардан ПЗ-20170929789 – сонли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 12.11.2025 № 04/11-27643 сонли маълумотномаси) Натижада, бўлажак информатика ўқитувчиларида кетма-кетлик, алгоритмик, мувофиқлик, мазмунли фаолиятли компетенцияларини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish