Бойсинов Сохибжон Собировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аксиологик ёндашув асосида адабиёт дарсларини ташкил этиш методикасини такомиллаштириш” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Ped10781
Илмий раҳбар: Ботирова Шахло Исамиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат        педагогика институти ҳузуридаги PhD.01/2025.27.12.Ped.10.01 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Юсупов Конисбай Абилович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ниёзметова Роза Хасановна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таълим жараёнида аксиологик ёндашув асосида адабиёт дарсларини ташкил этиш методикасини такомиллаштиришга оид тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
адабиёт дарсларини аксиологик ёндашув асосида ташкил этишнинг методик имкониятлари бадиий асарни герменевтик усулда дескриптивлаш ҳамда муаллиф позицияси ва ўқувчи интерпретацияси ўртасидаги қарашларни креативлик жиҳатдан шакллантириш асосида аниқлаштирилган; 
аксиологик ёндашув асосида адабиёт дарсларини ташкил этиш модели ахлоқий-мазмуний, эстетик-қадриятли, шахсий-ижтимоий аҳамият каби бадиий матннинг аксиологик таъсирини аниқлаш мезонлари воситасида ўқув материалларини танлаш ҳамда мақсадли, мазмуний, фаолиятли, рефлексив-баҳоловчи компонентлар билан ўзаро узвий боғланган ҳолда такомиллаштирилди;
аксиологик ёндашув асосида адабиёт дарсларини ташкил этишнинг дидактик талаблари бадиий матнларнинг аксиологик юкламасини ҳисобга олишга асосланган дидактик мезонларнинг мақсадга йўналтирилганлиги, мазмунининг қадрий тўйинганлиги, ўқувчиларнинг шахсий муносабатини фаоллаштириш ҳамда рефлексив баҳолаш асосида белгиланди;
адабиёт дарсларини аксиологик ёндашув асосида ташкил этишнинг педагогик механизми ўқувчининг шахсий тажрибаси, эмоционал-эстетик таъсир, ижтимоий-маданий муҳит билан боғлиқлик каби қадриятни шакллантиришнинг ички педагогик ҳаракатлантирувчи кучлари англаш, аксиологик таҳлил, баҳолаш, шахсий муносабат, рефлекция асосида ўқувчиларнинг бадиий матнга бўлган муносабатини билим даражасидан қадрий позиция даражасига олиб чиқишга хизмат қилувчи педагогик алгоритм асосида такомиллаштирилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аксиологик йондашув асосида адабиёт дарсларини ташкил этиш методикасини такомиллаштириш боъйича олинган илмий натижалар асосида:
адабиёт дарсларини аксиологик ёндашув асосида ташкил этишнинг методик имкониятлари бадиий асарни герменевтик усулда дескриптивлаш ҳамда муаллиф позицияси ва ўқувчи интерпретацияси ўртасидаги қарашларни креативлик жиҳатдан шакллантириш асосида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсияларидан Жиззах вилоят “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг “Аҳоли ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда жамоатчилик таъсирини оширишнинг инновацион йўлларини жорий этиш” мавзусидаги 68-11/ 78 рақамли грант лойиҳани бажаришда, жумладан, мазкур грант режасининг “Таълим соҳасида ўқувчи ва талабалар ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган инновацион чора-тадбирлар бўйича таҳлилий тадқиқот ўтказиш ва тегишли таклифлар бериш” деб номланган 2-бандида кўзда тутилган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг 2025-йил 7-апрел     15-сон маълумотномаси). Натижада, оъқувчиларнинг дунёқарашини шакллантириш, ижодий тафаккурини ривожлантириш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш каби педагогик-психологик имкониятлари, ҳамда оъқувчиларни бадиий асар мазмунини чуқур идрок этишга йоъналтирувчи, уларнинг ахлоқий-маънавий дунёқарашини кенгайтирувчи услубий ва дидактик таъминоти аксиологик ёндашув асосида ривожлантирилган;
аксиологик ёндашув асосида адабиёт дарсларини ташкил этиш модели ахлоқий-мазмуний, эстетик-қадриятли, шахсий-ижтимоий аҳамият каби бадиий матннинг аксиологик таъсирини аниқлаш мезонлари воситасида ўқув материалларини танлаш ҳамда мақсадли, мазмуний, фаолиятли, рефлексив-баҳоловчи компонентлар билан ўзаро узвий боғланган ҳолда такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Жиззах вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси фаолиятида фойдаланилган. (Жиззах вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси 2025-йил 15-сентябр 01-08/403-сон маълумотномаси). Натижада, оъқувчиларда бадиий асарни давр ва замон билан боғлаб оърганиш ҳамда қаҳрамонлар ҳаракатларига танқидий ёндашиш коъникмаларини шакллантиришга хизмат қилувчи лойиҳавий таълим, муаммоли таълим, тадқиқотчилик фаолияти каби замонавий педагогик технологиялар тизими такомиллаштирилган;
аксиологик ёндашув асосида адабиёт дарсларини ташкил этишнинг дидактик талаблари бадиий матнларнинг аксиологик юкламасини ҳисобга олишга асосланган дидактик мезонларнинг мақсадга йўналтирилганлиги, мазмунининг қадрий тўйинганлиги, ўқувчиларнинг шахсий муносабатини фаоллаштириш ҳамда рефлексив баҳолаш асосида ишлаб чиқилган илмий-методик тавсиялардан Жиззах шаҳар телеканалининг 2025-йил 15-октябр кунги “Хайрли кун” дастурида фойдаланилган. (Жиззах шаҳар телеканалининг 2025-йил 27-ноябрдаги 01/171-сон маълумотномаси). Натижада, замонавий глобализация шароитида ёшлар онги ва қалбига ёт ғоялар кириб келишининг олдини олиш, уларни ахборот хуружларидан ҳимоя қилиш, мустақил фикрлашга ўргатиш, маънавий етук шахслар этиб тарбиялаш, ёшларда ижобий хулқ-атвор намуналарини шакллантириш, уларни эзгулик, меҳр-оқибат, ватанпарварлик, инсонпарварлик, адолат, ростгўйлик, меҳнацеварлик каби фазилатлар руҳида тарбиялашга хизмат қилди.
адабиёт дарсларини аксиологик ёндашув асосида ташкил этишнинг педагогик механизми ўқувчининг шахсий тажрибаси, эмоционал-эстетик таъсир, ижтимоий-маданий муҳит билан боғлиқлик каби қадриятни шакллантиришнинг ички педагогик ҳаракатлантирувчи кучлари англаш, аксиологик таҳлил, баҳолаш, шахсий муносабат, рефлекция асосида ўқувчиларнинг бадиий матнга бўлган муносабатини билим даражасидан қадрий позиция даражасига олиб чиқишга хизмат қилувчи педагогик алгоритм асосида такомиллаштиришга оид тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Жиззах вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси фаолиятида фойдаланилган. (Жиззах вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси 2025-йил 15-сентябр 01-08/403-сон маълумотномаси). Натижада, маънавий-маърифий тадбирлар ёшларнинг бадиий асарларга муносабатини фақат ахборотий билиш даражасида эмас, балки шахсий қадрий позиция даражасида англашига олиб келади ҳамда ватанпарварлик, масъулият, инсонпарварлик, адолат каби қадриятлар ёшлар онгида барқарор шаклланади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish