Шарипов Азизбек Толибовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертaция мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Болалар церебрал параличини халқ тиббиёти усуллари билан даволаш самарадорлигини башорат қилишнинг иммунопатогенетик жиҳатлари”, 14.00.41 – Ҳалқ табобати; 14.00.36 – Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).
Диссертaция мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1 DSc/Tib1276.
Илмий маслаҳатчилар: Қаюмов Холмурод Наимович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Ҳамдамов Бахтиёр Зарифович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертaция бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.02.
Расмий оппонентлар: Фаттахов Нусратулло Хамидуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Муминжонов Миржалол Муқимжон ўғли, кимё фанлари доктори, доцент; Симбирцев Андрей Семенович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Курск давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертaция йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болалар церебрал параличини халқ табобати усуллари билан даволаш самарадорлигини башорат қилишнинг иммунопатогенетик механизмлари ва мезонларини аниқлашдан иборат.
III . Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болалар церебрал параличини даволашда анъанавий даволаш ва игнали рефлексотерапияни биргаликда қўллаш кўринишида халқ табобати усулларидан фойдаланиш имконияти кенгайтирилиб, ушбу қон айланишини яхшилаши, иммун тизими фаоллигини оширишм, яллиғланишни камайтириши ва шу орқали клиник аломатларни ва биомеханик кўрсаткичларни яхшилаши исботланган;
игнали рефлексотерапия қабул қилаётган БЦПли болаларнинг клиник ва психологик ҳолатининг динамикаси ва нейрояллиғланиш маркёрларининг ўзгариши (MCP-1, IFN-γ, S100) ўртасида ўзаро боғлиқликлари асосида даволаш самарадорлиги асосланган;
илк бор беморларда TREC ва KREC, шунингдек IgM ва IgG нинг аниқланган паст қийматлари ўғил болалар ва қизларнинг кўрсаткичлари ўртасида фарқ қилиш тенденциясига эга бўлган болалар церебрал параличи патогенези асосида ётган иммун тизимининг бирламчи ёки транзитор патологиясидан шубҳаланиш имконини бериши исботланган;
илк бор БЦП ли болаларда аксария ҳолларда нейронлар, миелин ва астроцитларнинг структуравий оқсилларига, шунингдек, нейромедиаторлар ва ион канал тизимларининг асосий элементларига таъсир қилувчи аутоиммун реакциялар мажмуаси шаклланиши исботланган;
клиник кўрсаткичлар, лаборатор маълумотлар ва беморнинг иммуногенетик профилини ўз ичига олган нейрореабилитация дастурини шахсийлаштириш имконини берган игнали рефлексотерапия самарадорлигининг башоратлаш мезонлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича 2025 йил 04 ноябрдаги 28/36 – сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: болалар церебрал параличини даволашда анъанавий даволаш ва игнали рефлексотерапияни биргаликда қўллаш кўринишида халқ табобати усулларидан фойдаланиш имконияти кенгайтирилиб, ушбу қон айланишини яхшилаши, иммун тизими фаоллигини оширишм, яллиғланишни камайтириши ва шу орқали клиник аломатларни ва биомеханик кўрсаткичларни яхшилаши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Қашқадарё вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази бўйича буйруқ (26.03.2025 й.; 82-т-сонли), Бухоро вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази бўйича буйруқ (22.03.2025 й.; № 04/2707-сонли), Болалар Миллий тиббиёт маркази бўйича буйруқ (24.03.2025 й.; № 01-1-04/29-сонли) билан амалиётга жорий этилди.. Ижтимоий самарадорлиги: болалар церебрал параличини даволашда анъанавий даволаш ва игнали рефлексотерапияни биргаликда қўллаш кўринишида халқ табобати усулларидан фойдаланиш имконияти кенгайтирилиши, ривожланиш хавфи юқори бўлган асоратларнинг камайтириш имкониятини берган. Иқтисодий самарадорлиги: болалар церебрал параличини даволашда анъанавий даволаш ва игнали рефлексотерапияни биргаликда қўллаш кўринишида халқ табобати усулларидан фойдаланиш имконияти кенгайтирилиши, ривожланиш хавфи юқори бўлган асоратларнинг камайтириш имкониятини бериб: беморнинг даволаниш муддатини ўртача 5 кунгача қисқартириб, даволаниш тўлов миқдори 2500 000 сўмга камайтирган (Болалар Миллий тиббиёт маркази прейскурантига кўра 1 кунлик даволаниш 500000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 210000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: болалар церебрал параличини даволашда анъанавий даволаш ва игнали рефлексотерапияни биргаликда қўллаш кўринишида халқ табобати усулларидан фойдаланиш, ушбу беморларни даволаш натижаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатади ҳамда асоратларни камайтириш имконини беради;
иккинчи илмий янгилик: игнали рефлексотерапия қабул қилаётган БЦПли болаларнинг клиник ва психологик ҳолатининг динамикаси ва нейрояллиғланиш маркёрларининг ўзгариши (MCP-1, IFN-γ, S100) ўртасида ўзаро боғлиқликлари асосида даволаш самарадорлиги асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Қашқадарё вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази бўйича буйруқ (26.03.2025 й.; 82-т-сонли), Бухоро вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази бўйича буйруқ (22.03.2025 й.; № 04/2707-сонли), Болалар Миллий тиббиёт маркази бўйича буйруқ (24.03.2025 й.; № 01-1-04/29-сонли) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: игнали рефлексотерапия қабул қилаётган БЦПли болаларнинг клиник ва психологик ҳолатининг динамикаси ва нейрояллиғланиш маркёрларининг ўзгариши касаллик кечишини башоратлаш имконини берган ҳамда ривожланиши мумкин бўлган асоратларнинг камайтирган. Иқтисодий самарадорлиги: игнали рефлексотерапия қабул қилаётган БЦПли болаларнинг клиник ва психологик ҳолатининг динамикаси ва нейрояллиғланиш маркёрларининг ўзгариши касаллик кечишини башоратлаш: беморнинг даволаниш муддатини ўртача 5 кунгача қисқартириб, поликлиникада даволаниш тўлов миқдори 2 500 000 сўмга камайтирган (Болалар Миллий тиббиёт маркази прейскурантига кўра 1 кунлик даволаниш 500000 сўмни ташкил қилади); даволаниш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 210000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: игнали рефлексотерапия қабул қилаётган БЦПли болаларнинг клиник ва психологик ҳолатининг динамикаси ва нейрояллиғланиш маркёрларининг ўзгариши касаллик кечишини башоратлаш имконини берган ҳамда ривожланиши мумкин бўлган асоратларни камайтириш имконини беради;
учинчи илмий янгилик: илк бор беморларда TREC ва KREC, шунингдек IgM ва IgG нинг аниқланган паст қийматлари ўғил болалар ва қизларнинг кўрсаткичлари ўртасида фарқ қилиш тенденциясига эга бўлган болалар церебрал параличи патогенези асосида ётган иммун тизимининг бирламчи ёки транзитор патологиясидан шубҳаланиш имконини бериши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: TREC ва KREC, шунингдек IgM ва IgG нинг аниқланган паст қийматлари ўғил болалар ва қизларнинг кўрсаткичлари ўртасида фарқ қилиш тенденциясига эга бўлган болалар церебрал параличи патогенези асосида ётган иммун тизимининг бирламчи ёки транзитор патологиясидан шубҳаланиш имконини бериши исботланган бўлиб, бу ўз навбатида беморларнинг барчасида касалликнинг асоратларини олдини олишда, чуқур ногиронлик сонининг камайишига ҳамда даволаш натижаларини яхшилашга кўмаклашади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Қашқадарё вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази бўйича буйруқ (26.03.2025 й.; 82-т-сонли), Бухоро вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази бўйича буйруқ (22.03.2025 й.; № 04/2707-сонли), Болалар Миллий тиббиёт маркази бўйича буйруқ (24.03.2025 й.; № 01-1-04/29-сонли) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: TREC ва KREC, шунингдек IgM ва IgG нинг аниқланган паст қийматлари ўғил болалар ва қизларнинг кўрсаткичлари ўртасида фарқ қилиш тенденциясига эга бўлган болалар церебрал параличи патогенези асосида ётган иммун тизимининг бирламчи ёки транзитор патологиясидан шубҳаланиш имконини бериши, беморларда касаллик кечишини башоратлаш ва даволаш сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: TREC ва KREC, шунингдек IgM ва IgG нинг аниқланган паст қийматлари ўғил болалар ва қизларнинг кўрсаткичлари ўртасида фарқ қилиш тенденциясига эга бўлган болалар церебрал параличи патогенези асосида ётган иммун тизимининг бирламчи ёки транзитор патологиясидан шубҳаланиш имконини беришини инобатга олиниши ўз навбатида беморларнинг барчасида касалликнинг асоратларини олдини олишда фойдаланиш ҳамда нинали рефлексотерапиядан фойдаланиш, касаллик асоратларини олдини олишга ҳамда беморларни сарфланадиган харажатларини 2500000 сўмга камайтиришга эришилди. Хулоса: болалар церебрал параличи патогенези асосида ётган иммун тизимининг бирламчи ёки транзитор патологиясидан шубҳаланишни инобатга олиниши ўз навбатида беморларнинг барчасида касалликнинг асоратларини олдини олишда фойдаланиш имконини бериб, даволашда кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш ҳисобига, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 2500000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 1050000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди;
тўртинчи илмий янгилик: илк бор БЦП ли болаларда аксария ҳолларда нейронлар, миелин ва астроцитларнинг структуравий оқсилларига, шунингдек, нейромедиаторлар ва ион канал тизимларининг асосий элементларига таъсир қилувчи аутоиммун реакциялар мажмуаси шаклланиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: БЦП ли болаларнинг кўпчилигида нейронлар, миелин ва астроцитларнинг структуравий оқсилларига, шунингдек, нейромедиаторлар ва ион канал тизимларининг асосий элементларига таъсир қилувчи аутоиммун реакциялар мажмуаси шаклланиши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Қашқадарё вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази бўйича буйруқ (26.03.2025 й.; 82-т-сонли), Бухоро вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази бўйича буйруқ (22.03.2025 й.; № 04/2707-сонли), Болалар Миллий тиббиёт маркази бўйича буйруқ (24.03.2025 й.; № 01-1-04/29-сонли) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: БЦП ли болаларнинг кўпчилигида нейронлар, миелин ва астроцитларнинг структуравий оқсилларига, шунингдек, нейромедиаторлар ва ион канал тизимларининг асосий элементларига таъсир қилувчи аутоиммун реакциялар мажмуаси шаклланиши исботланиб асоратларнинг учраш даражасини 2 бараварга, даволаниш муддатини ўртача 5 кунга камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: БЦП ли болаларда иммуномодуляция, нейропротекция ва нейроглиал томирларнинг ўзаро таъсирини тиклашни ўз ичига олган комплекс даво зарурлигини таъкидланганлиги умумий асоратларнинг учраш даражасини 2 бараварга, даволаниш муддатини ўртача 5 кунга камайтириш имконини бериб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 2500000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 1050000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: болалар церебрал параличида иммуномодуляция, нейропротекция ва нейроглиал томирларнинг ўзаро таъсирини тиклашни ўз ичига олган комплекс даво қўлланилиши, даволаниш муддатини ўртача 5 кунга камайтириш имконини бериб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 2500000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 1050000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
бешинчи илмий янгилик: клиник кўрсаткичлар, лаборатор маълумотлар ва беморнинг иммуногенетик профилини ўз ичига олган нейрореабилитация дастурини шахсийлаштириш имконини берган игнали рефлексотерапия самарадорлигининг башоратли мезонлари ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: клиник кўрсаткичлар, лаборатор маълумотлар ва беморнинг иммуногенетик профилини ўз ичига олган игнали рефлексотерапия самарадорлигининг башоратли мезонлари ишлаб чиқилиши, шифо жараёнини тезлаштириб асоратларни камайтирган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Қашқадарё вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази бўйича буйруқ (26.03.2025 й.; 82-т-сонли), Бухоро вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази бўйича буйруқ (22.03.2025 й.; № 04/2707-сонли), Болалар Миллий тиббиёт маркази бўйича буйруқ (24.03.2025 й.; № 01-1-04/29-сонли) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: клиник кўрсаткичлар, лаборатор маълумотлар ва беморнинг иммуногенетик профилини ўз ичига олган игнали рефлексотерапия самарадорлигининг башоратли мезонлари ишлаб чиқилиб, нейрореабилитация дастурини шахсийлаштирилиши, даволаниш муддатини ўртача 5 кунга камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: клиник кўрсаткичлар, лаборатор маълумотлар ва беморнинг иммуногенетик профилини ўз ичига олган игнали рефлексотерапия самарадорлигининг башоратли мезонлари ишлаб чиқилиб, нейрореабилитация дастурини шахсийлаштирилиши, даволаниш муддатини ўртача 5 кунга камайтириш имконини бериб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 2500000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 1050000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: беморнинг иммуногенетик профилини ўз ичига олган игнали рефлексотерапия самарадорлигининг башоратли мезонлари ишлаб чиқилиб, нейрореабилитация дастурини шахсийлаштирилиши мумкин бўлган асоратларини башорат қилиш ва олдини олиш ҳамда даволаш бўйича ишлаб чиқилган усулларнинг амалиётга жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 2500000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 1050000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.